Usmon Temur. Abadiyat oralab…

087
Уни илк бор кўрганимни эслайман. Адабиёт ихлосманди, ижод аҳлининг чин дўсти, мактаб муаллими Сирожиддин Нажмиддинов бир куни Турсунбой Адашбоев билан мени шаҳардаги 10- мактабга, учрашувга таклиф қилди. Юқори синф ўқувчилари ижодимиздан наъмуналар ўқишди, кутилган ва кутилмаган саволлар беришди. Сўнг домла иккимизга анча қўли келиб қолган икки ўқувчи ёзган шеърни тинглашни тавсия қилди. Буғдойранг, ориқ чирой, ерга қараганроқ йигит баҳор ҳақида ийманибгина шеър ўқиди. Davomini o'qish

Karim Bahriyev. Toshtarosh

08   Тоштарошнинг қишлоқ мозорига туташ, деворлари нураб бораётган лойшувоқ ҳовлиси бу тоғ қишлоғини дунё билан боғлаб турадиган ягона йўлнинг четида бўлгани учун қишлоқдан чиқаётган ёки унга кираётган ҳар бир йўловчининг назари, албатта, тупроқ устида шошиб юрганларнинг сўнгги манзили – мозоротга ва шу маконнинг ягона қоравули, боғбони ва гўркови бўлмиш тоштарошнинг кунгай бетдаги ҳовлисига тушади. Davomini o'qish

Amerika hindularining hikmatli so’zlari

05  09 Орқамда юрма, йўлбошчинг эмасман. Олдимга ўтма, муридинг эмасман. Сенга эргашиб юра олмайман. Ёнимда юр. Сени кўриб турай, шунда иккимиз тенг бўламиз. 09 Бошқа бировнинг камчилиги ҳақида гапиришдан олдин ўз чориғингнинг ичига боқ. Davomini o'qish

Dilorom Salohiy. Ko’zanak ko’zoynakmi? & Berdak Yusuf. Ortiqcha maqtovga hojat bormi?

Ashampoo_Snap_2017.01.29_23h05m27s_001_.png   Ҳазрат Алишер Навоийнинг рамзий маънолар билан зийнатланган асарлари тили бўйича кўплаб луғатлар яратилган: «Ғиёс ул-луғат», «Абушқа», «Санглоҳ»… Аммо бу луғатларнинг ўзини тушуниб олиш учун ҳам махсус тайёргарлик, билим керак… Davomini o'qish

Turk she’riyatidan tarjimalar

09Турк адабиётининг буюк намояндаси Сабаҳиддин Али, атоқли адиб Яшар Камол, таниқли шоир Метин Алтиўқ (Олтиўқ), турк шеъриятининг тенгсиз вакили Жамол Сурайё ва ниҳоят, Сунай Акин шеърларини ўзбек тилига таржима қилган адабиётшунос олим ва мутаржим Маъруфжон Йўлдошев бу шоирларнинг бири ҳақида шундай ёзади: «Мен унинг шеърларини кўп ўқидим. Ҳузур билан ўқидим. Шоирдан миннатдор бўлиб ўқидим. Унинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилишни орзулаб ўқидим. Таржима қилсам эди, дея-дея ўқидим. Сизга илингим келиб ўқидим…» . Davomini o'qish

Abdulla Jabbor. Men bilgan va bilmagan Mashrab & Ko’zgu parchalari

002Наманганлик шоир ва драматург Абдулла Жаббор ажойиб инсон, зукко ва нозиктаъб ижодкор, ёшларга меҳрибон устоз эди. Уларни ўқувчилик йилларимдан бери биламан. Абдулла Жаббор бошлиқ хонадон водийлик кўплаб ижодкор ёшларнинг ўзига хос “қароргоҳ”ига айланганди. Бу масканда ўтказиладиган латиф давра суҳбатлари унча-мунча катта тадбирлар, назму наво кечаларидан аъло эди, десам нотўғри бўлмаса керак. Ёш қаламкашларга ота-онадек бўлиб қолган устоз Абдулла Жаббор ва Дилором оя (шоира Дилором Эргашева) уларнинг ҳар қадамини кузатиб бориш, ўрни келганда, рағбатлантириб, кўмак беришга шай турарди. Энди у кунларни “ўтган замон”да эслаётган бўлсак-да, яна давом этишидан умидланамиз. Davomini o'qish

Salohiddin Mamajonov. «Ko’zingizni oching, qo’rqmang…»

