Muxtor Avezov. Kim aybdor? & Nosir Fozilov. Muxtor og’a

055    28 сентябр — Атоқли қозоқ ёзувчиси Мухтор Авезов таваллуд топган кун

Мухтор Авезов — буюк ва кўпқиррали шахсдир. У — қозоқ миллий адабиётини жаҳон адабиёти даражасига кўтарган ёзувчи. Мазкур адабиётда эпик насрга ва драматургияга асос солган, йигирманчи аср қозоқ адабиёти ва бошқа кўпгина адабиётларнинг шаклланиши ва ривожига катта ҳисса қўшган назариётчи ва танқидчи. Ва ниҳоят, мураккаб ва фожиаларга тўла йигирманчи аср зиёлилар бошига тушган ҳамма кулфатларини татиб кўрган бир инсон эди. Булар — Мухтор Авезов шахсининг асосий қирралари. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Yirtqichlik xuruji & Qorako’z qismati

04528 сентябр — Атоқли қозоқ ёзувчиси Мухтор Авезов таваллуд топган кун

Мухтор Авезов мутафаккир санъаткор. Илк асарларидаёқ у ҳаётга мустақил назар ила қараши, мавзуни фавқулодда зиддиятли нуқталари орқали бадиий талқин қилиш салоҳияти билан бошқалардан ажралиб турган. Бу эса ёзувчининг бошига баъзан танқид тошларининг ёғилишига сабаб бўлган бўлса, гоҳо ноҳақ айблар ва туҳматларга йўл берган. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Ikki hikoya

012   Дунё кенг экан, одамлари турфа экан, умр эса – оқар дарё. Мен билганим шу бўлди, азизлар. Энди ер юзидан у кампирларнинг изи ўчган, ер тагида жисми ҳам қуриб битган. Бор-йўғи ўн йил ичида, демак, ҳаш-паш дегунча… Олдин Сотти шилпиқ оламдан ўтди. Бу жудолик Сорабону билан Мастон кампирни етим қилиб қўйди. Лекин, илож қанча, айюҳаннос солиб қолаверишди. Молнинг ўлимига мол чидайди, одамники бўлакча-да, азизлар. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq artisti O’lmas Alixo’jaev vafot etdi

090     Бугун  25 сентябрь куни    Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев узоқ хасталикдан сўнг  оламдан ўтди. Таниқли актëр жума куни аср намозидан сўнг Тошкентнинг Минор қабристонига дафн этилди. Аллоҳдан марҳумни раҳматига олишни сўраймиз. Davomini o'qish

Maxtumquli. She’rlar. Maqsud Asror tarjimalari

002     Атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули — Фироғий 1733 йилда Туркманистоннинг жануби-ғарб томонида, Атрек дарёсига яқин Ҳожиговшон деган жойда ўз даврининг таниқли шоирларидан бўлган Давлатмамад оиласида туғилган. Давлатмамат «Озодий» тахаллуси билан қўшиқ ва ғазаллар ёзган. Махтумқули дастлаб овул мактабида, сўнг Хивадаги Шерғози ва Бухородаги Кўкалдош мадрасаларида олган.  Бизгача «мардлик куйчиси» деб ном олган Махтумқулининг лирик, фалсафий ва насиҳат характеридаги 20 минг мисрага яқин шеърлари етиб келган. Davomini o'qish

Duoning zalvori

04   Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди. Davomini o'qish

Qurbon hayitingiz muborak bo’lsin!

077

   Саодатли кун арафасида жаннатмакон диёримизда яшовчи барча юртдошларимизни Муборак Қурбон ҳайити билан самимий қутлаймиз. Аллоҳ таолодан бу улуғ байрамни барчамиз учун хурсандчилик, шоду хуррамлик ва ҳамжиҳатликда ўтказишликни сўраймиз. Ҳайит хурсандчилик, Аллоҳга итоат намойиши байрамидир, ихлос нашидаси тантанасидир. Қурбон ҳайитини қиёматгача тарих саҳифасидан ўчмас, виждонимизда ва ҳаётимиздаги унутилмас воқеа сифатида нишонлашга одат қилганмиз. Davomini o'qish

Akademik Aziz Qayumov: Navoiy vafot etgan kunda ham bir g’azalni boshlab qo’ygan ekan.

09    Оилавий муҳит ва китоб боланинг келгусидаги истиқболини белгилаб берувчи катта кучдир. Уйимиз тўрида мўътабар яратиқ сифатида китоблар турарди. Турли тиллардаги газеталар келарди. Мен уларни ўқишга иштиёқманд эдим. Бундан ташқари, отам уйда қироат билан ғазал ўқирдилар. Ғазал ўқиётганларида отамнинг юзидан меҳр уфуриб турарди. Инсонга китобнинг таъсирини болалар ўз отасида, онасида кўрмаса, қаерда кўради? Китобга муҳаббатни отамиздан ва онамиздан ўрганганмиз. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq artisti Obid Yunusov vafot etdi

011

    Ушбу саҳифани салкам бир йил аввал  Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусовнинг 80 ёшга тўлгани муносабати билан тайёрлаган эдик. Бугун эса атоқли санъаткорнинг вафот этганини эшитдик. Ўлим ҳақ. Аллоҳдан устоз санъаткорни раҳматига олишини сўраймиз. Davomini o'qish

Yeshim Ag’aog’lu. She’rlaridan yangi tarjimalar.

044  Ешим Ағаоғлу турк шеъриятида кенг томир отган модерн оқимининг вакиласи. Шеърларида инсон ҳаёти кино кадрлари сифатида акс этади. Бу шоиранинг шеъриятдан ташқари фото, кино ва видео арт билан жиддий шуғулланишининг таъсири ҳамдир. Шоира бу соҳалардаги машғулотини шеърларининг давоми сифатида кўради. Davomini o'qish

Kampirning o’ynashi va onasini o’ldirgan ahmoqlar… yoxud bolamizni kitobdan asraylikmi?

034    Диққат қилишимни сўраб, фейсбук орқали юборилган ушбу фикрларни ўқир эканман, оддий китобхон, аниқроғи, фарзанди тарбиясига ўзини масъул деб билган ёш она билдирган аламли  мулоҳазалар билан танишар эканман, бугун   болалар учун нашр этилаётган китоблар сифати  нечоғли аянчли аҳволга тушганини  ўйлаб яна бир карра юрагим сирқиради. Яна бир карра дейишимга,  ўзим ҳам бу масала хусусида   неча марта мақола ёзганимни назарда тутяпман. Davomini o'qish

Jamil Merich. So’zlar abadiy, so’zlar o’tkinchi

033    Фалсафа, тил, адабиёт, тарих ва маданият билан боғлиқ ўнлаб асарлар муаллифи, уста таржимон Ҳусайн Жамил Меричнинг кўзи болалигидан бери яхши кўрмас эди.1955-йилда Парижга бориб операция қилдиради, аммо шундан кейин бутунлай кўришдан маҳрум бўлади. Асарларини хотини Февзия хонимга айтиб туриб ёздирган. Davomini o'qish