Мендан битта асар билан ёзувчи адабиётда қолиши мумкинми деб сўрашса: «Ҳа! Бу Мурод Муҳаммад Дўст ва унинг «Дашту далалар» ҳикояси» – деб жавоб қайтарардим. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Murod Muhammad Do’st. Darvoza yonidagi it.
АТОҚЛИ ЁЗУВЧИ МУРОД МУҲАММАД ДЎСТНИ 75 ЁШИ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАЙМИЗ!
Тонготарда итни уйқу элитди. У тушида онасини кўрди. Кейин уни хўжайин чакмонининг бағрига солиб, уйига опкелди. Унга сири кўчган сопол товоқчада сут беришди. Хўжайиннинг болалари суйиб эркалашди, унинг жажжи оқ-қора холдор панжаларини ўпиб, юзларига суркашди… Davomini o'qish
Abdulla Qodiriy. Haqiqiy yozuvchi bo’lmoq uchun
10 апрел — Буюк адиб Абдулла Қодирий таваллуд топган куннинг 130 йиллиги
Сўз сўзлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак. Ёзувчининг ўзигина тушуниб, бошқаларнинг тушунмаслиги катта айб. Асли ёзувчилик айтмоқчи бўлган фикрни ҳаммага баробар англата билишда, орага англашилмовчилик солмасликдадир… Davomini o'qish
Abdulla Qodiriy. O’tgan kunlar. Roman asosıda ko’p qismli radiospektakl & Umarali Normatov. «O’tgan kunlar» va qo’rquv saltanati
«Ўтган кунлар», бир қарашда, анъанавий ишқ достонларини ҳам эслатади. Унда Отабек билан Кумушнинг ишқий саргузаштлари, фожиаси жуда катта маҳорат билан тасвир этилган. Асардаги ишқий саргузаштлар китобхонни ҳаяжонга солади, Отабек билан Кумушнинг гўзал бахтини барбод этган омиллар кишини чуқур ўйга толдиради. Муаллиф ошиқларнинг ишқий саргузаштлари баҳонасида муайян тарихий даврни — Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини кўз олдимизда гавдалантиради. Davomini o'qish
Bella Ahmadulina. She’rlar & Nodirabegim Ibrohimova. Osmonga qarab she’r o‘qigan ayol
10 апрель — Таниқли рус шоираси Белла Аҳмадулина таваллуд топган кун
Белла Аҳмадулина номи рус шеъриятида ўчмас из қолдирган. Дилбар ва жозибали сатрлар етиб бормаган кўнгиллар йўқ эди, десак адашмаймиз. У кўплаб эсселари билан ҳам адабиёт хазинасига катта ҳисса қўшган. Айтиш керакки, Аҳмадулина йигирманчи асрнинг серқирра ижодкори эди: шоира, адиба, таржимон. Бугун таваллуд куни арафасида ижодкорнинг ҳаёт ва ижод йўлига назар соламиз, шеърларини мутолаа қиламиз. Davomini o'qish
Xurshid Davron. “Daftarlarda qolib ketgan satrlar” turkumidan & Xurshid Davron. Bahordan bir kun oldin
Хуршид Даврон. «Дафтарларда қолиб кетган сатрлар» туркумидан / Xurshid Davron. «Daftarlarda qolib ketgan satrlar» turkumidan.
Xurshid Davron. Menkim, Tangrining quli Temur…& «Temurnoma» videofilmidan (1996): 1-qism. Muqaddima & 5-qism. Sohibqironning tug’ilishi
Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган куннинг 682 йиллиги
олдидан
“Биласизми, мени ҳаммадан кўра нима кўпроқ ҳайратга солади, — деб сўраган экан бир донишманд суҳбатдошидан. — Зўравонлик куч-қудратининг яратувчиликка қодир эмаслиги! Дунёда фақат икки ҳоким бор — қилич ва ақл-идрок. Охир-оқибатда ҳар доим ақл-идрок қилич устидан ғалаба қозонади”.
Davomini o'qish
Sharl Bodler. She’rlar & Nasriy she’rlar.
9 апрель — фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси Шарль Бодлер (1821-1867) таваллуд топган кун
Шарль Бодлер (1821-1867) — фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси. 1857-йил унинг «Ёвузлик гуллари» тўплами нашр этилади ва Оврупо адабиётида янги оқимлар вужудга кела бошлайди.Муаллиф китобни «фаранг шеърияти афсунгари»Тэофил Готъега бағишлаган бўлса-да, узоқ йиллар мобайнида Эдгар Аллан По таъсирида қалам тебратган ва унинг асарларини ўз тилига ўгириш билан машғул бўлган. Davomini o'qish
Sharl Bodler. She’rlar
9 апрель — фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси Шарль Бодлер (1821-1867) таваллуд топган кун
Шарль Пъер Бодлер (1821-1867) — фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси. 1857-йил унинг «Ёвузлик гуллари» тўплами нашр этилади ва Оврўпа адабиётида янги оқимлар вужудга кела бошлайди.Муаллиф китобни «фаранг шеърияти афсунгари»Тэофил Готъега бағишлаган бўлса-да, узоқ йиллар мобайнида Эдгар Аллан По таъсирида қалам тебратган ва унинг асарларини ўз тилига ўгириш билан машғул бўлган. Davomini o'qish
O‘roz Haydar. Men sizni qutlayman, Hayot! & Nazar Eshonqul. She’r — ko’ngil isyoni & O‘roz Haydar. Ikki kitob
Бугун ўзбекнинг забардаст ижодкорларидан бири, укажўрам Ўроз Ҳайдарнинг туғилган куни. Қутлаймиз!
Ўроз Ҳайдар — савқи табиий шоир. Унинг шеърларида кўнгилнинг исёни, силсила-ю ғалаёнининг шовур ва саслари, эврилиш ва инкорлари ўзига хос оҳанг, образ қиёфасида яхлитлашади. Шоирнинг шундай қуйма ташбеҳлари борки, булар бугунги шеъриятимизнинг ўзига хос ютуғи саналади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Daftarlarda qolib ketgan satrlar» turkumidan
Дардимни айтай дея, борган эдим қошингга,
Қаршимга бўзлаб чиқдинг, ғарқ бўлдим кўз ёшингга…
Хуршид Даврон
«Дафтарларда қолиб кетган сатрлар» туркумидан Davomini o'qish
Gabriyela Mistral . She’rlar
7 апрель — Лотин Америкасининг йирик шоираси Габриела Мистрал (1889-1957) туғилган кун
Таваллуд куни муносабати билан Лотин Америкаси адиблари орасида биринчи Нобель мукофоти совриндори Габриела Мистрал шеърларидан намуналар тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