08   Шавкат Раҳмон жасур, исёнкор, шерюрак шоирликни тан олади. «Шоирлик — жасорат сўзининг таржимасидир», деб лўнда таъриф бериши бежиз эмас. «Ўлимгача содиқ дўст каби борувчи», «Элнинг бахтига умрини тиккан шоирлар» ни орзу қилиши шундан. Унинг эътиқодича, фақат «Ғалаёнга тўла вужуддан охир дунё бўладир халос». Унинг шеърларида исёнкорлик, ҳужумкорлик, муросасизлик, ғазаб-нафрат руҳининг ҳокимлиги ва бу принципига содиқ, собитлигининг боиси шундан. Davomini o'qish

Zebo Mirzo. Yoningizga xayolan borsam…She’rlar

044   Шеър тили эса рамзлар, тимсоллар тили. Худди туш каби, тасвирий санъат каби… Образлилик, маъжоз — шеърнинг юраги… Инсон ақли етиб бормаган жойга ижодкор ўз руҳи билан етиб боради. Шу боис, тилга келган айрим мисраларни баъзан ақл билан изохkаб беролмайсиз (Зебо Мирзонинг «Мен нима учун ёзаман?» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish

Isajon Sulton. Bog’i Eram. Bir tomosha tarixi

012Исажон Султон. Боғи Эрам (Қисса ва ҳикоялар). Тошкент. «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни, 2015 / Isajon Sulton. Bog’i Eram (Qissa va hikoyalar). Toshkent. «Sharq» nashriyot-matbaa kontserni, 2015

Иқтидорли ёзувчи Исажон Султоннинг «Онаизор» қиссаси ва бир туркум ҳикояларини жамлаган янги китоби «Боғи Эрам» номи билан нашр этилди. Биз куни-кеча туғилган кунини нишонлаган ёзувчини чин юракдан табриклаб, унинг янги китобидан бир ҳикояни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Zebo Rahimova. Sen shunday ko’p bo’lsang… She’rlar

07

  Бугунги ўзбек шеъриятида Зебо Раҳимова каби дунёнинг ёлғон ташвишларига, шеърнинг қадри тушиб бораётгандек таассурот ҳоким бўлган муҳитга басма-бас  қалби ортидан бораётган, ўқувчи юрагига гоҳ қувонч, гоҳ маъюслик улашаётган ижодкорлар бор экан, кўнгилда умид чироғи милдираб ёнаверади. Davomini o'qish

Marsel Brion. Manam, Temur jahongirman

tamerlan   Бундан роппа-роса 3 йил аввал сайтимизда Марсель Брионнинг Амир Темур ҳақида ёзилган ва ўзбек тилида » Менким, Соҳибқирон жаҳонгир Темур» номи билан нашр этилган (русчадан Фарҳод Рўзиев ва Фозил Тиловатов таржимаси) асардан икки бобни эълон қилган эдик. Бугун эса 2010 йили Зокиржон Ғойипов томонидан асарнинг форсча таржимасидан (Marcel Brion, Z̲abīḥ Allāh Manṣūrī. «Manam Tīmūr-i Jahāngushā». Intishārāt-i Bihzād, 2006)   ўзбекчага ўгирилган ва «Термиз оқшоми» газетасида босилган айрим парчаларини сизга тақдим этамиз.

Жуда кўп тарихий солномалар ва асарларни ўрганиб ёзилишига қарамай ушбу асарда тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган жуда кўп ўринларга дуч келасиз. Бундай хатоликлар кўплаб Ғарб ва Россия адиб ва олимларига хос нарса. Шу сабабдан уни асосан тўқима бадиий асар  сифатида қабул қилишингизни сўраймиз.

Davomini o'qish

Boburiy shahzoda haqidagi drama nima maqsadda London teatrida sahnalashtirildi?

077

BBC ўзбек хизмати хабарида ёзилишича, бобурий шаҳзода, Шоҳ Жаҳоннинг вориси Дору Шукуҳ ҳаёти акс этган драма Лондоннинг Миллий театри саҳнасида намойиш этилмоқда экан. Тарихий драмада XVII асрда Ҳиндистонда Бобурийлар ўртасида тахт учун кечган шафқатсиз кураш тасвирланган экан . Хабарни диққат билан ўқиб, бугунги сиёсатлашган замонда, ғораткор Ғарб мусулмон Шарқ оламига қарши қақшатқич қирғин ўтказаётган муҳитда ушбу драмани саҳналаштириш замирида Исломни қоралаш мақсади ётганини англадим. Сиз ҳам BBC ўзбек хизмати хабарини ўқиб кўринг ва кейин бу хусусда ёзилган менинг мақолам билан танишинг.

Davomini o'qish