10 август — Атоқли қозоқ шоири Абай Қўнонбоев таваллуд топган кун
Қозоқ халқининг ардоқли фарзанди, машҳур маърифатпарвар шоир Абай Қўнонбоевнинг ижодий мероси барча учун ибрат намунасидир. Эътиборга молик жиҳати шундаки, Абай Қўнонбоевнинг шоир сифатида шаклланишида Шарқ мумтоз адабиёти намояндалари қаторида ҳазрат Алишер Навоий ижодининг ҳам муносиб ўрни бор. Олим Қалдибек Сейданов икки улуғ шоир ижоди ва шахсиятидаги уйғун жиҳатларни таҳлил қилади. Davomini o'qish



Қадимий туркча адабиётнинг ўлмас асари «Қутадғу билик»нинг якуний бобларини тақдим этар эканмиз, муборак Рамазон ойида ўқилажак дуоларимизда донишманд бобомиз Юсуф Хос Ҳлжиб Болосоғунлини ва бу шонли асарни замонавий тилимизга ўгирган таниқли адиб, покиза инсон Эмин Усмонни меҳрибон Парвардигор раҳмат айлаб, улуғ фазлу мағфиратига олишини сўраймиз. 


