Chingiz Aytmatov. Askar bola & «Qiyomat» romanida ostiga chizib o’qiladigan satrlar

Ashampoo_Snap_2016.08.04_15h51m49s_001_.png      10 июнь — Чингиз Айтматов хотираси куни

   …одам нега туғилади-ю нега ўлади ва нега ўлим доим сен билан бирга, сендан нари жилмайди ва ўлгандан сўнг ўлим йўқ, лекин ҳаёт ўлимдан юқори, дунёда ҳаётдан кўра юқори ўлчов йўқ — шунинг учун тирик жонни маҳв этма, лекин элингга ёв бостириб келса, дарҳол ҳимояга отлан, севганингнинг номусини асра, худди она Ерни ётлардан асрагандай; айрилиқни ҳеч тотиб кўрганмисан, биласанми айрилиқнинг душворлигини, худди елкангга чўнг тоғларнинг юклари ортилгандай...

Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Mutolaa: Leonid Andreyev. Yahudo Iskariot

Ashampoo_Snap_2017.06.02_15h48m28s_002_.png    Ўқувчи китобни эмас, китоб ўқувчини танлайди. Менга шундай туюлади. Китоб хаос қайнагандай бўлиб кўринган дунё сайилгоҳида ўз ўқувчисини адашмай топиб, унинг олдига қўл тегса титилиб кетадиган капалакдай учиб боради. Унинг оёқлари остида гулкосаси ҳали очилмаган, гулбарглари биллурдай шаффоф, банди жуда нозик гул каби ўсиб чиқади. Davomini o'qish

Genrix Mann. Intiqom

Ashampoo_Snap_2017.06.05_21h28m05s_001_.png     Эмма Блазиус кўнгил қўйган кишисига турмушга чиқолмади – асессор Либан камбағал эди. Ёшлар ота-оналарининг ҳоҳиш-иродаларига қарши чиқишга ботинолмадилар; уларнинг тақдирини катталар ҳал қилди. Davomini o'qish

Aleksandr Pushkin. She’rlar & Abdulla Oripov. Sharqqa maftun shoir

Ashampoo_Snap_2016.06.03_02h01m35s_002_.png6 июн — Буюк рус шоири Александр Пушкин таваллуд топган кун

    Улуғ рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўзбек маданий-адабий ҳаётининг таркибий қисмига айланиб кетган бўлиб, адиб асарлари бир неча авлод таржимонлар томонидан қайта-қайта таржима қилиниб келинмоқда.  Усмон Носир таржимасидаги «Боғчасарой фонтани» достони, Жамол Камол таржимасидаги «Моцарт ва Сальери» драматик достони, Ойбек таржимасидаги «Евгений Онегин» шеърий романи ҳамон ўзбек китобхони томонидан севиб ўқилмоқда.
Davomini o'qish

Marina Svetaeva. Mening Pushkinim.

Ashampoo_Snap_2017.05.04_14h23m15s_001_.png  6 июнь — Александр Сергеевич Пушкин туғилган кун  

    Адабиётга ўзига хос овоз билан кириб келган ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) ижоди рус шеъриятининг ўлмас хазинасидан муносиб ўрин олган. Буюк шоира қолдирган бой адабий меросида унинг ҳеч кимникига ўхшамаган бадиий тафаккури акс этган прозаси алоҳида эътиборга молик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган «Менинг Пушкиним» бадиаси 1937 йилда ёзилган. Бадианинг ҳар бир жумласига сингган шоира эҳтироси, буюк рус шоирига чексиз муҳаббати,унинг ижоди ва ҳаёти ҳақидаги титроқ ўйлари сизни лоқайд қолдирмайди, деган умиддамиз.). Davomini o'qish

