Бир олим одам туну кун илм билан машғул экан. Кунларнинг бирида китоб ўқиб ўтирса, дарвозани кимдир тақиллатибди. Дарвозани очса, қадимий донишмандлар кийимини кийган бир қариянинг дарвоза олдида турганини кўрибди. Олим дарров қарияни уйга таклиф қилибди. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Oshiq Bayoniy. She’rlar
Ошиқ Баёний (1965-2005)- Турк бахшилик (ошиқлик) адабиётининг ёрқин намоёндаларидан бири. 1938 йилда Туркияда туғилган. Ижод оламига 1965 йилда “Бабиалида сабоҳ” газетасида эълон қилинган “Дағлар” (“Тоғлар”) шеъри билан кириб келган. Ошиқ Баёний 19 август 2005 йилда автоҳалокатга учрайди ва оламдан кўз юмади. Davomini o'qish
Zulfiya Qurolboy qizi. Yolg’izlik qurboni

Тамара хола ҳам эрининг ўлимидан кейин авваллари тўтиқуш сақланадиган каталакдай тор қафас бўлиб туюладиган, айни замонда ҳайҳотдай ҳувиллаб қолган икки хоналик уйда ёлғиз ўзи сўппайиб қолди. Қариндош-уруғлар ҳам ўз йўлига экан, ҳаммаси тирикчилик ташвишлари билан андармон бўлиб Тамара хола ҳақида ўйлашмасди, фақат бегим кунлардагина эрталаб ишга ёки у ёқ-буёққа кетишлари олдидан бирровгина кириб ўтишади. Бу ҳол Улфат аканинг қирқи ўтгунча давом этди холос. Кейин уларнинг қадамлари тийилди. Davomini o'qish
Roberto Fernandes Retamar. She’rlar

Шу йилнинг июлида 84 ёшни қаршилаган Роберто Фернандес Ретамар нафақат Куба, балки испантилли адабиётнинг ёрқин вакилларидан биридир. У Рубен Дарио, Никола Вапцаров, Беналдо Перес номида халқаро ва бошқа кўплаб мукофотлар билан тақдирланган. Унинг шеърларида ижтимоий ва инқилобий руҳ кучли намоён бўлади. Davomini o'qish
Lui Aragon. Ko’r odam
Хаёлимга келган янги асарнинг бош қаҳрамони — қолаверса, бош ёки иккинчи даражали бўлишининг айтарли аҳамияти йўқ — ожиз, анчадан бери, балки туғилганидан буён ёруғ дунёни кўриш бахтидан бенасиб… Зулумот бандаси… Бироқ у ҳис қилади, эшитади. Бу тоифадаги кўрлар одамларни овозидан, бошқа хусусиятларидан танийдилар, ҳатто сизу мен илғамаган нарсаларни ҳис қиладилар, сезадилар… Davomini o'qish
Abu Ali ibn Sino. Salomon va Ibsol & Abdulla Sher. Uyg’oq aql dahosi
Абу Али ибн Сино “ат-Танбеҳ ва-л-Ишорот» асарида ёзади: «Агар сен мусаффо қалбларга роҳат бағишловчи “Саламон ва Ибсол” қиссасини эшитиш бахтига мушарраф бўлсанг, билгилки, Саламон – сенинг бир ўхшашинг ва Ибсол сен тасаввуф тариқатида эришадиган юксак даражангдир. Агар сен дарвишлар аҳлидан бўлсанг, бу мажоз, масалнинг маъноларини тушуна оласан..» Davomini o'qish
Gulchehra Murodaliyeva. Va Alloh g’am berdi va tushday umr…
Бу қиз Сирдарё бўйларида туғилган, вояга етган, шоира бўлган; қувноқ қиз, битта гапиради, ўнта кулади, назокати ва маданияти билан ром қилади. Исми ҳам жисмига ва шеърига монанд: Гулчеҳра. Кўп йиллардан бери матбуотда журналистлик қилади, ёзган мақолалари, суҳбат, репортажлари самимияти ва фикрчанлиги билан ўзига тортади (Иброҳим Ғафуровнинг «Лирик қаҳрамонга хат»идан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. Oriyat
У қизга ёмон кўргани учун эмас, унинг падари бўлмиш Муса фермерга нисбатан юрагида тўнғиб қолган алами туфайли тош отди. Тош отгандаям номардларча, яъни кўча юзида ўз майлида суманглаб юрган ювош малла итни баҳона қилиб тош отди. Сўнг эса жони азобда қолган шўрлик қизнинг фарёди остида жуфтак ростлади… Davomini o'qish
Abu Abdurahmon Sullamiy.«Tabaqotu-s-so’fiyya”. Birinchi tabaqa shayxlari hikmatlaridan
Имом Абу Абдураҳмон Сулламий тасаввуф тарихида сўфийлик илмининг шайхи, сўфийлар тарихи, табақотининг тафсирчиси сифатида ном қолдирган. Заҳҳабий у ҳақда «Тасаввуф аҳли ҳақидаги ҳадисларни тўплаган. Асарларининг сони юздан ортиқ”, деб маълумот беради. Бугун Сулламийнинг сўфийлик табақаларига бағишланган «Табақоту-с-сўфийя” (“Суфий табақалар”) асаридан биринчи табақа шайхлари ҳикматларини тақдим этамиз (Асарда табақалар бешга бўлинган ҳолда тақдим этилган). Davomini o'qish
Aleksandr Blok. She’rlar
Улуғ рус шоири Александр Блок ўзининг қисқа умрида бошидан Россиянинг муҳим воқеаларини кечирди ва бу унинг ўтли шеъриятида ўз аксини топди. Классик адабиёт руҳида тарбияланган Александр Блокда «янги адабиёт» таъсири кучли кечади. У бутунлай янги, қудратли сўз санъаткорига айланади. Шоир қолдирган улкан адабий мерос теранлиги билан умумбашарий аҳамият касб этади. Davomini o'qish
Husan Maqsud. Surxonga safar
Кўнглимдаги гапни сизга айтсам. Нега айнан тоғ одамлари ғуборсиз, тўғрисўз ва очиқкўнгил бўлади деб ўйлардим. Айнан мен севган ижодкорларнинг кўпчилиги ҳам шундай тоғлар бағрида ўсган. Билсам, бу ерда инсон табиатдан узоқда бўлмайди. Табиатнинг қўйнида, унинг ҳар қандай инжиқлигига чидаб келади. Бу ерда улар турли сохталиклардан узоқда бўлади. Тўғри, бу фикрларим юқоридаги саволларга жавоб бўла олмайди. Бу ерларда ҳеч ким бири-биридан фарқ қилмайди. Ҳамма бир-бирини яхши танийди. Табиатнинг бор инжиқлигига бир бўлиб бардош беради. Тоғларнинг мусаффо ҳавосидан уларнинг кўнгли тозаргандай гўё… Davomini o'qish
Shavkat Jo’rabek. She’rlar
Шавкат Жўрабек 1983 йил Бухоро вилояти Когон туманида туғилган. Унинг «Иккимиздан қолган хотира» номли илк шеърий тўплами нашрдан чиққан. Шеърлари Республика газета ва журналларида чоп этилиб келинмоқда. Davomini o'qish
