
Ўзбек зиёлиси учун Алишер Навоий билан Мирзо Бобур қанчалик азиз ва фахрли номлар бўлса, хитойлик учун Ли Бай ва Ду Фу шундай қимматли ва суюкли номлардир. Ли Бай шеърияти Хитой мумтоз шеъриятининг сардафтари ҳисобланади. Биз авваллари ҳамма нарсани рус тилидан айнан олишга ўрганганимиз учун шоирнинг номи ўзбек тилидаям Ли Бо тарзида ифодаланиб келинган. Аслида талаффуз этилишидан келиб чиқиб бу ном Ли Бай тарзида қўлланиши лозим эди. Davomini o'qish

Куни-кечаги Турктилли ёш шоирларнинг «Самарқанд шеър оқшомлари» анжуманида бўлиб ўтган бир суҳбатда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим Асқарали Шароповни эслаб, жумладан шундай деди: «Яқинда Асқарали аканинг ўтган асрнинг 80-йилларида нашр этилган китобларини қайта варақлаб, ўша пайтда адабиётга кириб келган ёшларга бағишланган мақолаларини ўқир эканман, кўз ўнгимда узоқни кўра билган синчи қиёфаси гавдаланди. 



Ҳаёти афсоналарга айланган Ошиқ Умар 1621 йилда Қримнинг Кўзлaви шаҳрида дунёга келган.Шоир бир шеърида шундай дейди: «Ўзим Кўзлавили,Умардир исмим…» Ошиқ Умар Кўзлевидаги мадрасада ўша даврнинг етук шоири Шарифийдан таълим олади, Саъдий ва Ҳофиз асарларини ўрганади. Кейинчалик машҳур шоирлар Аҳмад Пошшо, Фузулий ва Атойилар ғазалларига мухаммаслар боғлагани ҳам унинг мумтоз шеъриятдан яхши хабардор бўлганини кўрсатади. 