22 январ — машҳур инглиз шоири Жорж Байрон таваллуд топган кун.
Байрон Жорж Ноэл Гордон (1788.22.1, Лондон — 1824.19.4, Мисолунги, Греция) — инглиз шоири, Кембриж университетида ўқиган. Лордлар палатаси аъзоси (1809 й.дан). «Чайлд Ҳаролд зиёрати» достонини (1812, 1817-18) яратди. Шарқ достонлари туркумидаги «Кофир», «Абидослик келин» (1813), «Қароқчи», «Лара» (1814), «Коринф қамали», «Паризод» (1816) каби достонлари Низомийнинг «Лайли ва Мажнун», Фирдавсийнинг «Юсуф ва Зулайҳо» асарлари таъсирида ёзилган. Davomini o'qish


Бир йил аввал — 2022 йил 19 январ куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти “ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён” бўлими томонидан шоир таваллудининг 70 йиллигига бағишланган “Хуршид Даврон ижодининг маънавий – маърифий аҳамияти” мавзусида республика илмий-назарий анжумани онлайн тарзда ўтказилди. 