Nozim Hikmat. She’rlar. Yangi tarjimalar & Inson manzaralari

Ashampoo_Snap_2017.05.24_23h13m30s_005_b.png3 июн — Нозим Ҳикмат хотираси куни

Ўзбекистонда Нозим Ҳикмат ижодига қизиқиш 1928 йилдаёқ бошланган. Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир, Миразиз Аъзам, Рауф Парфи, Тилак Жўра, Сулаймон Раҳмон ва бошқалар Нозим Ҳикматнинг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Бугун унинг шеърларини ўзбек тилига ўгираётган ёшлар, хусусан, Рафиқ Сайдуллонинг тажрибалари ҳам диққатга сзовор. Davomini o'qish

Umberto Eko. Ikki esse & Muhammadjon Xolbekov. Postmodernizm yoxud Umberto Eko ijodi

Ashampoo_Snap_2017.05.26_18h33m05s_001_.png    Замонамизнинг таълим фожиасини шартли равишда “Суқротнинг ўлими” деб таърифлаш мумкин. Яъни, ўқитувчининг, тарбиячининг ўлими. Талабалар билан тўлиб-тошган шундай университетлар борки, уларда талабалар ва ўқитувчилар ўртасида ҳеч қандай мулоқот йўқ. Аммо айрим Америка университетларининг обрўси ( ва муносиб обрўси!) босқичдаги кам сонли талабаларга, ўқитувчи билан доимий мулоқот олиб бориш имкониятига асосланади. Davomini o'qish

Maris Chaklays. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.25_00h16m38s_001_.png    Марис Чаклайснинг шеърлари латиш адабиётида ўзига хос ўрин эгаллайди. Ўтган асрнинг 70-80 йиллари ёш ўзбек шоирлари Болтиқбўйи республикалари адабиётига катта қизиқиш билан қарай бошладилар. Бу қизиқиш натижасида Юстинас Марцинкявичюс, Имант Зиедонис, Ояр Вациетис, Марис Чаклайс ва бошқа кўплаб шоирларнинг шеъру достонлари ўзбек тилига таржима қилинган эди. Davomini o'qish

Abliz Usmon. She’rlar & Husan Maqsud. Tarjima — birovning yukini ko’tarish

Ashampoo_Snap_2017.05.23_17h04m05s_001_a.png
       Бундан уч йилча олдин устоз Хуршид Даврон мен ва дўстим Дилмурод Дўстга бир неча уйғур шоирларининг шеърларини берган эди. Шеърларни берар экан устоз “Таржима қилинглар, бу иш ижодкорга кўп нарса беради. Таржима – бировнинг юкини кўтариб кўришдек гап. Кучингиз етса кўтарасиз, бўлмаса йўқ. Таржимадан кўп нарса ўрганасизлар”, деган эди. Шу иштиёқ билан Дилмурод ва мен олти-етти шоир ичидан руҳимизга яқинини танлаб олдик. Davomini o'qish

Balzak: Shon-shuhrat yaxshi mol emas (“Sag’ri teri tilsimi” romanidagi tagiga chizilgan satrlar)

026      20 май — Оноре де Бальзак таваллуд топган кун

Жаҳон мумтоз адабиётида француз ёзувчиси Оноре де Бальзак ижодининг ўрни алоҳида. Унинг фалсафий фикрлар асосида қурилган “Сағри тери тилсими” романи [рус тилидан Мирзиёд Мирзоидов ва Маҳкам Маҳмудов таржимаси] ижодкор хулоса қилганидек: “Бу асар (фалсафий эртак) ҳозирги асримиз, ҳаётимиз, худбинлигимизнинг формуласи бўлиб қолади”. Қуйида ана шу “формула”лардан бир қанчасини сараладик. Davomini o'qish

Eliza Myuller. Daraxt

04      Бу улкан, кенг шохлари тарвақайлаб кетган дарахтни ким ва қачон ўтқазганини қишлоқ аҳлининг ҳеч бири айта олмасди. Лекин бу сокин кўчага биринчи бор келган одам беихтиёр шу ҳақда ўйлаб қоларди. Ушбу қурғоқчил ўлкада бундай турдаги дарахтлар жуда камёб нарса. Davomini o'qish