Бугун таниқли ўзбек шоираси Зебо Мирзо таваллуд топган кун
Сўзлар ҳам осмондан тушади, агар кўнглингиз осмонга етган бўлса… Ижод бу Илоҳ билан сирлашувдир. Шеър бу тазарру, кўз ёши, муножот ва ҳатто исён ҳам бўлиши мумкин, кўнглидан енгилган инсон учун. Бироқ бу ҳол шу лаҳзада, шу сонияда Илоҳ ва Инсон қалби ўртасидаги ҳол, сир.
Davomini o'qish


Сукут сақлайлик, дедим ўзимга, ўзларимга. Хотира фақат сукунатдагина намоён бўлади. Унинг беш дақиқалик ёки беш соатлик замон кесимида зоҳирлиги ҳеч нимани ифода этмайди. Айтдимку, ўлим шундай чорасиз бир муаммо: замонни тан олмайди, маконсиз қолдиради сени… 



