
Шоир Амир Худойбердининг номи адабиёт ихлосмандларига яхши таниш. Унинг “Дунё ва мен”, “Жавобсиз савол”, “Эврилиш”, “Еттинчи малак”, “Ойдин лаҳзалар”, “Суҳо” номли китоблари мухлислар қалбидан аллақачон жой олиб улгурган. Шоирнинг “Девоналармиз” деб номланган янги китобига турли даврларда яратилган ижод намуналаридан ташқари ҳали оҳори тўкилмаган шеърлари-да сараланиб жамланди. Ўйлаймизки, ушбу мажмуа шеърият ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди. Davomini o'qish











