Ozaraxsh. She’rlar

022

Таниқли тожик шоири Озарахш сўзни заргарона тушуниб шеър ёзадиган шоир. У шеърларини ўзбек тилига таржима қилган таниқли шоир Одил Икром маҳоратига тан бериб дейди: “Таржимон зўр. Менинг шеърларим ўзбекча зўр чиқибди”. Ҳолбуки, унинг шеърларида таржимасиз ҳам тушунилиши керак бўлган туйғулар шеър ўқилиши асносида кўнгилга сизиб киради. Тоғ чашмасининг зилол суви ташналикни қандай қондирса, унинг шеърлари шеърхонни ана шундай чанқоқлигини боса олади. Davomini o'qish

Olim Oltinbek. Rauf Parfining adabiy-estetik qarashlari

08  Шоирнинг энг катта салтанати – Сўз. Ундан маҳрумлик – йўқлик. Бу Сўз шундай қудратки, у ўз яратувчисини ўзига бўйсундиради. Сўзга қайсарлик қилиб бўлмайди, уни енгиб ҳам бўлмайди. Ҳатто ижодкор айтиш лозим бўлган бу Сўзни айтмаслик ҳам қўлидан келмайди. Шунинг учун ҳам Рауф Парфи: “Сўз мени таъқиб қилар, Чирқиратар ўйиб кўксимни, Сен кимнинг божисан, эй Сўз?!”(242) – дейди. Ташқаридан кирган молга бож тўланади. Шоирнинг қалбига кирган “мол”га тўлайдиган божи унинг Сўзи… Davomini o'qish

Farog’at Kamol. She’rlar

099

   80-йилларда адабиётимизга кириб келган авлоднинг таниқли вакилларидан бири Фароғат Камол (Камолова)нинг ҳар бир сатрида она табиатга,ҳаётга бўлган самимий муҳаббат уфуриб туради, унинг шеърларидаги тиниқ туйғулар,некбин ҳаяжонлар, энг аввало, шоира юрагининг ҳамиша, ҳар қандай шароитда эзгулик ва меҳру муҳаббатга ҳамнафас яшаб ижод қилганидан дарак беради. Davomini o'qish

Temir Qurbon. O’lim sharpasi.

122
Таҳликали тунни ҳали ўн саккизга ҳам тўлмаган Қоракўзбегим билан ўтказган Умаршайх мирзо ўз овозидан чўчиб уйғониб кетди. Хайрият, туши экан. У ҳали ҳам темирчининг босқонидек кўтарилиб тушаётган сержун кўкрагига туфлаб, ёнига ўгирилиб қаради. Мирзонинг эҳтиросли эркалашларидан толиққан Қоракўзбегим ҳеч нарсадан бехабар ширин уйқуда эди. У бегимнинг тим қора кўзларига соя ташлаб турган қалин киприкларига меҳр билан нигоҳ ташларкан, яна ўша бехосият туш эсига тушди. Тавба, туш ҳам шунчалик аниқ-тиниқ бўладими? Ахир, у сувларнинг ой нурида жимирлашини, ҳуркович оҳунинг тим қора кўзларини худди ўнгидагидек кўриб, ўт-ўланларнинг шитирлашини, хунук ириллаган товушни ўз қулоқлари билан эшитди-ку… Davomini o'qish

Muhabbat Sodiqova. Boburiy ijodkorlar

Ashampoo_Snap_2018.02.13_13h04m30s_002_.png   Ҳасанхожа Нисорийнинг 1556 йилда ёзилган «Музаккири аҳбоб» тазкирасида Бобур авлодидан бўлган, бевосита бадиий ижод билан шуғулланган шоирлар ҳам ўрин олган эди. «Музаккири аҳбоб» муаллифи Заҳириддин Муҳаммад Бобурга юксак баҳо бериб, «Чиғатой султонларининг энг сараси ва зўр шижоатлиси эди. Бобур подшоҳнинг фазилатлари бисёр ва камолатлари бешумордир. Аруз бўйича ёзган рисоласи бир денгиздурким, ичи тўла жавоҳиру дурдона», дейди.»Музаккири аҳбоб»да Бобур Мирзо сулоласидан етишган ижодкорлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади. Davomini o'qish

Luqmon Bo’rixon. Aldoqchi tunlar & Islomjon Yoqubov. Adib sog’ingan manzil-ma’volar & Luqmon Bo’rixon «Hammasi hayot haqida» dasturida

