Zebo Rahimova. She’rlar

Ashampoo_Snap_2016.10.15_02h01m26s_006_.png     Мени ўраб турган борлиқ шу қадар бетакрор ва улуғвор, шу қадар дахлсиз ва дахлдор, шу қадар мафтункор ва …ситамкор эдики, мен уни англашга уриниб сўз айтиш касалини орттириб олдим. Бу эҳтиёж ўсиб-улғайиб юрагимга азоб берадиган бўлди. Балки, шоирлик шудир (Зебо Раҳимованинг «Сўз айтмоқ изтироби» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Ezop. Masallar (2)

Ashampoo_Snap_2016.09.11_13h45m56s_011_.png     Деразага осиб қуйилган қафасдаги Саъва кечаси билан тинмай сайраб чиқарди. Унинг хонишини эшитган Кўршапалак учиб келиб: «Нима учун кун бўйи чурқ этмайсану нуқул кечаси сайрайсан?» деб сўради.…. Davomini o'qish

Xaruki Murakami. Shamol qo’shig’ini tingla & Alisher Otaboyev. Murakamining g’aroyib matni & Xurshid Davron. Nobel mukofoti va Murakami haqida

Ashampoo_Snap_2016.10.05_14h22m18s_002_.png     Америкалик  қўшиқчи шоир,  60-йилларда АҚШда пайдо бўлган хиппилар ҳаракатининг етакчи вакилларидан бири, жаҳонга машҳур рок юлдузи  75 ёшли  Боб Дилан (аслида Роберт Аллен Зиммерман) 2016 йил адабиёт йўналишида Нобель мукофотига лойиқ топилди. Бу хонанданинг яхшигина шеърий матнлари борлигини рад этмайман. Аммо, очиғини айтай, жаҳон шеъриятида Боб Диландан юз карра баланд шоир ва ёзувчилар борлигини жуда яхши биламан. Мукофотнинг Диланга берилгани ҳақидаги хабар тарқалиши билан жуда қисқа вақт ичида  дунёдаги жуда кўп  таниқли адабиёт вакиллари бу танловдан ҳайрон қолганларини  баён қилишди. Уларнинг айримлари мукофот қўмитасини Ғарб шоу-бизнесига хизмат қила бошлаганини мазах ҳам қилишди. Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. She’rlar & Yo’ldosh Solijonov. «Besh navo»ning xush havosi

Ashampoo_Snap_2016.10.09_23h38m58s_006_.png    Халқимизда “Аввал ўйла, кейин сўйла”, “Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир” қабилидаги ҳикматли гаплар бежиз айтилмаган. Бу бизни ҳар бир сўзнинг қадрига етишга, энг зарурини танлаб олиш ва қўллашга, сўз қудрати олдидаги масъулиятни чуқур ҳис этишга ўргатади. Абду Наби ҳам буни яхши билади, ҳар бир сўзга эҳтиёткорлик билан ёндашади, унинг куч-қудратини аниқ ҳисобга олади, энг зарурини, юки залворлисини танлаб олади… Davomini o'qish

Haydarbek Bobobekov. Isyon & Xurshid Davron. Tarix mezoni haqiqatdir

Ashampoo_Snap_2016.09.26_21h31m03s_002_.png    Сизга тақдим этилаётган  мазкур икки мақол: тарихчи олим Ҳайдарбек Бобобековнинг «Исён» ва унга  муносабат тарзида ёзилган Хуршид Давроннинг «Тарих мезони ҳақиқатдир» мақолалари бундан 27 йил аввал  “Шарқ юлдузи” журналида  (1989 йил, 11-сон) эълон қилинган эди. Davomini o'qish

Firuz Mustafo. Eski kitoblar dardi

Ashampoo_Snap_2016.09.26_23h01m53s_004_.png    Бугун «Гулистон» журналининг 2014 йил 3-сонини варақлаб, озарбайжон адиби Фируз Мустафонинг ҳикояси ўқидим. Ўқидиму кейинги йилларда ёзаман деб ўйлаб юрган мавзуни эсладим. Мен ўзимни қийнаб юрган муаммо ҳақида ҳикоя эмас, мақола ёзишни ўйлаган эдим. Davomini o'qish

