Чўлоқ турна тухумдан кеч чикди. Чиққанидан кейин ҳам ўнг оёғини ололмай анча ётди, типирчилади, тукдан иборат қанотчаларини қоқди. Ўзини пайдо қилган тухум пўчоғига тиззасидан пасти ёпишиб қолган эди. Ниҳоят, ундан халос бўлди-ю, ўнг томонга майишиб, атрофига майда шағал тошлар териб қўйилган, қумга қаттиқроқ босилган туя изидек уясида бир-икки айланди. Сўнг маъюс, ожиз овоз чиқариб, бошини зўрға кўтариб, анчагача қалтираб турди. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Shukur Xolmirzayev. Hikoya haqida
Ҳикоянинг ўзи ҳам ҳар бир асар каби ўзига хос бир олам, сен – ёзувчи – ана шу олам устида туриб, ундаги ўзинг “бино этган саргузаштларни, Флобер айтмиш “инсонлар тақдирини кузатувчи худо сингари кузатасан”, лекин албатта, улар ишига ҳадеб бош суқавермайсан. …ҳикояда ечим ёзувчининг дунёни зуҳур этиши, инсон руҳининг ички ва сиртқи қонуниятларини нечоғлик билиши, қолаверса – маҳорат-профессионаллик, ижод техникасини қанчалик эгаллагани билан боғлиқ масаладир. Davomini o'qish
Bolaligim filmlari: Mamluk (Мамлюк). Грузия-фильм (1958)
Мамлук (груз. მამლუქი; рус. «Мамлюк») — художественный фильм, «Грузия-фильм», 1958, историческая драма по повести Уиараго (Кондратия Татаришвили) «Мамелюк». Режиссёр — Давид Рондели. Davomini o'qish
Ashurali Jo’rayev : Kitobning xarid qilingani emas, o’qilgani hisob.
Бир ёзувчи дўстимнинг таъбири билан айтадиган бўлсам, таассуфки, ҳозир қўлининг қичиғини қолдириш учун асар ёзадиганлар кўпайиб кетган. Ҳамма нарсани пул билан ҳал қилиш мумкин, китоб ёзиб шуҳрат қозониш мумкин дейдиганлар хато қиладилар. Davomini o'qish
Nizom Komil: To’g’ri tarjima – yaxshi tarjima degani emas…
Ҳар қандай санъат вакилининг, жумладан, таржимоннинг ҳам, ўқувчи ёки томошабин дидига мослашиши – истиқболсиз йўл. Бу йўл адабиётни ҳам, бошқа санъат турларини ҳам тубсиз жар ёқасига етаклайди… Ёш таржимонларга маслаҳатим: шеърият билан дўст тутининг – мушкулингиз осон бўлади. Davomini o'qish
Nigora Umarova. Taxayyul rangini mutasvir etib…
Тасаввуфона асарларнинг бош мезони ишқни инсон ҳаётининг туб асоси ва руҳониятининг нури деб эътироф этилганлигидадир. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсангиз, Баҳодир Йўлдошев ишлаган суратларда карвон-у. ЎЗЛИКигини қидириш учун дарбадар кезаётган дарвешлар ҳамда улар хаёлидаги машъуқа тимсолини кўп учратасиз. Рангтасвирни томоша қила туриб (ҳа, томоша қила туриб, уларни кўриб бўлмайди) Хайёмона ва румиёна оламга ғарқ бўласиз; Саъдий, Ҳофиз, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий мисралари хаёлингиздан чарх уради. Davomini o'qish
Xuan Karlos Onetti. Mahzuna
Хуан Карлос Онетти – Лотин Америка адабиётининг йирик вакили, фақат йирик вакил эмас, бу қитъа дабиётига насрий-психологик услуб олиб кирган ва айнан шу услуби билан дунё адабиётида ўз ўрнига эга бўлган моҳир ёзувчи. Хуан Карлос Онетти асарлари оддий ва аксарият бахтсиз одамлар ҳақида. Аммо ана шу оддий одамлар қалби шундай усталик билан очиладики, сиз бу қаҳрамонлар кечинмаларидаги гўзал туйғуларнинг бетакрор жилоси ва ноласига гувоҳ бўласиз, уларнинг дарди-ғамига шерик бўласиз, энг муҳими, насрнинг ҳақиқий санъат эканини ҳис қилиб турасиз. Онеттини ўқишнинг ва уқишнинг ўзи ҳам мактаб. Davomini o'qish
Vatan» de…. Bolamning qoniga. Shoir Usmon Azim bilan suhbat
Инсон дунёга келгач эшитиши лозим бўлган ўша табаррук сўз нима, ким ҳақида бўлиши керак? Балки «она»дир? Балки «ота»? Ёки «нон»микин? Йўқ, «Барчиннинг сочини силаб, эсон-омонлик тилаб, тасалли бериб сўзларини авайлаб териб турган Алпомиш ёрига бошқа сўзни айтади… Davomini o'qish
Nusrat Kesemenli. She’rlar
Таниқли озарбайжон шоири Нусрат Кесеменли қисқа, аммо мазмунли умри давомида ўзидан қадрли мерос қолдирди. У ёзган шеърлар, публицистикаси ва жуда кўп фильмларга асос бўлган сценарийлари бугун ҳам она халқига хизмат қилмоқда. Davomini o'qish
Sarvarbek To’raev. Ikki hikoya
Ўшанда ҳам нопармон тонглар худди шундай отарди ва миллиардлаб йиллардан буён зиё сочиб турган ва дунё зулматларини, қораликларини яширинишига хизмат қилиб келаётган бобо қуёш ўшанда ҳам нуроний шарқдан чиқиб келарди. Ўшанда ҳам минг йилликлар оша доимо ғафлат домига тушиб юрадиган одамзотга тонг отганлигини ўз қичқириғи билан билдирадиган хўрозлар овози баланд тоғлар пинжига тиқилган овулни тутарди. Davomini o'qish
Ne’mat Aminov. Temirchining tillolari
“Ҳали ҳаёт чоғларида отамдан эшитганларимнинг айримларини ўз ҳолича, айнан қоғозга тушириб қўйган эдим. Орадан анча ўтгач, ўқиб қарасам, бу ёзувлар кўзимга тўтиёдек кўринди”, деб ёзган эди суюкли ёзувчи Неъмат Аминов бундан 20 йилча аввал нашр этилган ва падари бузруквори — халқ донишмандлигини мужассам этган уста Амин бобо Нуруллобой ўғли айтган нақллар жамланган “Бир аср ҳикояти” (“Темирчининг тиллолари”) китоби сўзбошисида. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
Асл шеърнинг умрбоқийлиги шундаки, у шоир ўлимидан кейин ҳам яшайверади. Уни ўқиган ҳар бири киши шеърнинг, демак шоирнинг ҳам умрига нафас қўшади. Ҳар гал беназир шоир Матназар Абдулҳаким шеърлари ўқиётганимда шу ҳақда ўйлайман. Бугун сизга унинг шеърларини ва энг қимматлиси, шоирнинг ўзи ўқиган шеърларини тақдим этар эканман, бир неча дақиқа Матназар Абдулҳакимни ёнингизда нафас олаётганини ҳис этишингизни жуда-жуда истадим. Davomini o'qish
