Мамлакат ҳукмдорнинг ўз ўғиллари ва ака-укалари билан бўлиб оладиган умумий моли эмасдир. Мамлакат фақат ҳукмдорга тегишли. Ҳукмдор ўлгандан кейин ким унинг ўрнига ўтирса, мамлакат идора қилиш ҳам унинг қўлига ўтади. Бир пайтлар хато йўлга кирган аждодларимиз ҳукмдор бўлиб турган пайтларида мамлакатни ота-ўғиллар ва ака-укалар орасида бўлдилар. Шунинг учун ҳам узоқ ҳукмдорлик қила олмадилар Davomini o'qish
Muallif: Adib
Alber Kamyu: Hamisha haq bo’lishga intilish — odobsiz aql belgisi
Европанинг виждони сифатида эътироф этилган Альбер Камю ҳаётидаги ҳар бир унутилмас кунни ён дафтарчасига қоралаб борди. Нимадан кўнгли тўлмади, қачон ўзини бахтли деб айта олди, унинг қадрлайдиган туйғулари ва ҳаёт ҳақидаги ҳар ким ўзича кашф этадиган тасаввурлари ва таассуротлари жой олган битиклар йиллар оша шакллана борди… Davomini o'qish
Imom G’azzoliy. Nasihatlar & Ey, farzand & Til ofatlari
Ислом оламининг буюк мутафаккирларидан бири, Шарқда Ҳужжат ул-Ислом ва Ҳужжат ул-Ҳақ рутбаси билан машҳур бўлган Абу Ҳомид Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ғаззолий ўзининг илмий мероси билан юқорида номлари зикр этилган донишманд алломалар орасида ўзига муносиб жой эгаллаган бетакрор шахсиятдир. Унинг илм-фан, бой маънавиятимиз сарчашмасига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Davomini o'qish
Bugun Baxtinisoning tug’ilgan kuni
31 октябрь — шоира Бахтинисо Маҳмудова таваллуд топган кун
Шоиранинг “юрагига юрагини тўккан шомлар, кўзига илиниб, кўнглига кўриниб ўтган ёмғирлар, пойига йиқилган хазонлар, дарё-дарё оққан шамоллар, кўзига ажинлар солиб ўтган ойдин фасллар” тароватини ҳис этиш, мусиқасини тинглаш ва англаш учун инсон… бу дунёнинг одами бўлмаслиги керак.
Davomini o'qish
Avetik Isaakyan. She’rlar

31 октябрь – атоқли арман шоири Аветик Исаакян таваллуд топган кун
Улуғ рус шоири Александр Блок Аветик Исаакяннинг шеърларини рус тилига ўгираркан, дўстларига ҳайратланиб мактублар йўллайди: « … Шуни айтишим лозимки, менинг бу шоирга меҳрим тушди, уни яхши кўриб қолдим… Исаакян – биринчи рақамли шоир. Эҳтимол, бундайин содда ва тиниқ тил талант бугунги кунда бутун Европада ҳам топилмас…» Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Yozuvchi kim?
Рубъи маскундаги минг турфа қилиқли, минг бир ташвишли, минг-минг қиёфали одамлар орасида яна бир қурум бандаи мўминлар борки, уларнинг ҳар бири ҳам ўзича айри шахслар бўлсалар-да, муштарак бир жиҳатлари билан бир-бирларига ўхшайдилар ва умумлаштириб айтганда, битта вазифани бажарадилар; “бажаради” дейиш иддаога, баҳога, ҳатто буйруққа менгзаб кетади, йўқ: улар шу вазифани адо этишга маҳкумлар, уларнинг қалби-шуури шуни ҳаргиз талаб этади ва бу вазифани адо этиш – нафас олишдек бир ҳолдирки, улар бу йўлдан бир сантим орқага қайтолмайдилар. Davomini o'qish
Olim Otaxon. Qismat
Рутубатли ҳавода яқин-атрофда тутаб ётган хазоннинг ачқимтил ҳиди анқийди; яланғоч дарахтларнинг мўрт, қинғир-қийшиқ шохлари оғир силкинади; таналарини қоплаган бужур пўстлоқ ажинларидан ёмғир суви силқийди; яқин-атрофдан оҳангдор куй эшитилади –буларнинг барчаси одамда пала-партиш, пароканда хаёллар уйғотади. Гўё куйни мана шу оқшом оғушидаги яланғоч дарахтлар, қорайиб ётган пастқам кўча ижро этаётгандек туйилади. Осмон эса тобора сарғайиб, кичрайиб бораёгандек… Davomini o'qish
Olimning sharafli va mashaqqatli yo’li & Akademik İsa Əkbər oğlu Həbibbəyli — 70
Шу ойнинг ўртасида Озарбайжон ФА вице-президенти, Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти директори, Миллий Мажлис депутати, академик, таниқли адабиётшунос олим, танқидчи, шоир ва драматург сифатида Озарбайжон илм-фан олами, адабий жамоатчиликда ном қозонган Исо Ҳаббибейли муборак 70 ёшни қаршилади. Сизга тақдим этилаётган мақола муаллифларига қўшилиб сайтимиз муштарийлари номидан устоз олимни самимий табриклаймиз… Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Adabiyot haqida & Ernest Heminguey. Tolstoyga yetadigani yo’q & Lev Tolstoy. Iqrornoma. Audiokitob
…Агар мен подшо бўлганимда, ўзи ишлатган сўзнинг маъносини тушунтириб беролмайдиган ёзувчини ёзиш ҳуқуқидан маҳрум қилар ва юз дарра билан калтаклаш ҳақида буйруқ чиқарган бўлардим… Davomini o'qish
Jaloliddin Sayid. Eski va yangi daftarlardan she’rlar
Жалолиддин Сайид бугунги ёш ўзбек шеъриятида ўз ўрнини топган шоирлардан. Бир мунча вақт аввал унинг шеърлари билан таништирган эдик. Бугун унинг эски ва янги шеър дафтарларидан саралаб олинган туркумни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Shuhrat Shokir. Kuz satrlari
Шуҳрат Шокир ўзига хос шоир. Кам ёзса-да, соз ёзади. Бугунги талотумли ўзгаришлар даврида яшаётган барча ёш шоирлар қаторида Шуҳратгаям сабр-матонат ва кщнгил хотиржамлиги тилайман. Davomini o'qish
Komilxon Kattayev. Maxdumi A’zam va Dahbed & Orziqul Ergash. Kattayevning katta ishlari yoxud shashqator yoshlar ta’qibi
“Бобом ўшанда сал кам юз ёшларда эдилар, – дея ёзади набира кейинчалик ўзининг эсдаликларида. – Аммо ҳар пайшанба куни бу хонадонга келишни канда қилмас ва албатта, мени эргаштириб олардилар. Гоҳида бувимни ҳам ҳамроҳ қилардилар. Бу ердаги кекса жийда дарахти тагида ўтириб, Қуръон тиловат қилар, шундай тиловат бошлашлари билан кўзларидан шашқатор ёш оқиб, юзлари, оппоқ соқолларини юва бошларди…” Davomini o'qish

