Xurshid Davron «She’r va shuur» ko’rsatuvida & Eshqobil Shukur. She’rda ustoz vijdondir faqat…& Xurshid Davron. Qaqnus

0_1496b3_a5974a15_orig.png20 январ — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллудининг 65 йиллиги

   70-йиллардаги ўзбек шеъриятини “жасорат шеърияти” десак муболаға бўлмайди. Бу авлод адабиётнинг атмосферасини ўзгартириб юборди. Наср ва назмда об-ҳаво янгиланди. Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзам, Хайриддин Султон, Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон… Улар 60-йиллардаги катта адабий кўтарилишнинг давоми, аниқроғи, гўзал якуни сифатида майдонга келдилар. Адабиёт – миллат овози эканлигини улар яна бир карра исботлаб бердилар. Чунки, уларнинг асарларида халқ қалбининг туб-тубида кўмилиб ётган озодлик туйғулари бетонни ёриб чиққан гиёҳдек бўй кўрсата бошлади. Чўлпон, Фитратларнинг армонлари улар ижодида қайта ниш урди. Айни шу “жасорат шеърияти”нинг вакилларидан бири – Хуршид Даврон бўлди. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Yurt qayg’usi & Begali Qosimov. “Yurt qayg‘usi” turkumi haqida

center;»>032

     1917 йилда Абдурауф Фитрат ўзи муҳаррирлик қилган “Ҳуррият” газетасида “Юрт қайғуси” номи билан бир туркум шеърлар эълон қилди.Диққатга сазовор жойи шундаки,уларнинг аксарияти сочма шеърлар,Фитратнинг ўзи айтмоқчи,мансуралар. Бундай тажриба адабиётимизда илк бор Ҳамза томонидан қилингани маълум.
Davomini o'qish

Turk oshiq she’riyatidan. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.10.12_17h31m57s_004_.png   Туркча олам адабиётида соз шоирлари ва ошиқлар номи билан танилган, муайян маънода, қадимий туркий бахшичилик адабиёти анъаналарини давом эттирган ижодкорлар қолдирган мерос бойлиги ва ранг-баранглиги билан, шу бугунгача давом этиб келаётгани билан аҳамиятлидир. Бугун сизга турк ошиқ шоирлари: Юнус Эмро, Пир Султон Абдал, Қорачаўғлон, Қул Меҳмат, Қул Мустафо, Ошиқ Емроҳ ва Ошиқ Вейсал ижодининг намуналари билан таништирамиз. Davomini o'qish

Jamol Sarayyo. Yodda qolgan satrlar

   Ўлимидан кейин чорак аср вақт ўтган бўлса-да, Жамол Сурайё турк китобхонлари, шеърият ихлосмандларининг энг севимли шоирларидан бири сифатида яшаб келмоқда. Унинг муҳаббат шеърлари бундан кейинги асрлардаям ўқилишига ишонаман. Чунки, муҳаббат ўлмасдир. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Ikki hikoya & Dala o’rtasidagi daraxt. Orziqul Ergash asari asosida vedeofilm & Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.11.26_23h23m51s_006_.png14 январь — таниқли ёзувчи Орзиқул Эргаш таваллуд топган кун

    Уларнинг одмигина Шавқиддинлар хонадонига ров бўлганига сабаб — Козим ўзига адабий ҳамкор топмоқчи. Ичидаги гапларини қоғозга тушириб, китобми, киноми қилдирмоқчи… Уч-тўрт йил муқаддам ҳам Шавқиддинга битта шунақаси илашганди. Аввалига у ҳам ўзини адабиёт ихлосманди қилиб кўрсатди. Davomini o'qish

Xo’jayor. She’rlar

26Эзгу ишнинг кечи йўқ: бир кун кечикиб Хўжаёрни туғилган куни билан чин юракдан қутлайман!

Хўжаёр (Фахриддин Шотўраев) шеърларини юборяпман. Ҳавасимдаги шоирлардан. Тоза, сиёсат, маишийлик аралашмаган шеърлар. Тағин ҳеч кимга ўхшамайди. Ифода йўли, оҳанги, шаҳар шоирларининг бир ҳовуч луғатига бир дунё янги сўзлар берганининг ўзи қувонарли бу шеърлар. Davomini o'qish

Ustoz Oybekka bag’ishlov. Mushoira & Oybek. Sozim

4fc3361295d4d9b5c2ae8d62b8b23231.png 10 январь — Устоз Ойбек таваллудининг 120 йиллиги

 «Ёзувчи умри йил билан ўлчанмайди – ижодий фаолиятнинг самараси билан ўлчанади. Ойбек 400 йилга тенг келадиган 40 йиллик фаолиятининг бир лаҳзасини ҳам самарасиз ўтказгани йўқ. Ойбек бу жиҳатдан ҳам ҳозирги ва келажак адабий авлод қаршисида устод бўлиб гавдаланади”. Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаққоният тўла бу сўзларида Ойбек ҳаёти ва ижодининг самараси намоёндир. Ойбек ҳамиша биз ва келгуси авлод учун устод бўлиб қолаверади, бугунги ва келгуси авлодлар унинг биз бориб етмаган қирраларини кашф этаверадилар Davomini o'qish

Gi de Mopassan. Yangi yil sovg’asi & Marjon shodasi. Audiohikoya

Ashampoo_Snap_2017.11.09_18h48m53s_007_.png   Эшик қўнғироғи Жакюзнинг хаёлини бўлди. Иккиланиб қолди: эшикни очсинмикин? Лекин янги йил кечаси ким бўлмасин эшикни очиш лозим, деган гапни эшитгани учун нима бўлса ҳам очишга қарор қилди. У қўлига шамчироқни тутиб, узун йўлак бўйлаб кета бошлади. Калитни бураб, эшикни очиши билан ташқарида Иреннинг деворга суянганча мурдадек оппоқ юзига кўзи тушди. Davomini o'qish

Jo’ra Fozil. Sovg’a (Yangi yil hikoyasi)

045    Ўтган асрнинг эллик олтинчи йили — Янги йил арафаси эди. Эрталабдан гупиллатиб лайлакқор ёғар, тоқу гумбазлар оппоқ либосга бурканган. Девонбеги хонақоси симоби кулоҳ кийган қаландарга ўхшаб кетар, чуқур сукутдаги қари тутлар унинг сомеълари эдилар гўё. Davomini o'qish