G’afur G’ulom. Mening o’g’rigina bolam & G’afur G’ulom. Hikoyalar ktobi

Ashampoo_Snap_2016.12.07_22h38m59s_002_.png10 май — Ғафур Ғулом туғилган кун

     Сентабр ойларининг охири, илк куз оқшомларидан бири эди. Ҳаво анчагина салқин. Биз етимлар бир-биримизнинг пинжимизга тиқилиб, бир-биримизни иситиб уйқуга кетганмиз. Қаторда энг сўнгги бўлиб, она чумчуқдай қора бувим ётардилар, у киши саксондан ошиб кетган, носкаш кампир эдилар. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin. Davrning dongdor ovozi

02210 май — Атоқли шоир Ғафур Ғулом таваллуд топган кун

   Ғафур Ғулом 20 йилларнинг иккинчи ярмида адабиёт майдонига турмушнинг аччиқ-чучугини тотишга улгурган, ҳаёт ҳақида ўз қарашларига эга мустақил фикр эгаси сифатида кириб келган эди. Davomini o'qish

Usmon Chevikso’y. So’roq

034  Нимага дучор бўлганини билолмади. “Тўхта!” дедилар, тўхтади. Улар полициячи эдилар. Қўлларида тўппончалари бор эди. “Қўлингдагиларни ерга қўй…” дедилар, қўлидаги елим халта ва ярмигача ичилган шароб шишасини ерга қўйди. “Қўлларингни кўтар, қимирлама” дедилар, қўлларини кўтариб, қимирламай кутиб турди. Davomini o'qish

Mashriqzamin — hikmat bo’stoni. Aforizmlar kitobi

09

    “Машриқзамин — ҳикмат бўстони” номли тўпламга киритилган мумтоз адиб ёки алломаларимизнинг ҳикмат ёки ҳикоятлари минг ёки юз йиллар олдин битилганига қарамай бугунги ҳаётимиз учун зарур ва фойдалидир.
Davomini o'qish

Jurnalist haqida

09 01 Журналист: ўз газетаси томонидан таҳрир қилинадиган ёзувчидир. 01  Дунё қандай бошқарилади ва нега урушлар тугуни ечилади? Чунки дипломатлар журналистларга ёлғон айтиб, газетадан ўзлари тўқиган ёлғонларга ишонишади. Davomini o'qish

Ernest Heminguey. Dahshatli kutish

07     Унинг юзи  оппоқ,  кўзлари киртайиб кетганди. Тўшакка михланиб хаёл суради, холос. Мен Ховард Пайлнинг «Денгиз қароқчилари ҳақида достон»идан энг қизиқ ҳикояни ўқиб бердим, бироқ унинг бунга мутлақо эътиборсизлиги сезилиб турарди. Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. She’rlar

07   Рафиқ Сайдулло шеърларини «Замондош» веб-саҳифасида ўқиб қолдим. Гарчи ҳали айрим сатрларда «хомлик», аниқроғи, тажрибасизлик кўриниб турса-да, ёш шоирнинг ўзига хос қараши ва тушунчалари, ўз сўзини топишга уриниши ёқди. Кўпинча адабиётга кириб келаётган ижодкор ҳақида ёзганда албатта «умидли ёш шоир» деган таърифни қўллашади. Яширмайман, Рафиқ Сайдулло шеърларини ўқиганимда кўнглимда УМИД пайдо бўлди. Мен Рафиқнинг қаерда туғилгани, ўқигани ва яшаётганини билмайман. Аммо, у қаерда яшамасин, илоҳим, омон бўлсин, Яратган эгам қаламига қувват берсин, кўнглимиздаги умидни сўндирмасин. Davomini o'qish

Ullibibi Otayeva. Ikki maqola

09   Нимаики ширин, пинҳона, қўл етмас бўлса, одамлар унга беихтиёр интилишади.Ганж дафина-ёпиқ хазиналар доимо хаёлларни ўғирлаб, кўнгилларга ғулғула солиб келмоқдаки, кишилар унга етишиш муродида ўз ҳаётларини таҳлика остига қўйишади, жон-жон деб гаровга беришади. Davomini o'qish

Muhammad Iqbol. Ruboiylar

07Шарқ ва Ислом оламининг буюк шоири ва алломаси Муҳаммад Иқбол Покистон давлатининг маънавий устози деб тан олинган. Урду ва форс тилларида шеър ёзган, Шарқ фалсафаси ва тасаввуф таъсирида ижод қилган. Шоир илк шеърларидаёқ инсонни, табиатни, халқ дарди ва кайфиятини куйлайди. «Эронда тасаввуфнинг тараққиёти» (1908) асарида Шарқ фалсафаси ва диний таълимотларини таҳлил қилади, Ибн Сино, Ибн Арабий каби файласуфларнинг дунёқарашини юксак баҳолайди. Davomini o'qish

To’lqin Eshbek. Alloma

06    Бу йил 10 сентябрь куни атоқли аллома Тошмуҳаммад Саримсоқов таваллудига роппа-роса бир аср тўлади! Ўзбек илм-фанида, Ўзбекистон Миллий университети тарихида ёрқин из қолдирган таниқли олим қолдирган мерос бугун ва келажакда инсоният тараққиётига хизмат қилишига шак-шубҳа йўқ. Davomini o'qish

O’zbekiston o’zbekman degan har bir inson uchun ma’naviy va ma’rifiy makon

04   Афғонистондаги Мисробод лицейида 4-6 синф болаларига ўзбек тилидан таълим тарбия бераётган ёш муаллим-педагог ва Батур ТВ да журналист сифатида ишлаётган ўзбек тили тарғиботчиси Абдулбасир Илғорнинг Ўзбекистонга бағишланган мақоласини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish