Muhammad Siddiq (Rahmatov). She’rlar

077

Иброҳим Ғафуров домланинг ёзганларидек, Муҳаммад Сиддиқ шеърларида юрак шоири бўлиб кўринди.Унинг юраги табиат ва фалакка боғланган. Унинг шеъридаги ҳар бир фикр табиат билан боғланади, бир япроқни тулпор қилиб минади, терак учларига ой сирҳасидай илинади Шоир илдизлари осмонга қараб ўсаётган авлод вакили… Davomini o'qish

Morio Kita. Tonggi yog’du

012 Дзиро қарияга бир зум қараб турди-да, қўлига челакни олиб ташқарига чиқди. Бу маҳал Янги йил тонги ўнқир–чўнқир сайёра узра ёйилиб ётар, пуштиранг тонг ёғдулари тошлардан қурилган пастак кулба томи узра жилваланарди. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Qish hikoyalari

087

…Энг яхши кўрганим — қиш фасли эди. Гап шундаки, мен қиш маҳалида, қиш бўлганда ҳам қирчиллама кунида, биринчи январга ўтар кечаси, Қорбобо келишидан сал олдин туғилган эканман. Шунинг учун мендан бирон киши, дунёга келиб, кўзингни очиб, илк бор кўрган нарсанг нима, деб сўраса, онамдан кейин қишни, қорни, Қорбобони кўрганман, дейман. Хуллас, бу тўртталасини ҳам яхши кўрардим. Davomini o'qish

Ravshan Fayz. She’rlar

045   Равшан Файз ижоди манзарали, ҳиссий-ишқий мавзудаги асарлардангина иборат эмас. Турли фалсафий кузатишлар, олам ва одам ҳақидаги ўйлар, болаларбоп мавзуларга ҳам шоир алоҳида эътибор берган. Унинг шеърларидаги умумий руҳ бироз ҳазиндек туюлади. Аслида, бу шеъриятга хос хусусият. Ижодкор дунёни ўзи истаганидек, тасаввур этганидек кўришни хоҳлайди. (Ориф Толибнинг «Соғинч қўшиқлари» мақоласидан. Мақола билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Anvar Namozov. Yangi yil hangomasi

092

Хона бурчагида телевизор кўриб ўтирган Зарнигорнинг кайфияти яхши эмасди. У қўлига телефонини олди-да, ботиниб-ботинмай рақам терди. Гудок кетар-кетмас, орқа томонида телефон жиринглаганини эшитиб, ортига ўгирилиб қаради. Кейин қорбобога синчиклаб тикилди. Отабек эса телефони жиринглаётганига эътибор бермас, ошналари каби қорин тўйғазиш билан овора эди. У телефонини олиб, экранига қаради-да, Зарнигорга билинтирмай кўз қисиб қўйди. Қиз бундай ташрифни кутмаганди, капалаги учди. Онасига имо қилиб, биргаликда чиқиб кетишди. Davomini o'qish

Janni Rodari. Vaqtni qo’yib yuboring!

08

Самолёт 23дан 27 дақиқа ўтганда пойтахт чеккасидаги кичкина ёзги қўнимгоҳга пастлаб қўнди. Янги йил киришига бор-йўғи 33 дақиқа қолган эди. Бу сана одатдагиларидан фарқли ўлароқ муҳим сана эди. Янги йил эшик қоқаётганди, ҳадемай бутун сайёрада 1 январ кириб келади. Айни дам бутун дунё ҳаяжону ҳадикда янги йилни кутиб турганди. Davomini o'qish

Revaz Mishveladze. Jur’at

08

   Азизим, хафа бўлмагин-у, ҳаммасига ўзинг айбдорсан. Менга бу сўзни айтиш қийин, нима бўлганда ҳам онанг тенги келаман. Яратгандан болаларимнинг, набираларимнинг соғлигини тилайман. Лекин агар турмушга чиқиш тўғри келиб қолса, ҳеч иккиланиб (Худо сақласин) ўтирмасдим. Сен нимага қайғуряпсан, тушунмайман? «Вақти соати билан» деганинг нимаси? Тўғри, ёшлик йилларингни шамолга совургансан. Ўзинг ўйлаб кўр, қуртлаган ёнғоқ на сичқонга, на одамга керак бўлади. Лекин сенга ҳали ҳам кеч эмас. Ҳар хил бўлмағур хаёлларни каллангдан чиқариб ташла. Davomini o'qish

