Faxriyor. Yangi she’rlar & Shoir ijodiga bag’ishlangan «Suv ostidagi gulzor» radiodasturi & «Izlam» to’plami

55 5 октябрь — Шоир Фахриёр (Фахриддин Низом) туғилган кун

   Ўзбек шеъриятида ўзига хос тарзда янги ёзув ва шакл йўлларини излаган ва айни шу сабабдан шеърхонлар диққатида турган шоирлардан бири Фахриёрдир. Шоир куни-кеча босмадан чиққан укашоири бўлмиш Жонтемир Жондорнинг «Жазба» номли тўпламига ёзган сўзбошида шеър ҳақидаги тушунчаларини ифода этган. Жумладан шундай ёзади: «…ҳақиқий шеър ҳар доим адабиёт, шеърият ҳақидаги сизу биз кўникиб бўлган тушунчаларга, тасаввурга дахл қила олади, уларни бузади шу тариқа бадиий тафаккур чегараларини кенгайтиради». Davomini o'qish

Mahatma Gandi. Davlat tili & «Mening hayotim» kitobi

Ashampoo_Snap_2016.09.18_22h36m14s_004_.png       2 октябрь — инсониятнинг буюк фарзандларидан бири, буюк ҳинд файласуфи, сиёсат арбоби Маҳатма Ганди таваллуд топган кун

Бизлар инглиз тилини ўрганишга шунча йиллардан бери қимматли вақтимизни сарфлаб келяпмиз. Модомики, ҳиндустонийни ўрганиш учун бир неча ой вақт сарфлашга кўзимиз қиймас эканми, она ҳалқимни севаман деган гапимиз бир пулга қиммат бўлиб қолаверади…

Davomini o'qish

Mahatma Gandi. “Mening hayotim” kitobidan saralangan satrlar & Hindistonning najot yo’li

Ashampoo_Snap_2016.12.04_22h09m30s_001_.png2 октябрь — инсониятнинг машҳур фарзандларидан бири, буюк ҳинд файласуфи, сиёсат арбоби Маҳатма Ганди таваллуд топган кун

   Хизмат қилиш мен учун бу — Ҳиндистон учун хизмат қилиш эди, чунки бу туйғу менда ҳеч бир қидирувларсиз пайдо бўлганди. Бунга мойиллик – менга сут билан кирган эди. Davomini o'qish

Rauf Parfi. Uchliklar & Rauf Parfi. Ko’zlar

067 27 сентябрь — Устоз Рауф Парфи туғилган кун

 Устоз Рауф Парфи мумтоз япон шеърияти намуналарини ўзбек китобхонига таништирган илк ўзбек таржимони ва бу таржималар туфайли ўзбек шеъриятида учлик ёзиш анъанасини бошлаб берган шоирдир. Унинг иш дафтарларидан маълум бўлишича, шоир 1961 йилда япон хоккулари таржимасига қўл урган. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. «Devoni Foniy»dan g’azallar va ruboiylar & «Devoni Foniy»dan tarjimalar.

71   Маълумки, Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади. Улуғ шоирнинг форсий мероси ўз даврида Абдураҳмон Жомий, Камолиддин Биноий, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий каби замондошлари томонидан ҳам юксак баҳоланган. «Девони Фонийнинг мўътабар қўлёзмалари Париж, Теҳрон ва Туркия кутубхоналарида сақланади. Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. Xudo va yig’i

   Бахтинисо, сенинг умидларинг чиройли. Бир кун қўнғироқ қилиб сен билан узоқ суҳбатлашдим. Гап орасида: «Баъзан югургинг, дарахтларга тирмашиб чиққинг келадими?» деб сўрадим. Сен эса умидингдай чиройли овозда: «Югургим ҳам, дарахт¬ларга тирмашиб чиққим ҳам келади. Аммо, армонни кўп ҳам безовта қилмайман, ҳеч қачон тушкунликка тушмайман, дединг, худди тўқайзорни оралаб, арслон наърасидан ҳузурланаётган одамдай (Ҳалима Аҳмедованинг «Менга ўша қуёшни юбор. Бахтинисога мактуб» идан. Уни мана бу саҳифада ўқинг)… Davomini o'qish

Abdulla Qahhor. Muhabbat. Audiokitob & Ahmad A’zam. Mansur dard & Tobutdan tovush» komediyasi asosida radiospektakl

1117  сентябр  — Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 115 йиллиги 

   «Мен ёзилган саҳифани, ҳатто жумлани ҳам устидан тузата олмайман. Жумла, ҳатто бутун бир саҳифадаги бир сўзни ўчириб, ўрнига бошқасини ёзиш учун бошқа қоғозга ўша жумла, ҳатто саҳифани кўчириб ёзаман. Бир саҳифани ўрта ҳисоб билан 15-16 марта кўчираман, шубҳасиз, ҳар сафар сайқал бераман». Davomini o'qish

Abdulla Qahhor. Hayot va adabiyot haqida.

00317 сентябрь — Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган куннинг 115 йиллиги

   Агар ёзувчининг ахлоқ кодекси тузиладиган бўлса, мен ҳалоллик билан шижоатни биринчи модда қилиб қўяр эдим, чунки ёзувчининг бошқа ҳамма хислатлари унинг қай даражада ҳалол, нақадар шижоатли эканига боғлиқ. Адабий асар ёзиш учун, ҳеч шубҳасиз, талант керак, лекин ёзилган нарсани ўчириш, китобхонга зарур гапларнигина қолдириш учун талантнинг ўзи кифоя қилмайди, инсоф ҳам керак. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sharq xalqlari she’riyatidan tarjimalar

Ashampoo_Snap_2017.07.06_00h46m35s_008_.png   Таржима ҳар қандай ижодкор учун чинакам маҳорат мактаби. Таржима билан шуғулланмаган ижодкор пичоқдек ўтмаслашиб қолади, таржима ана шу ижод пичоғини чархлаб,ўткирлаштиради.Таржима шоирни (ёзувчиниям) фақат ўз ёғида қоврилиб яшашидан сақлайди, маҳорат ва тажрибасини бойитади. Davomini o'qish

Shahodat Ulug’ova. Qush begi yoki yarqiroviq tug’sa, subhidam sovir emish…

087Муаллифдан: Шакл-шамойили беқиёс бу қуш ҳақидаги ҳикоятни Отам раҳматли сўзлаб бергандилар… Нуротада бир қуш ўтган — беқиёс бир қуш. Нурликлар-тоғликлар уни Қуш Беги аташар эди. Бургутнинг оти — Қуш Беги эди… Davomini o'qish