Hamza. Devon & Yo’ldosh Solijonov. Haqiqat izlagan adib

Ashampoo_Snap_2016.10.09_22h47m32s_004_.png    Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ҳаёт йўли ва ижодий мероси кекса авлодга бирмунча таниш. Улар Ҳамзани халқни саводли қилиш учун жонини жабборга бериб янгича усулда мактаблар очган, дарсликлар яратган муаллим, октябрь тўнтаришини хайрихоҳлик билан қаршилаган шахс, инқилобни куйлаган шоир, сермаҳсул драматург, жадидчилик ҳаракатининг атоқли вакили сифатида биладилар. Аммо ҳозирги авлод унинг ижодини юзаки билади, шахси тўғрисида эса бир-бирига зид маълумотлар қуршовида кўнгли алағда… Davomini o'qish

Usmon Azim. Ishxonadagi ko’rgazma

Ashampoo_Snap_2016.10.08_16h40m42s_004_.png     Асрор Валиевичнинг, айниқса, рангларни фарқлашда ажибтовур қобилияти бор. У “бу кўк”, “бу яшил” деб қўя қолмайди. У турфа нимрангларни, нимчорак рангларни ва ҳатто ниммингрангларгача кўради. Масалан, матоларнинг нусхаларини кўздан кечирар экан, “бу биз келишгандай яшил эмас”, “бу арғувон тус бўлиши керак эди”, “ҳаво ранг бундай бўлмайди” каби жуда кўп қисқа, лекин заҳарханда танбеҳлар айтади… Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. O’z-o’zimga muhabbat qo’shiqlari («Bir hovuch qum» kitobidan)

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h38m23s_001_.png Саҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади   

Ишикава Такубоку ўсмирлик чоғиданоқ япон мумтоз шеъриятида устивор танка — бешлик жанрида шеърлар ёза бошлаган, аммо, кейинчалик «Тонг юлдузи» журналининг ношири бўлмиш таниқли шоир Ёсано Тэккан маслаҳати билан замонавий, яъни Такубокунинг ўзи таърифлагандек, «узун шеърлар» ёза бошлади. Йиллар ўтиб, шеъриятдаги маслаги қадимий жанрга янги руҳ бахш этиш эканини англагач шоир яна танка ёзишга қайтади. Davomini o'qish

Abdurashid Mamadolimov. Bobom, onam, Mirzahakim akam va futbolchilar bilan matematiklar

Ashampoo_Snap_2016.09.29_15h05m34s_001_.png    Хабарингиз бор, олдин ҳам сайтимизда Абдурашид Мамадолимовнинг бир неча ҳаётий ҳангомалар акс этган ҳикоя ва бадиаларини эълон қилганмиз. Рости гап, мен ҳар гал уларни мириқиб ўқийман. Ёзувчиликка даъвоси йўқ, аслида физика-математика фанлари номзоди бўлмиш, бугун Малайзиядаги МИМОС илмий-текшириш институтида хизмат қиладиган муаллифнинг бу ёзиқларини Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov: Tarjima mas’uliyati deganda…

Ashampoo_Snap_2016.10.03_21h28m26s_009_.png    Таржимон масъулияти дейилганда, менинг кўз ўнгимга дарҳол ҳазрат Алишер Навоий келади. Навоий эллик тўрт ёшларида устози Абдураҳмон Жомийнинг авлиёлар ҳақидаги “Нафаҳотул унс” асарини таржима қилишга бел боғлади… Davomini o'qish

Ma’ruf Jalil. She’rlar & Abdusaid Ko’chimov. Kamtarlikning baland cho’qqisi.

0-28.png10 октябр — атоқли  шоир Маъруф Жалил таваллудининг 80 йиллиги

    Маъруф акага қараб ўтириб қайсидир шоирнинг: “Шоирлик истеъдоди шоирнинг ўз шахсиятига алоқаси бўлмаган мустақил бир ҳолат эмас, балки унинг ички руҳий қиёфаси билан узвий равишда боғлиқдир”, дегани хаёлимдан ўтди. Шеърларидаги ёрқинлик ҳам, одамларга меҳрибонлик ҳам, ўйчанлик ва оғирлик, собирлик ва оқиллик ҳам аслида шоирнинг табиатида бор. Унинг одамларга ҳамиша яхшиликлар исташи махсус ўйлаб қилинган иш эмас, бу унинг учун яшаш тарзи, ҳаёти, ҳаётнинг айнан ўзи эди. Унинг шеърлари ҳам ана шу софликдан, ватанга, халққа ҳадсиз садоқат ҳиссидан туғилган дурдоналар эди.. Davomini o'qish