
Иброҳим Латифбойнинг карвонига қўшилиб Амударёдан ўтди. Латифбойникича давлати бўлмаса ҳам тўрт хуржун тиллоси, икки туя кийим-кечаги, кўрпа-тўшаги, беш-олти хизматкори бор эди Иброҳимнинг. Аммо эҳтиёт қилгани, кўз қорасидай асрагани бир сандиқ китоби эди. Эссизгина, отаси ижозат бермади, бўлмаса қолган тўрт сандиқ китобни ҳам олиб кетар эди. Иброҳим Ҳиротдан бир мулк сотиб олди. Аҳли байти билан шу мулкка жойлашди. Мулк ўнтача хона, чоғроққина боғ, бир туркман гиламнинг ўрнича гулзордан иборат бўлди. Davomini o'qish











