Charli Chaplinning qizi Jeraldinega maktubi

001    16 апрел — Чарли Чаплин таваллудининг 130 йиллиги

  Биласанми, болалигингда тунлари сенинг ётоғинг ёнида ўтириб, “Уйқудагии гўзал”, “Ҳушёр аждарҳо» эртакларни айтиб берганман. Кўзларимга уйқу келаганида унга кулиб шундай дердим: “Кет! Уйқум, булар менинг қизимнинг орзулари!” Мен сенинг орзуларингни кўрардим, Жералдине, келажагингни, бугунги кунингни кўрганман… Davomini o'qish

Charli Chaplin. Hayot hikmatlari & Omon Matjon. Charli Chaplinni eslab…

0_1b4f5e_8eb25ae2_orig.pngРоппа-роса 130 йил аввал, 16 апрелда Чарли Чаплин дунёга келган эди

    Менга  тенгдош  кишиларни  бахтиёр авлод деб биламан. Улар Чарли Чаплин ва Ботир Зокиров замонасининг сўнгги вакилларидир. Бугунги ёшлар Чарли Чаплинсиз яшаётгани учун ҳам бахтсиздирлар. Улар бугунги ҳаётнинг пастқам этагида яшаб юксак тоғлар томондаги гўзал водийлардан бехабар ва бебаҳра авлоддир. Davomini o'qish

Mario Benedetti. Lotin Amerikasining adabiy pasporti

034    Кўпчилик Кортасарни “Классиклар ўйини” романига қадар яхши ёзганини ва унинг асарларига сиёсий мавзулар аралашгач ёзувчининг савияси ўта даражада тушиб кетганини айтиб чиқишлар қила бошлади. Аммо Кортасар бу танқидларга парво қилмай ёзаверарди. Негаки у ҳозир ёзаётганларининг буткул бошқача услубда эканини, буларни ўша танқидчилар ҳали тушуна олмаётганини билиб турарди. Davomini o'qish

Rashod Nuri Guntekin. Qon da’vosi. Audiokitob & G‘amsizning o‘limi. Hikoya & Ikki roman: Yashil kecha & Choliqushi

26Билмадим, ростми-ёлғон, маҳалладаги аёллар у ҳақидаги бир воқеани кўп гапиришарди. Ғамсиз болаларининг ўлимидан кейин яшашни истамаган эмиш… Davomini o'qish

Orifjon Komil. She’rlar

011   Орифжон Комилнинг фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинган шеърлари кўпчилик даврадошлари назарига тушди. Даврадошларимнинг айримлари,хусусан Умид Али менга ёш шоир ижодига диққат қилишимни сўрашди. Бугунги саҳифамизда Орифжоннинг шеърларига сизнинг диққатингизни қаратишни истадик. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Zamira. Radiohikoya & Nabijon Boqiy. Shaxsiyat

03 Қирқ йилда ҳам ўзгармайдиган одам бўладими? Амалдор бўлганида ҳам одам ўзармайдими? Товланмайдиган, турланмайдиган, тусланмайдиган битта замондошим борлигидан ич-ичимда фахрланиб юраман. Жони омон бўлсин, дейман. Davomini o'qish

Murtazo Qarshiboy. O’nglanmagan taqdir talqini & Murod Muhammad Do’st. Lolazor

Ashampoo_Snap_2017.01.25_15h23m09s_001_.png12 апрел — Мурод Муҳаммад Дўст таваллудининг 70 йиллиги. Атоқли адибни чин юракдан қутлаймиз!

Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Лолазор” романида икки хил одамнинг тақдири (асл қисмати эмас, бергиси) бадиий таҳлил қилинади. Бу ёлғон тақдир эгаларидан бири – Назар Яхшибоев, иккинчиси – Ошно. Аслида, Саидқул Мардон таъбири билан айтсак, Ошно мавзуси – очилмаган қўриқ. Асосий гап – Яхшибоев хусусида. Ошно бошқалар қатори шунчаки илова, холос! Davomini o'qish

Aziz Said. Yutdi tongday yorug‘ xayollar…

04    Мен шеъриятни инсоннинг ўз-ўзи билан, одамлар билан, табиат билан, Худо билан руҳоний суҳбати деб биламан. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Ишончим комилки, одамзод дунёга келганда бу оламнинг пок тасвири қалбига муҳрланган бўлади – ота-она, Ватан, дўстдан тортиб Яратувчигача, меҳр, муҳаббат, адолат ва ҳурликдан тортиб эътиқодгача. Davomini o'qish

Habibulla Qodiriy. «Otam haqida» kitobidan yangi lavhalar va kitobning to’liq nusxasi.

00310  апрел — Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги

    Отага фарзанд Ҳабибулла Қодирийдай бўлсин, деб юраман. Ҳабибулла Қодирийдай фидокор ва жонкуяр бўлсин. Ота изидан борган оғмас одимлари бу дунёда ҳеч нарса ўз-ўзидан ва тасодифан рўй бермаслигини, юлдузлар кўкда ҳамон боқийлигини кўрсатди. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. So’zni qanday tejash kerak & A.P.Chexov. Xameleon (Buqalamun). Abdulla Qodiriy tarjimasi

03  10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 125 ЙИЛЛИГИ

    Чеховнинг «Хамелеон» ҳикояси буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирий таржимасида “Шўро адабиёти” журналининг 1936 йил 3-сонида босилган эди. Саҳифа ҳошиясида “Буқаламун”га “Африқада бўлатурған бир турли эчкиэмар. Буқаламун ўзининг пўстини жуда тез ўзгартира олади. Қаерда турса, ўша ернинг тусига киради”, деб изоҳ берилган. Ҳикоядан аввал адибнинг “Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак” номли мақоласи берилган бўлиб, унда А. Чеховнинг бадиий маҳорати таҳлил этилади.
Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Xalq va tarix tili & Abdunazar baxshi. «Alpomish» dostonidan

011    Халқ қалби, миллий руҳ деган тушунчар борки, улар мавҳум тушунчалар эмас. Уларни англамоқчи бўлган одам, бор бўйи билан кўрмоқни истаган одам халқимизнинг минг йиллар мобайнида сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф, товушма-товуш бунёд этилган достонларини билиши керак. «Алпомиш» достонини бахшиларимиз ўн кечалаб айтишган, «Гўрўғли» туркуми ўзида 100га яқин достонни жамлаган. Худди шу достонлар ичига кирган одам халқ қалби билан, миллий руҳ билан юзма юз келади ва унинг нима эканлигини билади. Davomini o'qish