Энди икки оғиз сўз темуршунослик ва “темирчи”лик ҳақида. Мустақилликдан аввал Ўзбекистонда темуршунослик деярли йўқ эди. Маҳкам Абдураимов билан Бўрибой Аҳмедов тарихий мавзу нуқтаи назаридан темуршуносликка яқин эди. Бироқ улар давр тақозосига кўрами, Амир Темурга муносабатда Бартольд, Петрушевский, Якубовскийлар тарафдори бўлган. Менимча, чинакам темуршунос Асомиддин Ўринбоев эди…
Oy: Апрель 2015
Xurshid Davron. She’rlar («Yoshlik» almanaxi, 1980 yil,10-son)
Бир ҳафтача олдин «Ёшлик» альманахининг 1980 йил 10-сонидан ўрин олган Шавкат Раҳмон шеърлари билан таништирган эдик. Бугун мазкур адабий тўпламдан ўрин олган Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Mirobdan chiqqan elchi
1846 йил.Санкт-Петербург. Қарийиб тўрт ойга чўзилган сафардан сўнг Хива хонлиги элчилари Россия пойтахтига етиб келишганди.Ўша даврдаги дипломатик анъанага кўра, элчилар йўл машаққатларидан чарчаб келгани боис бир неча кун ҳордиқ чиқаришгач, олий даражадаги қабул маросими уюштирилган. Davomini o'qish
Hurşid Devran. Şiirler — Xurshid Davron she’rlari turk tilida
Özbekistan’ın meşhur şairlerinden birisi olarak gösterilen ve modern devrin yetiştirdiği kabiliyetli ediplerden birisi olan Hurşid Devran (özbekçe: Xurshid Davron) özellikle tarihî konulardaki şiir, kıssa ve piyesleri ile Modern Özbek edebiyatına güçlü katkı sağlamış ve sağlamaya da devam etmektedir. 1989 yılı Uluslararası Mahmud Kâşgarı (Kaşgarlı Mahmud) ödülü, 2009 yılı Uluslararası Kızıl (Altun) Kalem ödülü, 2013 yılı Azərbaycanın Müşfik şiir ödülü sahibi. Davomini o'qish
Nodira Afoqova. She’rlar
Кутубхонамиз саҳифаларида вилоятларда яшаб қалам тебратаётган шоиру ёзувчилар ижоди билан мунтазам таништириб бормоқдамиз. Ўтган йили ва куни кеча бухоролик шоира, адабиётшунос олима Нодира Афоқованинг Чўлпон ғазалларига боғлаган мухаммаслари, бетакрор рус адиби Константин Паустовский ҳикояларидан қилган таржималари билан таништирган эдик. Бугун шоиранинг бир туркум янги шеърларини диққатингизга тақдим этмоқдамиз.
Jek London. Tun farzandi
Машҳур адиб Жек Лондоннинг «Мартин Иден», «Ёввойилар чақириғи», «Денгиз бўриси», «Темир товон» сингари романлари, юзлаб ҳикоялари жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб жой эгаллаган. Бу асарларга турлича баҳо беришган: мунаққид Максвелл Гейсмар «Ёввойилар чақириғи» романини «гўзал насрий шеър» деб атаган бўлса, Davomini o'qish
«Ne’mat Akbarov». Jim qarab turib bo’lmaydi
Бу аноним одамнинг янги мақоласини нима учун сизга ўқиш учун тақдим этмоқдаман? Мақолада Соҳибқирон ҳақида ёзилган айрим китоблар (масалан,Брион асари ҳақида) ҳақида баъзи эътирозлар бироз муболаға билан айтилган бўлса-да, «Неъмат Акбаров»нинг адабиётимизда тобора томир ёзаётган кўчирмачилик хусусида ёзилган фикрларида жон бор. Қизиқ-да, Европадагина маълум бўлган Соҳибқирон ҳақидаги солномалару асарларнинг номукаммал таржималарини бир амаллаб ўрганиб, воқеаларни ақли етганча тўқиб, ўз асарлари қаҳрамонларига ўзича исм қўйган француз адиби кун келиб унинг китоби айрим ўзбек ёзувчиларига «дастурил амал» бўлади деб ҳеч ўйлаганмикан? Davomini o'qish
Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar
Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга 5 муҳим ва қимматбаҳо асар қолдирди: 1. «Девони кабир», «Девони Шамси Табризий», «Девони шамсул ҳақойиқ» деган номлар билан машҳур девон. 2. «Маснавийи маънавий» — 25700 байтдан иборат бебаҳо тасаввуфий-ишқий асар. 3. «Фийҳи ма фийҳи» («Ичингдаги ичингдадир») — Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоб. 4. «Мавоизи мажолиси сабъа» — бу асар Румийнинг этти ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат. 5. «Мактубот» — Мавлононинг турли даврларда замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган тўплам. Davomini o'qish
Madrahim Mahmudov. Hazorasp — Xorazmning janubiy qalqoni
Ҳазорасп ҳақидаги дастлабки ёзма маълумотлар Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги авлодлардан қолган ёдгорликлар» асарида келтирилган. Машҳур тарихчи ат-Табарий 712 йилда араблар истилосига учраган Хоразмда учта йирик шаҳар — Қот, Гурганж ва Ҳазорасп бўлганлигини қайд қилган. Яна бир йирик араб тарихчиси ал-Истаҳрий қалъа яқинидан бир нечта ариқлар оқиб ўтади ва улардан бирининг номи Ҳазорасп эканлигини таъкидлаган. Davomini o'qish
Konstantin Paustovskiy. Yomg’irli tong
Кузьмин ёғоч суянчиқли диванда тебраниб ўтириб, папирос чека бошлади. У ҳаяжонланар ва тушуниксиз бу ҳаяжон аччиғини ҳам чиқармоқда эди. Уни ғалати бир ҳис – қоқ тунда нотаниш бир уйга, нотаниш кимсаларнинг сирру синоатларга кўмилган ҳаётига кириб қолганда туғиладиган бир ҳис чулғаб олди; бу ҳаёт стол устида унутиб қолдирилган, қандайдир олтмиш бешинчи саҳифасига келиб қолган китоб каби очиқ ётади. Китобга қарайсан ва унинг нима ҳақда эканлигини билгинг келади… Davomini o'qish
Hakim Sanoiy. G’azallar
«Агар муслимият Саноийнинг улуғлигини кўра билсайди, жамики мўминларнинг бошидан қалпоғи тушарди», — деган эди Жалолиддин Румий. Мавлоно яна эътироф этадики:
Аттор руҳ буд ва Саноий ду чашми ў,
Мо аз паи Саноий ва Аттор омадем…
Яъни: Аттор руҳдир, Саноий эса унинг икки кўзи, Биз Саноий ва Атторларнинг изидан келдик. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. She’rlar («Yoshlik» almanaxi, 1980 yil,10-son)
Ўша олис 80-йилларда ўзбек адабиётига кириб келаётган ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш учун Ғафур Ғулом нашриётида «Ёшлар баёзи», «Ёш гвардия» нашриётида «Ёшлик» альманахи ташкил этилган эди. Уларнинг ҳар бирини олиб варақласангиз, шеърият майдонига нафақат кимлар кириб келганини, шу билан бирга ўзбек адабиётида юз бераётган янгиланиш жараёнини кузатгандай бўласиз. Davomini o'qish