Loyiq. Qatralar

077     Оташнафас шоир Асқар Маҳкам ХХ аср тожик шеъриятининг тенгсиз сиймоси Лойиқ Шерали хотирасига бағишлаганн мақоласида ўртаниб ёзади: «Шеър Лойиқ билан келди,Лойиқ билан кетди…»  Дарҳақиқат, ХХ аср тожик шеъриятида Лойиқ шеърияти бамисоли Помирдек юксалиб турибди. Қолган барча тоғлар унинг пастида… Davomini o'qish

Gulsara Ismoilova. Nodir Jonuzoq haqida ikki maqola

07  Ушбу ёзганларим кўнглимга инган ўйларим асносида юзага келди. Балки мақолада янгилик йўқлигидан, профессионал тарзда ёндашмаганимдан, бадиияти ҳақида оғиз очмаганимдан қайсидир мутахассиснинг кўнгли тўлмас. Мақсадим жуда оддий эди – Нодирдек шоиримиз борлигини билмаганларга билдириб қўйиш. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Yer,havo,suv,olov va…

099     Бу дунёда тўрт асосий унсур бор: ер, ҳаво, сув ва олов. Қадим-қадимдан шундай ҳисобланиб келади. Ўтган замонлардаги файласуфлару ҳозирги давр тадқиқотчилари шу аксиомани ҳеч бир гап-сўзсиз қабул қилишган. Замонамиздаги айримлар, аниқроғи ўзларини ХХI аср мунажжимлари деб атовчилар, хаттоки, инсоннинг қайси ойда туғилганига қараб, сен – ерсан, сен – ҳавосан, сен – сувсан, сен – оловсан дейишади ва шунга қараб, башоратлар тўқишади. Davomini o'qish

Qutlibeka Rahimboeva. She’rlar

091

Қутлибека совет  тузуми пайтидаëқ “Мустақил Ўзбекистон байроғи юрагимдадир”, дея шеърлар ëзди. Туркий “санжоқ” калимасининг байроқ эканини ўша пайтда биров билди, биров билмади.

Ватан менинг ичимда шу ҳур санжоғи билан, ундаги доғи билан,
Ватан менинг ичимда шу ҳур санжоғи билан, унда титроғи билан.
Миллат менинг ичимда шикаста ҳақиқати, шундай алдови билан,
Миллат менинг ичимда, ичида ëмон қўрқинч ва ëмон ëви билан. Davomini o'qish

Anvar qori Tursunov: Adabiyot ma’naviyat javharidur

06    “Ким ўзини англаса, Раббисини англабдир”, дейилади ҳадиси шарифда. Ўзини англашнинг энг муҳим воситаларидан бири, бу шубҳасиз, бадиий асарлардир. Назм бўлсин, наср бўлсин булардан узоқ одам руҳий камолотга етиша олмайди. Ўзини соҳасини пухта билиши мумкин. Аммо маънавияти саёз бўлиб қолаверади. “Олим бўлиш мумкин, одам бўлиш қийин”, деган халқимиз иборасида назарда тутилган бир ҳолат юзага келади. Davomini o'qish

Bahrom Normurodov. She’rlar

044   Роппа-роса бир ой аввал Сурхондарё сафарига жўнаган эдим. Деновда яқинда нашр этилган «Алпомиш» достони (нашр ҳақида мана бу саҳифада ўқинг) тақдимотини ўтказдик,Олтинсойда Сўфи Оллоҳёр бобомиз мозорларини зиёрат қилдик, Бойсундаги мактабда, Термиз Университетида учрашувлар ўтказдик. Лекин, энг муҳими сафар давомида ажойиб инсонлар билан танишиб, ҳамсуҳбат бўлдик. Ана шу танишганлар орасида шоир Баҳром Нормуродов ҳам бор эди. Бугун шоирнинг бир туркум шеърини ҳадя этарканман, яна сафар хотиралари оғушида қолдим. Davomini o'qish

Xurshid Davron she’rlari azarbayjon tilida.

03   Xurşid Davron — Özbəkistanın xalq şairi, Mahmud Qaşqarlı adına Beynəlxalq mükafatın (1989), Beynəlxalq Qızıl Qələm mükafatının (2009), Azərbaycanın «Müşfiq” mükafatı (5.06.2013) laureatı Xurşid Davron 1952-cı il yanvarın 20-də Səmərqənddə anadan olub. O məşhur nəqşibəndi Sufi Piri Ahmet Kasanı nəslindəndir. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Yangi she’rlar. (Mart ,2015)

02    Атоқли шоир Абдулла Орипов ўзбек адабиёти саҳнига кириб келганидан то шу бугунгача унинг шеъриятига, ёзган ҳар бир янги шеърига бўлган қизиқиш заррача камайгани йўқ, аксинча, ортиб бормоқда.  Бугун устознинг март ойининг иккинчи ярмида ёзган шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Xalq ijodi boyligidan: Loflar

031 апрель — Кулги ва ҳазил мутоиба куни.

 Эллик тўрт қиротли «Терешкова» (Якутия конларидан яқинда топилган бир йирик олмосга Терешкова номи берилган. Ғ.Ғ. эскартшии.) бриллиантидай ҳар қиррасида етти ранг офтоб товланиб турган халқимиз ижоди энига, бўйига, юксаклигига, чўнқирлигига, ўнгига, чапига унча-мунча кишининг зеҳни етмайдиган даражада бойдир. Davomini o'qish

Rahim Vohidov, Najmiddin Komilov. Zakiy alloma

033

     Ўзбек адабиёти билан шуғулланиш — шарқшунос бўлиш, Шарқ адабиёти анъаналари, нозик ифодаларини ўзгача фаросат билан илғай оладиган, машаққатли меҳнатни кўнгил фароғати деб ҳисобловчи маърифат ошиғи бўлиш демакдир. Ботирхон Валихўжаевда бу фазилатлар мужассам эди. Унинг илмий муваффақиятларининг тагзамини шунда. Воқеан, бу фазилатлар Ботирхон акага отамерос, чунки у кишининг отаси Набирахўжа Валихўжаев жадидлар муҳитида тарбияланиб, Самарқандда мактаб ва маориф ташкилотчиларидан бири сифатида фаолият кўрсатган эди. Донишманд ота фарзанди кўнглида улуғ Шарқ шеъриятига меҳр уйғотди… Davomini o'qish

Anvar Obidjon. Hangoma va hikoyalar

Ashampoo_Snap_2017.11.06_17h48m01s_002_.png   Соат тунги учлар эди. Бешариқлик бир танишимизнинг тўйидан Олтиариққа қайтиб келаётиб, йўлда машинамизнинг бензини тугаб қолди. Атроф дала. Машинадан тушиб, дала ёққа кетган йўл томонга диққат билан тикилдим. Узоқда милтиллаган чироқ кўринди. Иккита шеригимизни машинада қолдириб, шофёр иккаламиз ўша тарафдан нажот излаб кетдик. Омадимиз чопиб, қайсидир колхознинг гаражига бориб қолибмиз. Қоровул чол арзимизни эшитибоқ, мурувват кўрсата қолди. Шофёр ва қоровул қаторлашиб турган машиналар сари юришгандаю мен фурсатни бой бермай, ортга қайтдим. Шериклар билан бирга машинани гаражга итариб келганча қора терга ботдик. Davomini o'qish