Nikkolo Makiavelli.Hikmatlar & Hukmdor

5023 май — Машҳур файласуф Никколо Макиавелли таваллуд топган кун

Сохибқирон Амир Темурнинг „Kyч адолатдадир» тамойили акс этган „Темур тузуклари» Шарқ мамлакатлари хукмдорлари учун қанчалик зарур қўлланма бўлган бўлса, кўпроқ „Адолат кучдадир» деган ғарбона менталитет акс этган Макиавеллининг „Ҳукмдор» асари 400 йилдан кўпроқ давр мобайнида Fapб мамлакатлари давлат бошлиқлари диққат-эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда. Davomini o'qish

Yannis Ritsos. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2018.02.08_15h44m32s_001_.png 1 май — Машҳур юнон шоири Яннис Рицос туғилган  кун

    Ўтган асрнинг 80-йилларида севиб таржима қилган шоирларимдан бири машҳур юнон шоири Яннис Рицос эди.  Унинг  шеърий дунёсини ўзимга яқин деб билганим учун бўлса керак.  Ҳозиргача  ҳар йили шоир шеърларини қайта-қайта ўқийман. Шоирнинг бир қараганда содда бўлиб кўринган сатрларида инсоннинг буюк ҳаяжони ва изтироби яширин Бундан олдин  ҳам Яннис Рицосдан қилган таржималаримдан икки  туркумини сизга тақдим этган эдим.
Davomini o'qish

Konstantinos Kavafis. She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi

Ashampoo_Snap_2017.04.26_00h51m51s_002_.png 29 апрел — Таниқли юнон шоири Константинос Кавафис таваллуд топган кун

ХХ аср юнон шеъриятида Константинос Кавафис ижодидан таъсирланмаган шоир йўқ, деган гапни эшитсангиз, бу эътирофни адабий лоф эмас, айни ҳақиқат сифатида қабул қилинг. Асосий ижоди қирқ ёшидан бошланган шоир бутун ҳаёти давомида бор-йўғи 154 шеър ёзган. Бу гапни бугунги айрим шоирларимиз эшитганда, ҳайрон қолишса керак. Davomini o'qish

Abdulla To’qay. She’rlar.

26.04Бугун (26.04)  шоирнинг туғилган куни

Йигирманчи аср бошида яшаган Абдулла Тўқай шеърияти татар туркларининг, Ҳусайн Жовид шеърияти озори туркларининг, Яҳё Камол шеърияти Туркия туркларининг, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон шеърияти ўзбек туркларининг, Абдухолиқ Уйғур шеърияти эса уйғур туркларининг юрак саси бўлган эди. Davomini o'qish

Bella Ahmadulina. She’rlar & Nodirabegim Ibrohimova. Osmonga qarab she’r o‘qigan ayol

Ashampoo_Snap_2017.03.22_00h31m56s_001_.png10 апрель — Таниқли рус шоираси Белла Аҳмадулина таваллуд топган кун

    Белла Аҳмадулина номи рус шеъриятида ўчмас из қолдирган. Дилбар ва жозибали сатрлар етиб бормаган кўнгиллар йўқ эди, десак адашмаймиз. У кўплаб эсселари билан ҳам адабиёт хазинасига катта ҳисса қўшган. Айтиш керакки, Аҳмадулина йигирманчи асрнинг серқирра ижодкори эди: шоира, адиба, таржимон. Бугун таваллуд куни арафасида ижодкорнинг ҳаёт ва ижод йўлига назар соламиз, шеърларини мутолаа қиламиз. Davomini o'qish

Sharl Bodler. She’rlar & Nasriy she’rlar.

099 апрель —  фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси Шарль  Бодлер (1821-1867) таваллуд топган кун

      Шарль Бодлер (1821-1867) — фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси. 1857-йил унинг «Ёвузлик гуллари» тўплами нашр этилади ва Оврупо адабиётида янги оқимлар вужудга кела бошлайди.Муаллиф китобни «фаранг шеърияти афсунгари»Тэофил Готъега бағишлаган бўлса-да, узоқ йиллар мобайнида Эдгар Аллан По таъсирида қалам тебратган ва унинг асарларини ўз тилига ўгириш билан машғул бўлган. Davomini o'qish

Sharl Bodler. She’rlar

09 9 апрель —  фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси Шарль  Бодлер (1821-1867) таваллуд топган кун

Шарль Пъер Бодлер (1821-1867) — фаранг ва жаҳон шеъриятининг ёрқин намоёндаси. 1857-йил унинг «Ёвузлик гуллари» тўплами нашр этилади ва Оврўпа адабиётида янги оқимлар вужудга кела бошлайди.Муаллиф китобни «фаранг шеърияти афсунгари»Тэофил Готъега бағишлаган бўлса-да, узоқ йиллар мобайнида Эдгар Аллан По таъсирида қалам тебратган ва унинг асарларини ўз тилига ўгириш билан машғул бўлган. Davomini o'qish

Gabriyela Mistral . She’rlar

045    7 апрель — Лотин Америкасининг йирик шоираси Габриела Мистрал (1889-1957) туғилган кун

Таваллуд куни муносабати билан Лотин Америкаси адиблари орасида биринчи Нобель мукофоти совриндори Габриела Мистрал шеърларидан намуналар  тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Nodar Dumbadze. Yurakning bir parchasi & Asar asosida radiohikoya

Ashampoo_Snap_2016.12.03_16h06m33s_006_.png   Атоқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзе ўзбек ўқувчиларига яхши таниш. Унинг “Нишонга тегмаган ўқлар” (“Кукарача”), “Абадият қонуни”, “Қўрқманг, онагинам”, “Оқ байроқлар”, “Эллада” (“Hellados”) каби асарлари аллақачон китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган. Думбадзе ижодига кучли инсонпарварлик, оқибат, меҳр-муҳаббат туйғулари сингиб кетган. Davomini o'qish

Emil Zolya. Reklama qurboni & Toshqin

  2 апрель — Машҳур француз ёзувчиси Эмиль Золя (1840.2.4 — 1902.29.9) таваллуд топган кун

Пьер Ландри Марказий бозорга яқин Сент-Оноре кўчасида, бекорчилар масканида дунёга келган. Энагаси уни биноларга осиб қўйилган кўрсатгичлар ва эълонларни ҳижжалаш орқали ўқишга ўргатди. Бола шу каттакон тўртбурчак қизил, сариқ, мовий қоғозлар билан дўстлашди, бўйи ўсиб кўчаларда дайдий бошлаши билан Пьер катта ҳарфлар билан битилган рекламаларга ошиқ бўлиб қолди. Davomini o'qish

Nikolay Gogol. Tentakning yozmalari & Nikolay Gogol asarlari asosida ikki radiordrama: O’lik jonlar & Uylanish

08    Бугун эрталаб ғаройиб воқеа рўй берди. Анча кеч уйғондим, Мавра артиб-тозалаган этикларимни олиб келганда соат неча бўлганини сўрадим. Аллақачон ўн марта бонг урганини эшитиб, тезда кийинишга тушдим. Очиғини айтсам, бўлим бошлиғининг энсаси қотган кўйи башарасини бужмайтиришини олдиндан билганим учун департаментга мутлақо бормаган бўлардим. Davomini o'qish