Алишер Навоий машҳур «Ҳилолия» қасидасидан бошлаб, бутун асарларида Ҳусайн Бойқаро ҳақида сўз юритади, унинг томонидан амалга оширилган муҳим тадбирларни олқишлайди… Ҳусайн Бойқаро ҳам ўзининг машҳур рисоласида Навоий ҳақидаги мисраларни шоирнинг ўз она тилида ижод қилганлигини мадҳ этишдан бошлайди. сўнгра унинг «Хамса» яратишдаги юксак маҳоратига тўхталиб ўтади. Davomini o'qish
Oy: Октябрь 2016
Marina Svetayeva. Qayliq & Ariadna Efron. Onam qanday yozardi?
Тунда фақат ёшлик пайтларидагина ишларди. Иш пайтида ҳар қандай ҳолатни руҳига бўйсундирарди, таъкидлайман: ҳар қандай! Меҳнатсеварлик қобилияти ва ички туйғуларнинг уйғунлиги унинг шоирлик истеъдоди билан баробар эди. Ишлаб бўлгач, дафтарини ёпиб, деразасини очарди – олддаги куннинг барча ташвишлари ва заҳматларига бағрини тутгандай… Davomini o'qish
Javlon Jovliev. Kaufman va qizil ko’z yoshlar
Тошкент. Апрел тонгги. Генерал-губернатор сайр қилмоқда. У ҳар тонг Эски Ўрда ёнидан оқиб ўтувчи анҳор бўйига боришни одат қилиб олди. У шу ерда бироз ўзини дилгир ҳис қилар, фақат шу дамдагина чапдаст ва зеҳнли қоровул аскарлар унинг юзида пайдо бўлган сезилар-сезилмас ним табассумни илғашарди. Davomini o'qish
Ezop. Masallar (1)
Пешонасига қул бўлиб туғилиб, қулликда ҳаёт кечириш ёзилган Эзоп қадимги Юнонистонда яшаб ижод қилган. У бутун жаҳон масалнависларининг бобокалони сифатида тарихда қолди. Эзопнинг бундан уч минг йилча бурун яратган содда ва ажойиб масаллари ҳозир, бизнинг давримизда ҳам ўзининг ҳаётийлигини йўқотмаган, улар ҳанузгача одамзодга энг ноёб ва ибратли сабоқ бўлиб хизмат қилмоқдалар…. Davomini o'qish
Faxriyor. Vaqtsizlik
5 октябрь — шоир Фахриёр (Фахриддин Низом) таваллуд топган кун. Чин юракдан табриклаймиз!
Ҳар доим такрорлаб келганман: мен шеърни бировнинг қош-қовоғига қараб ёзмайман, кўнглимдаги гапларни ўзимга маъқул йўсинда ифода қилишга интиламан (Шоир билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Cho’lpon she’riy to’plamlarining asl nusxalari: ”Tong sirlari” (1926)
Чўлпоннинг энг кучли тўпламларидан бўлмиш «Тонг сирлари» нашр этилганига 90 йил тўлди.
Бундан бир яримча йил аввал атоқли ўзбек олими Хайрулла Исматуллаев (1937-2008) томонидан эълон қилинган Абдулҳамид Чўлпон шеърларининг асл нусхалари ва улар боғлиқ тадқиқотлари билан таништиришни бошлаган эдик. Шу пайтгача Чўлпоннинг ҳаётлигида нашр этилган «Ўзбек ёш шоирлари» ( 1922), «Уйғониш” (1922), ”Булоқлар” (1924) тўпламлари ҳақидаги маълумотларни ва бу тўпламларга кирган шеърларини тақдим этган эдик. Бугун навбат роппа-роса 90 йил аввал нашрдан чиққан “Тонг Сирлари” (1926) тўпламига етди. Яқин кунларда “Соз” (1935) тўплами ҳақидаги маълумотни ҳам сизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Muhammad Yusuf. Qora quyosh. Doston
1938 йилнинг 4-7 октябрида миллатимизнинг улуғ зиёлилари қатл этилган эди
Маҳбус адиб унга қўлёзмани узатди. Бошлиқ қўлёзмани олдию гуриллаб ёниб турган печканинг ичига отди… У яна ўша зах ва қоронғи хонада ўзига келди…У даст ўрнидан туриб, югуриб бориб, зарб билан бошини деворга урди. Урди ва яна ураверди. Жони чиқиб кетгунча ураверди!..Ким эди бу адиб? Қодирийми?.. Чўлпонми? Ёки Усмон Носирми?!. Davomini o'qish
Nabijon Boqiy. Qodiriy qachon qatl etilgan? & Qatlnoma.
1938 йилнинг 4-7 октябрида миллатимизнинг улуғ зиёлилари қатл этилган эди
Бир куни мен Н. А. Муҳиддиновга қўнғироқ қилдим, ўзимни таништирдим. Маълум бўлишича, у Ўзбекистон Ёдгорликларни сақлаш жамиятининг раиси экан. «Ишхонамиз Алишер Навоий кутубхонасининг ёнида, «Баҳор» ашула ва рақс ансамблига кириладиган дарвозахона тепасида жойлашган», деди Н. А. Бўш вақтимни сўради. Учрашув вақтини келишиб олдик, белгиланган пайтда Ёдгорликларни сақлаш жамиятига бордим. Айтилган бинонинг иккинчи қаватига кўтарилиб, қабулхонага кирдим.. Davomini o'qish
Rauf Parfi. Fitrat va Cho’lpon she’riyati haqida.
Шеърият Аллоҳ одамни ер учун яратгани каби қадимийдир. Ёруғ дунёга келган инсон бор экан, инсон бўлиб туғилган экан — Инсон ҳақлари, инсон ҳуқуқи бордир. Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Шеърият чексизликдир — аммо, шеъриятнинг осмонига боқиб чексизликнинг ҳам чеки бор, деб ўйлайсиз… Davomini o'qish
A’zam O’ktam. Kuzda kulgan chechaklar & Abdurahmon Pirimqulov. A’zam O’ktam sog’inchi
4 октябрь — Шоир Аъзам Ўктам таваллуд топган кун.
Аъзам Ўктам (1960 – 2002) ўзига хос овозга эга бўлган истеъдодли шоир, носир, мақоланавис, моҳир таржимон, жонкуяр муҳаррир эди. Унинг “Кузатиш”, “Кузда кулган чечаклар”, “Зиёрат”, “Тараддуд”, “Икки дунё саодати”, “Қирқинчи баҳор” шеърий тўпламлари чоп этилган. “Хабар” қиссаси “Шарқ юлдузи” журналида эълон қилинган (1995). Davomini o'qish
Saydi Umirov. Ash’orlari esh, qobil ijodkor
Анчадан бери Эшқобил Шукур ҳақида бир сўз айтгим келади, нимадир дейиш, ёзишга ўзимни бурчдор, қарздор сезаман. Унинг кўп қиррали ижодини кузатиб келаётганимга ўттиз йилдан ошди, ахир. Davomini o'qish
Halima Ahmad. Yangi kuy boshlaymiz osmon tilida
1 октябрь — шоира Ҳалима Аҳмад таваллуд топган кун
Бугунги шеъриятимиз юзи бўлиб турган ижодкорлардан бири Ҳалима Аҳмадни туғилган куни билан чин юракдан табриклаб, шоирага сиҳат саломатлик ва ижодий янгиликлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish