12 май — таниқли рус шоири Андрей Вознесенский таваллуд топган кун.
Атоқли рус шоири Андрей Вознесенский (1933-2010) 1933 йилнинг 12 майида Москва шаҳрида таваллуд топган. 14 ёшидаёқ жаҳон шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан бири ҳисобланган Борис Пастернак назарига тушган. Илк шеърлари 1958 йили газетада босилган. Бу шеърларни ўқиган Пастернак ёш шоирга мактуб битиб » Сиз шеърият майдонига шиддат билан кириб келдингиз» деб олқишлаган эди. Davomini o'qish



Эрнест Хемингуэй жаҳон сўз санъатининг ўнлаб ноёб дурдоналарини яратди. У инсон иродаси ва муҳаббатни юксак пафос билан тараннум этди. Урушни башарият ҳаётидаги энг мудҳиш фалокат сифатида қаттиқ қоралади. Насрда эса объектив тасвир усулини ҳадди аълосига кўтарди… 






