Safter Nagayev. Keldingmi,bolam?.. Esse & Nabijon Boqiy. «Keldingmi, bolam?» haqida

Ashampoo_Snap_2017.05.05_12h23m12s_001_.png18 май — Қрим татарлари депортация қилинган куннинг 73 йиллиги

      Бир неча ой аввал Сафтер Нагаевнинг «Келдингми,болам» эссесидан парча эълон қилган эдим. Бугун эса асарни ўзбек тилига ўгирган Зебунисо Ҳусайн тақдим этган эссенинг тўлиқ матнини сизга тақдим этмоқдаман.
Сафтер оға менинг хотирамда, энг аввало, самимий инсон сифатида муҳрланиб қолган. Кўринишидан жуда хотиржам бўлган Сафтер оғанинг юрагида она юрт соғинчи қайноқ лавадек отилиб туриши фақат унинг қалами битган асарларида ёрқин намоён бўларди. Davomini o'qish

O’Genri. Yigirma yildan so’ng

Ashampoo_Snap_2016.12.07_16h29m19s_003_.png    Маҳаллалардан бирининг ярмига етар-етмас полициячи бирдан одимини секинлатди. Қоронғиликда, темир буюмлар сотиладиган дўкон эшиги ёнида оғзида ёндирилмаган сигарета тишлаган бир одам турарди. Полициячи унга қараб юрган заҳоти у тез-тез гапира кетди. Davomini o'qish

Ezop. Tiriklarga vasiyat. Masallar.

Ashampoo_Snap_2016.09.14_22h54m01s_003_.png         Биров Эзопнинг ёнига келиб «Сен ҳақингда шундай ёмон гаплар айтишяптики…» — деди ва эшитган гапларини бир бошдан гапириб берди. У гапини тугатгач Эзоп деди: «Xанжар ясовчилар эмас, ўша ханжарни қўлига олиб одамлар жонига қасд қилаётганлар қотилдир; мен ҳақимда бўлмағур гапларни тўқиётганлар эмас,  уларнинг иғволарини бошқаларга айтиб юрган,сенга ўхшаган кимсалар, иғвогардир». Davomini o'qish

Shervud Anderson. Keksalik

Ashampoo_Snap_2016.09.25_18h51m38s_005_.png   У мункиллаб қолган бир чол эди,  Кентукки шаҳарчасидаги темирйўл зиналари устида эрта тонгдан то қош қорайгунча ўтираверарди. Шу ерга афтидан сайёҳ бўлиб келган, уст-бошлари башанг қандайдир бегона киши чолнинг рўпарасига келиб туриб қолди… Davomini o'qish

Yosa Buson. Xokkular

Ashampoo_Snap_2017.01.08_21h57m13s_004_.png    Ёса Бусон улуғ Басё ўлимидан кейин  шеър ёзиш санъати таназзулга учраган бир пайтда яшаб, ижод қилди. У Басёнинг шеърий руҳини жонлантиришга киришди ва бу йўлда катта муваффақиятларга эришди. Шоирнинг мероси «Етти шеър китоби» номи билан машҳур. Davomini o'qish

G’afur G’ulom. Tarjimalar.

Ashampoo_Snap_2017.05.06_16h46m17s_002_.png   Ғафур Ғулом ўзбек тилининг имкониятларига чексиз ишонган, бу тилда ифодалаб бўлмайдиган фикр ва туйғу йўқ, деб ҳисоблаган. Атоқли шарқшунос олим, улкан мутаржим Шоислом Шомуҳамедовнинг хотирлашича, у киши Саъдийнинг “Гулистон” асарини ўгираётганида ҳар бир нақл охирида келган, Саъдийга хос қуйма мисралар, афоризмларни таржима қилишда қийналган ва “мана буни таржимада бериб бўлмаса керак”, дея Ғафур Ғуломга маслаҳат солганида, устоз адиб Шоислом акага қараб, “Ўзбекмисан?” деб сўрар экан… Davomini o'qish

