9 май — Хотира ва қадрлаш куни
Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган ватандошларимиз хотирасига бағишланган асарлар адабиётимизда салмоқли ўрин эгаллайди. Аммо, бу асарлар орасида устоз Эркин Воҳидовнинг «Нидо» достони самимий эҳтироси ва кучли руҳий таъсири билан алоҳида ажралиб туради. Davomini o'qish

Амакиваччам Бертрам шамолламаган бўлса ҳам концертда тўсатдан йўталишни бошлайдиган шунақа ғалати нусха. Аввалига бирор асбобнинг овозига ўхшайдиган қилиб беозор самимий томоқ қириб олади, кейин секин-аста кучайиб борган йўталидан олдинги қаторда ўтирган аёлнинг сочлари худди шамолда тебранаётган енгил елкандек ҳилпирайди. 
ХХ аср испанча шеърият тарихида Хуана де Ибарбуру ва Габриэль Мисталь қаторида «уч буюк шоирадан бири» сифатида тан олинган, Лотин Америкаси модернизмининг ёрқин вакили, «ёлғизлик шоираси» деб таърифланган Альфонсина Сторни (исп. Alfonsina Storni; 29.05.1892 — 25.10.1938) шеърларини Рафиқ Ўзтурк таржимасида тақдим этамиз.
Сўнгги ўн йилликда очлик санъатига бўлган қизиқиш сезиларли даражада пасайди. Авваллари бу ишнинг усталари оммага ўз санъатини кўрсатиб каттароқ пул топа олиши мумкин эди, бироқ ҳозир бу ақл бовар қилмас ҳол бўлиб қолган. 
Яқинда ёзувчи Нурилла Чорининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт томонидан чоп этилган “Ташвиши йўқ одамлар” номли ҳикоялар тўпламни ўқиб чиқдим. Мутолаа давомида мифлар, умуман, халқ ижоди, бугунги ёш носирлар учун ҳам муҳим бадиий шартли восита сифатида хизмат қилиб, неомифологизмнинг янги қирралари очилаётгани кўзга ташланди.
Одинахон «Хуршид Даврон кутубхонаси»нинг узоқ йиллик мухлиси, ҳатто сайтга бағишлаб шеър ҳам ёзган. Илк шеърларини бир неча йил аввал жўнатганида, мен номаълум сабаб билан кўрмай қолган эканман. Ижодкор қизимдан яна бир бор узр сўраб, унинг ижодидан айрим намуналарни сизга тақдим этмоқдаман.
Олтинчи қаватдан ташқарига боқаман: узоқдан қорли чўққилар кўзга ташланади. Ўпкамни ўраб тургандек ҳиссиёт қолдирадиган юпқа пардани олиб ташлагим келиб қўлим билан кўксимни ғижимлайман, бу ғалати парда доим тўйиб нафас олишга ҳалал беради. Кўнглим ҳам, ўпкам тоза ҳаволарни истаяпти…
«Ёлғизликнинг юз йили», «Ошкора қотиллик қиссаси» асарлари муаллифи, ХХ аср дунё адабиётининг ёрқин сиймоси, Нобель мукофоти совриндори Габриэл Гарсиа Маркес жаҳон адабиётида ўз сўзи ва ўзига хос услубига эга ижодкорлардан саналади. Ўқувчилар эътиборига навбатда ҳавола этилаётган «Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди» қиссаси ва «Бузрукнинг кузи» романи ҳам шу каби ҳайратлар мевасидир. 
Ёмғир шундай куч билан қуя бошладики, бекат айвонида туришнинг иложи қолмади. Бунинг устига, ғувиллаб шамол эсар, ёмғирни букиб-қайириб айвон остига ҳам урар эдики, устунлар орқасига яшириниш ҳам фойда бермади. Мен плашнинг ёқасини кўтариб, шляпа гардишини пасайтириб, ресторанга қараб чопдим. Ресторанга кираверишдаги айвонча остида ҳам ёмғирдан қочганлар кўп эди. «Ке, шамоллаб-нетиб қолмайин. Барибир кечки овқатга етолмайман», деб ойнаванд, залворли эшикни очиб, ичкарига кирдим…