Yuriy Lotman. Bashorat qilib bo’lmaydigan dunyo ostonasida

022

  Немисларда шундай матал бор: “Wer hat Wahl, hay auch Qval…”, яъни “Кимда танлаш имкони бўлса, у азият чекади”. Ёки аксинча: кимки, азият чекса, унда танлаш имкони бўлади. Танловда эса фикр ҳам, масъулият ҳам, бахтсизлик ҳам, бахт ҳам бўлади. Биз мана шундай оламда яшашга маҳкуммиз. Ундан кўра уни казарма, ёки қамоқхона, ё бўлмаса, ҳайвонларини овқатлантириб, силаб-сийпалаб туриладиган, аммо улар учун қарор қабул қилиш мумкин бўлган жуда ҳам яхши бўлган бирор ҳайвонот боғига айлантириш осонроқ. Davomini o'qish

Grigore Vieru. She’rlar

02

Григоре Виеру шеърлари халқ қўшиқларига айланган. Машҳур қўшиқчи София Ротару репертуарининг маълум қисми шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқларидан иборат. Бир суҳбатда шоир «Сизнинг асосий касбингиз нима?» деб берилган саволга «Менинг  асосий  ва севимли касбим Ватанни севмоқ» деб жавоб берган эди. Davomini o'qish

Rasul Hamzatov. Derazam ortida yomg’ir shovqini

09

  Ўтган йили (2013 йил) феврал-март ойларида ижодий таътилга чиқиб, “дунёдан узилиш” эълон қилгандим. Ўшанда анча-мунча китобни ўқиб, мўлжаллаб-мўлжалламай юрган нарсаларимнинг айримларини қоғозга тушириб олгандим.
Ижод жуда ғалати, тушуниксиз жараён. Баъзида ёзгинг келади-ю, ёзмай юраверсан. Гоҳида умуман ёзмасликка ҳам ўрганиб қоласан. Шундай пайтларда мутолаа ва айниқса таржима одамни жонлантиради, ижодга қайтаради. Ярим зоҳидона таътилимда гарчи ёзиб турган бўлсам ҳам, бир-иккита таржималар қилдим.
Davomini o'qish

Faxriddin Sodiq. Qaydasan, muhabbat?

014

Эртасига маълум бўлди, ҳаммасини Гулнозанинг ўзи айтиб берди. Шавкатнинг ота-онаси билан Гулнозанинг ота-онаси анчагина илгари гапни бир жойга қўйишган экан. Қизнинг ўзи бехабар. Қиз мактабни битирганида кўз остига олувчилар кўп бўлади, деб белги қилиб қўйишлари керак эмиш. Шавкатнинг бирровга келиб кетишидан мақсад эса қизни бир кўриб қўйиш… Davomini o'qish

Avang Abdulloh. She’rlar

0722

  Дунёда нима кўп, мамлакат, эл-элат, миллатлару халқлар, турли рангдаги ва диндаги одамлар кўп. Ўша мамлакату элларнинг, ўша миллатлару одамларнинг шоирлари бор. Биз дунёда ҳукмронлик ўрнатган ахбарот таъсирида Ғарб давлатларини  яхшироқ биламиз, уларнинг шоиру ёзувчиларини кўпроқ ўқиймиз. Аммо, дунёда биз унчалик яхши билмаган мамлакатлару халқларнинг ҳам танилган, ўша элга манзур шоирлари, ёзувчилари бор. Болалигимда индонезиялик адиб Абдул Муис ёзган  «Сурапати» асарини ўқиганманим  ҳамон ёдимда. Индонез халқининг миллий қаҳрамонига бағишланган бу китобни  яна топиб, ўқигим келади. Бугун биз сизга Малайзия шоири Аванг Абдуллоҳнинг шеърларини тақдим этарканмиз, дунё ва унинг адабиёти чексиз эканини эслатмоқчимиз. Тепадаги муқовани ҳам машҳур «Малайзия онаси»  асари билан безадик. Davomini o'qish