Matnazar Abdulhakim. Ko’prik & Umid Bekmuhammad. Yevropada o’qigan xorazmlik birinchi irrigator

045    Бурноғи асрнинг сўнгги йирик мироби ҳамда ўтган асрнинг Европа мезонларига жавоб берадиган биринчи ирригатори Муҳаммад Ҳожи Аминаддин ўғли ҳам замонлар орасидаги мустаҳкам кўпригимиз эди, кўприк-ки, асрдан-асрга, даврдан-даврга, халқдан-халққа номи эъзозланиб, улуғланиб келаётган кўприк. Бу зиёли одам Хива мадрасаларида таҳсил кўрган, шунингдек, Фарангистонда ўз замонасининг энг янги ўқув тамойиллари асосида маълумот олган Хоразмлик биринчи зиёлидир. Шу маънода у Шермуҳаммад Мунис ва Муҳаммад Ризо Огаҳий каби довруқли азизларимизнинг вориси ҳамда замонамиз ирригаторларининг салафи эди. Davomini o'qish

Nemislar uyi to’ridagi O’zbekistonning bir parchasi

056    Хива гилами, қизил гуллик адрасдан тикилган тўшак-болиш билан безатилган сўри. Хонтахтага дастурхон ёзилган, пахта гуллик чойнакда аччиққина кўк чой. Бундай манзарани оддий бир ўзбек хонадонида учратиш мумкин. Davomini o'qish

Majnuna (Maqsuda Jo’raqulova). She’rlar

045       Мажнунанинг   шеърларини ўқир эканман, унинг юрагида жуда катта Дард билан баробар улкан Бахт уммони мавжланиб турганини илғадим. Йигирма тўрт ёшли инсон ҳали ҳаёт денгизи соҳилидан унча узоқлашмаган, олдинда нималар кутаётгани эса ёлғиз Яратганга маълум. Умидим шулки, Мажнуна Бахтини кўзлаб, ундан тирикликка ёдгор бўлиб қолажак Сўзини излаб олға сузсин. Қайғу билан Шодлик икки елкани бўлсин. Davomini o'qish

Jamol Sirojiddinga bag’ishlov

017     Самарқанддан келган хабар: беғубор инсон, Мавлоно Хумий тахаллуси билан битган қувноқ ғазаллари юзларга  табассум, кўзларга шуур  улашган истеъдодли  шоир Жамол Сирожиддиннинг вафот этгани юрагимни сирқиратиб юборди. Яқиндагина, ёз ўртасида  60 ёшга тўлган куни нишонланган эди. Самарқандда яшаб ижод қилаётган шоирларнинг энг пешқадами эди. Ўз авлодининг ўзбек шеъриятига қўшган ҳиссасида унинг улуши салмоқли эди. Жамолдан «Бинафша бўй сочлигим”,»Танбур”, «Сиёб оқшомлари”, «Менинг касбим чўпонлик”, «Заҳҳок салтанатинда” каби бир қатор шеърий китоблар, «Асрлар қаҳқаҳаси”, «Меҳр-мурувват чашмаси”, «Ал-иксир – Жон малҳами”, «Асалари ибрати” каби драматик асарлар қолди. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Averroes izidan

Ashampoo_Snap_2016.11.03_22h43m34s_009_.png    Борхес каби адиблар маҳсуллари сукунатни маъқул кўради. Бу асарлар маълум бир даврда урфга кириб, фурсат ўтгач урфдан чиқадиган муваққатликдан бегона. Шу маънода ҳавола этилаётган ушбу дастлабки “ўзбекча Борхес” ўтган асрнинг 90-йилларида тайёрланган эди, аммо маълум сабаблар йиғиндиси айни натижани ҳозирга қадар олиб келди. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Naqshbandiya tariqatining buyuk namoyandasi — Xoja Muhammad Porsoning ruhi chirqiramayaptimi?

008    Тарихимизда буюк деб тан олинган авлиёларнинг барчаси ҳаёт тараққиёти учун улкан ишлар қилганлар. Биз бежиз уларнинг мақбараларини зиёрат қилмаймиз, бежиз уларни ҳурмат билан тилга олмаймиз, бежиз уларнинг ёзиб қолдирган асарларини ўқиб, таҳлил қилмаймиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Mirzo Bobur pirlari» turkumidan: Maxdumi A’zam.

Ashampoo_Snap_2017.02.09_19h31m18s_001_a.png     Махдуми Аъзам тасаввуфнинг улуғ арбоби Шайх Бурҳониддин Қиличнинг авлоди эди. У бу зотга беш пушт билан бориб етган. Дастлабки тарбияни Мир Сайид Али деган кишидан олган Махдуми Аъзам кейинчалик Тошкентга келиб, Мавлоно Муҳаммад Қозидан тасаввуф илмини тўла эгаллайди… Davomini o'qish

Ibodat Rajabova. Bilaman,osmonning ko’ngli bo’sh

095

   Ибодат Ражабова шеърларида фикр кузги денгиздек безовта гувиллаб, замоннинг оғриқ нафасларини атрофга таратаётганлигини ҳис қилиб турамиз. Унинг шеърларида халқчиллик, ижтимоийлик, инсон дардлари билан яшаш баланд пардаларга кўтарилаётганига гувоҳ бўламиз. Унинг шеърларидаги оҳанглар кўҳна Бухоро бағридаги асрий сукунат қаъридан чиқиб келаётгандек. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo’ldosh. Ko’ngil suratlari & Abdunabi Boyqo’ziyev. She’rlar

09     Истеъдоди сабаб ижодкор ҳеч кимнинг хаёлига келмайдиган жойдан гўзаллик топганда ҳайратга тушади ва руҳиятини мувозанатдан чиқарган туйғуларини бошқалар билан ҳам бўлишгиси келади. Кўнгилдан чиқиб, қоғозга тўкилган ҳайрат мевалари ўзга кўнгилларга ҳам ҳаяжон солади. Ёзганларидан кўнгил кишиси экани аён бўлиб турган Абдунаби Бойқўзининг шеърларидан самимият, ҳалоллик, жонфидолик “тўкилиб” туради. Davomini o'qish

Usmon Azim: Adabiyot — millat ruhining poydevoridir

045       Санъатнинг пойдеворини Адабиёт ташкил қилади. Театр, кино, мусиқа… адабиёт билан тирик. Адабиёт халқ руҳининг барҳаётлиги. Адабиёт йўғрилган миллий ғоягина юраклардан табиийлиги билан жой олади, фикрларни мавжлантиради, илҳомлантиради. Davomini o'qish

Mirza Kenjabek. She’rlar

022  Мирза Кенжабек нафақат иқтидорли шоир ва моҳир таржимон, шунингдек, ислом ва тасаввуф маданиятини чуқур ўрганган олимдир. Улуғ ватандошимиз Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг «Сунани Термизий» («Ал-жомиъ ас-саҳиҳ») асарининг М.Кенжабек таржимасида нашр этилиши Ўзбекистон маърифий-маънавий ҳаётида улкан воқеа бўлди. Бу маърифий изланишлар натижасида М.Кенжабекнинг «Термиз тазкираси» асари майдонга келди (2001). Бугун биз шоирнинг 1986 йили чоп этилган «Муножот» тўпламидан олинган бир туркум шеърлари билан таништирамиз. Davomini o'qish