Дунё кенг экан, одамлари турфа экан, умр эса – оқар дарё. Мен билганим шу бўлди, азизлар. Энди ер юзидан у кампирларнинг изи ўчган, ер тагида жисми ҳам қуриб битган. Бор-йўғи ўн йил ичида, демак, ҳаш-паш дегунча… Олдин Сотти шилпиқ оламдан ўтди. Бу жудолик Сорабону билан Мастон кампирни етим қилиб қўйди. Лекин, илож қанча, айюҳаннос солиб қолаверишди. Молнинг ўлимига мол чидайди, одамники бўлакча-да, азизлар. Davomini o'qish
Muallif: Adib
O’zbekiston xalq artisti O’lmas Alixo’jaev vafot etdi
Бугун 25 сентябрь куни Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев узоқ хасталикдан сўнг оламдан ўтди. Таниқли актëр жума куни аср намозидан сўнг Тошкентнинг Минор қабристонига дафн этилди. Аллоҳдан марҳумни раҳматига олишни сўраймиз. Davomini o'qish
Maxtumquli. She’rlar. Maqsud Asror tarjimalari
Атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули — Фироғий 1733 йилда Туркманистоннинг жануби-ғарб томонида, Атрек дарёсига яқин Ҳожиговшон деган жойда ўз даврининг таниқли шоирларидан бўлган Давлатмамад оиласида туғилган. Давлатмамат «Озодий» тахаллуси билан қўшиқ ва ғазаллар ёзган. Махтумқули дастлаб овул мактабида, сўнг Хивадаги Шерғози ва Бухородаги Кўкалдош мадрасаларида олган. Бизгача «мардлик куйчиси» деб ном олган Махтумқулининг лирик, фалсафий ва насиҳат характеридаги 20 минг мисрага яқин шеърлари етиб келган. Davomini o'qish
Duoning zalvori
Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эри оғир хасталик туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди. Davomini o'qish
Qurbon hayitingiz muborak bo’lsin!

Саодатли кун арафасида жаннатмакон диёримизда яшовчи барча юртдошларимизни Муборак Қурбон ҳайити билан самимий қутлаймиз. Аллоҳ таолодан бу улуғ байрамни барчамиз учун хурсандчилик, шоду хуррамлик ва ҳамжиҳатликда ўтказишликни сўраймиз. Ҳайит хурсандчилик, Аллоҳга итоат намойиши байрамидир, ихлос нашидаси тантанасидир. Қурбон ҳайитини қиёматгача тарих саҳифасидан ўчмас, виждонимизда ва ҳаётимиздаги унутилмас воқеа сифатида нишонлашга одат қилганмиз. Davomini o'qish
Akademik Aziz Qayumov: Navoiy vafot etgan kunda ham bir g’azalni boshlab qo’ygan ekan.
Оилавий муҳит ва китоб боланинг келгусидаги истиқболини белгилаб берувчи катта кучдир. Уйимиз тўрида мўътабар яратиқ сифатида китоблар турарди. Турли тиллардаги газеталар келарди. Мен уларни ўқишга иштиёқманд эдим. Бундан ташқари, отам уйда қироат билан ғазал ўқирдилар. Ғазал ўқиётганларида отамнинг юзидан меҳр уфуриб турарди. Инсонга китобнинг таъсирини болалар ўз отасида, онасида кўрмаса, қаерда кўради? Китобга муҳаббатни отамиздан ва онамиздан ўрганганмиз. Davomini o'qish
O’zbekiston xalq artisti Obid Yunusov vafot etdi

Ушбу саҳифани салкам бир йил аввал Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусовнинг 80 ёшга тўлгани муносабати билан тайёрлаган эдик. Бугун эса атоқли санъаткорнинг вафот этганини эшитдик. Ўлим ҳақ. Аллоҳдан устоз санъаткорни раҳматига олишини сўраймиз. Davomini o'qish
Yeshim Ag’aog’lu. She’rlaridan yangi tarjimalar.
Ешим Ағаоғлу турк шеъриятида кенг томир отган модерн оқимининг вакиласи. Шеърларида инсон ҳаёти кино кадрлари сифатида акс этади. Бу шоиранинг шеъриятдан ташқари фото, кино ва видео арт билан жиддий шуғулланишининг таъсири ҳамдир. Шоира бу соҳалардаги машғулотини шеърларининг давоми сифатида кўради. Davomini o'qish
Kampirning o’ynashi va onasini o’ldirgan ahmoqlar… yoxud bolamizni kitobdan asraylikmi?
Диққат қилишимни сўраб, фейсбук орқали юборилган ушбу фикрларни ўқир эканман, оддий китобхон, аниқроғи, фарзанди тарбиясига ўзини масъул деб билган ёш она билдирган аламли мулоҳазалар билан танишар эканман, бугун болалар учун нашр этилаётган китоблар сифати нечоғли аянчли аҳволга тушганини ўйлаб яна бир карра юрагим сирқиради. Яна бир карра дейишимга, ўзим ҳам бу масала хусусида неча марта мақола ёзганимни назарда тутяпман. Davomini o'qish
Jamil Merich. So’zlar abadiy, so’zlar o’tkinchi
Фалсафа, тил, адабиёт, тарих ва маданият билан боғлиқ ўнлаб асарлар муаллифи, уста таржимон Ҳусайн Жамил Меричнинг кўзи болалигидан бери яхши кўрмас эди.1955-йилда Парижга бориб операция қилдиради, аммо шундан кейин бутунлай кўришдан маҳрум бўлади. Асарларини хотини Февзия хонимга айтиб туриб ёздирган. Davomini o'qish
Behzod Fazliddin. Yurgan yo’llarimda orzular kulsa…
Бугун шоир ва адабиётшунос олим Беҳзод Фазлиддин таваллуд топган кун
Беҳзод Фазлиддин 1983 йилла Чуст туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган. «Муқаддас замин», «Боғларингдан кетмасин баҳор», «Онамнинг кўнглига кетамиз», «Сен қачон гуллайсан», «Кутмаган кунларим, кутган кунларим» номли шеърий тўпламлари чоп этилган. Ҳозирда Ўзбекистон Фанлар академиясида илмий талқиқот олиб бормоқда. Davomini o'qish
Gulasal Abdullayeva. Galdir. O’zbek xalq qo’shig’i
Санъат оламига кирганимдан афсусланмайман. Қанча машаққат бўлмасин, енгиб ўтаман. Саҳнага чиққанимда қўшиғимни тинглаб, менга жўр бўлаётганларни кўрсам, дилимдаги барча ғуборлар тарқалиб кетади. (Ёш хонанда Гуласал Абдуллаева билан суҳбатдан) Davomini o'qish