Marina Svetayeva. She’rlar. Gulnoz Mo’minova tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.05.05_18h35m03s_007_.png    Онам иш пайтида ҳар қандай ҳолатни руҳига бўйсундирарди, таъкидлайман: ҳар қандай! Меҳнатсеварлик қобилияти ва ички туйғуларнинг уйғунлиги унинг шоирлик истеъдоди билан баробар эди. Ишлаб бўлгач, дафтарини ёпиб, деразасини очарди – олддаги куннинг барча ташвишлари ва заҳматларига бағрини тутгандай… (Шоиранинг қизи Ариадна Эфроннинг «Онам қандай ишларди?» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

Rabindranat Tagor. Nur borki, soya bor

Ashampoo_Snap_2017.03.01_17h24m29s_004_.png7  май — Буюк ҳинд адиби Рабиндранат Тагор таваллуд топган кун

   Узоқ ҳинд қишлоқларида гарчи муаллифнинг кимлигини билишмасада, шоир шеърларини қўшиқ қилиб куйлашарди, бор овозда ўқишарди, паромдагилар, пода боқувчилар, қишлоқ хўжалигида ишловчилар уни кўп асрлик маданий бойликнинг бир қисми бўлган шоирона совға сифатида қабул қилишарди… Davomini o'qish

Fyodor Dostoevskiy. Maktublar & «O’lik uydan maktublar». Roman

008      Жуда кўп ўқияпман, ўқиганларим жуда ғалати таъсир қилаётир. Қачонлардир ўқиган асаримни такроран ўқийман ва гўё қалбим янги куч-қувват билан тўлади, синчиклаб мутолаа қилиб, барчасини тушунаман ва илҳомланаман… Davomini o'qish

Uilyam Saroyan. Ikki kichik hikoya & Hikmatli fikrlar

0_14.png    Агар сиздан, оилавий бахт нима, деб сўрашса, саодатли якун, деб жавоб беринг. Агар сизга бўса — аҳмоқлар қисмати дейишса, айтинг, бу — ёлғон. Агар чин муҳаббат — тентакларга битилган ёзғириқ дейишса, билингки, бу ҳам уйдирма. Зеро, барча ҳақиқатлар абадийдир. Муҳаббат эса энг гўзал ҳақиқатдир… Davomini o'qish

Nodar Dumbadze. Taliko & Quyoshni ko’ryapman. Roman

0_149bfe_78a48b3e_orig.png    Ўша вақтда мен, Талико, Циала ҳамда бошқа синфдошларимиз етти-саккиз ёшда эдик, дарсдан кейин Чурчкала ариғимизда онадан қандай туғилган бўлсак, шундайлигимизча сувсепар ўйнаб, чўмилардик. Негадир ўша куни Талико билан Циала ечинишни хоҳлашмаганди. Шунингдек, мен ҳам. Ўшанда нега бундай бўлганини тушуниб етмагандим. Энди билсам: бу илк маротаба қандайдир тушуниксиз андиша ҳамда уят ҳисси қалбларимизга туташган кун бўлиб, Таликога қилган илтимосим ҳам болалик билан охирги видолашув они экан.. Davomini o'qish

Homer. Iliada & Rustam Ibragimov. Taqdir oldidagi ojizlik

Ashampoo_Snap_2017.04.16_00h51m07s_001_.png   Кўҳна Ғарб адабиётининг шоҳ асари, улуғ Ҳомер томонидан милоддан аввалги VIII асрда яратилган азим обида – “Илиада”нинг ўзбекча таржимасида менинг ҳам ҳиссам борлигидан фахрланаман.   Атоқли мутаржим Қодир  Мирмуҳамедов  таржима қилган достонни нашрга тайёрлашда (1988 йилда)  мен ҳам масъул муҳаррир сифатида иштирок этганман (Хуршид Даврон билан суҳбатдан). Davomini o'qish