Ashampoo_Snap_2017.08.15_20h15m55s_002_.png   Иқтидорли адиб Луқмон Бўрихон 1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. Ёзувчи «Сирли муаллим», «Хизр кўрган йигит» қиссалари, «Жазирамадаги одамлар», «Темир йўл» каби романларида кенг кўламли муаммоларни кичик тақдирлар орқали кўрсатади. Қаҳрамон тилига сингдирилган пичинг, минғирлаб бўлсаям ҳақиқатни айтишга уриниш, маъноли табассум билан адиб ўз қиёфасини чизгандек бўлади. Davomini o'qish

Hasan Qudratullayev. «Keldi ul vaqtki…» Bir g’azal sharhi

Ashampoo_Snap_2018.02.13_13h03m56s_001_.png  Биз Бобурнинг бир ғазалида Афғонистон йўлини танлагани ва бу ҳолатни дард, изтироб билан ифодалаганини кўрамиз. Мазкур ғазалнинг ҳар бир байтини «Бобурнома»даги воқеа ва ҳодисалар, муаллифнинг ички олами, дунёқараши билан чоғиштиришни маъқул кўрдик. Чунки Бобурнинг насрий асарлари билан шеърий мероси орасида мустаҳкам боғлиқлик бор. Носир Бобур айта олмаган дард, изтироб ва руҳий кечинмаларни шоир Бобур ғазаллари ошкор этган. Davomini o'qish

‘Сиз бу ҳодиса ҳақида сукут сақласангиз, дунё сизга ҳам сукут сақлайди’

02

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Шимолий Каролинада уч ёш мусулмон:  Деа Шадди Баракат, унинг рафиқаси Юсор Муҳаммад Абу Салҳа ва унинг синглиси Разан Муҳаммад Абу Салҳанинг бошларидан отиб ўлдирилгани ҳақида гапирмагани учун Президент Обамани танқид қилган. Davomini o'qish

Mirzaahmad Olimov. «Boburnoma»da qo’llangan sinonimlar lug’ati

Ashampoo_Snap_2017.11.14_21h27m18s_001_.png    Мирзааҳмад Олимовни нафақат адабиётшунос, тил илмининг етук билимдони, таржимон, балки нозиктаъб шоир ва инсон сифатида ҳам яхши билардик. Гарчи ҳозир орамизда бўлмаса-да унинг ўзидан кейин қолдирган маънавий мероси —»Ўзбек адабиётида пафос муаммоси», «Бобурнома»да Аллоҳ исмлари ва сифатлари», «Рисолаи сарф ёки анъанавий морфология», «Мирзоларнинг бошлари», «Бобурнома»да қўлланилган синонимлар луғати», «Рисолаи аруз» номли қўлланма ва китоблари, қатор мақолалари адабиёт назарияси, ўзбек тилшунослиги ва мумтоз адабиёти тарихига доир муҳим тадқиқотлар натижаси саналади. Davomini o'qish

Adham Arslonov. Arslon chorlaganda

999

  Бобур ҳақида жуда кўп ёзилган, ёзилаяпти, бундан кейин ҳам, албатта, ёзилади. Буюк шахслар ҳақида ёзганимда бир андиша доимо кўнглимнинг бир четидан мўралаб қўяди: бу буюк зот ҳақида ёзишга кучим, иқтидорим етадими? Қош қўяман деб кўз чиқариб қўймайманми? Миллатдошларим ёзганларим ҳақида ўқиганда, мийиғида кулиб, ҳар кун эшитиб юрган гапларимиз-ку, дея таъна қилишмайдими? Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Yangi g’azallardan

Ashampoo_Snap_2017.01.13_18h14m14s_001_a.png   Саййид Неъматуллоҳ Иброҳимнингнинг  болалиги, таниқли шоир Асқар Маҳкам шоир биродарига бағишлаган эссесида ёзганидек, сеҳрли Рангонтоғда (бу гўзал ном менга негадир Тур ва Тангри тоғларини эслатаверади) этакларида кечди. Кейинчалик бу афсонавий тоғ,унинг ҳосилрез ўнгирлари,чўпон-чўлиқ ва деҳқонлари, анвойи гиёҳлари, кийик кўзларидек бегаш булоқлари, лақай сўзаналаридек далалари, содда ва мардона одамлари, тулпорлари,биялари, қимизлари ва қимиздан-да қизғин қизлари, сулув-сулув келинчаклари унинг бетакрор сатрларида ўз нақшини топди. Davomini o'qish