9 май — Хотира ва қадрлаш куни
Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган ватандошларимиз хотирасига бағишланган асарлар адабиётимизда салмоқли ўрин эгаллайди. Аммо, бу асарлар орасида устоз Эркин Воҳидовнинг «Нидо» достони самимий эҳтироси ва кучли руҳий таъсири билан алоҳида ажралиб туради. Davomini o'qish




Асли келиб чиқиши туркқавмли бўлмиш Иван Тургенев нафақат рус, балки жаҳон адабиётининг йирик намояндасидир. Унинг ижодига замондошларигина эмас, ҳатто кейинги асрларда ҳам Михаил Шолохов, Эрнест Ҳемингуэй, Франс Кафка каби буюк адиблар юксак баҳо беришган. Ҳаётининг сўнгги йилларида ёзиб тугатган ва катта шуҳрат қозонган “Нақадар муаттар, сўлим бу гуллар” (1882) насрдаги назм (сочмалар) тўплами ёзувчи фалсафий-поэтик ижодининг юксак намунаси десак, хато бўлмайди. Бугун ана шу сочмалардан ва адиб шеърларидан айримларини сизга тақдим этмоқдамиз. 

Туғилган куним муносабати билан ижтимоий тармоқларда самимий тилаклар билдирган даврадошларимга,аввалан ёш шоир дўстларимга, телефон орқали кўнглимни шодлантирган жигарларимга, уйга келиб муборакбод этган инсонларга, узоқ-яқин юртлардан қутловлар йўллаган қардошларимга, барча юртдошларимга энг самимий миннатдорчилигимни айтаман. Барчангизни Аллоҳи Карим ўз паноҳида асрасин. 


