Биз ”Салом, дор оғочи” калимасини эшитган замон устоз Рауф Парфини эслаймиз. Бу шеър устознинг «Сакина» номли китобидаги изоҳда ёзилишича, 1988 йили ёзилган. Худди ўша йили Рауф ака билан бир неча озарбайжон шоирлари Самарқанд сайрига боришган ва кўп кўҳна обидалар қатори Соҳибқирон Амир Темур мақбараси бўлмиш Гўри Мирни ҳам зиёрат қилишган. Манимча, Рауф ака боргунчами ёки сайр пайтидами ”Салом,дор оғочи” шеърини ўқиб бергани эҳтимоли бор. Бу гапларни эслашдан мурод шулдирким, бир йилдан кейин — 1989 йили озарбайжонли истеъдодли шоир Рустам Беҳрудий (Rüstem Behrudi) томонидан айни шу номдаги шеър эълон қилинган ва шеър Озарбайжонда катта муҳаббат қозонган, вақт ўтиб Озарбайжон,Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатлар нашрларида чоп этила бошланган. Алал- оқибат,”Салом,дор оғочи” шеъри том маънода Рустам Беҳрудийнинг номини туркий халқлар адабиёти дафтарига киритди. Davomini o'qish
Bo'lim: Turk xalqlari tarixi, adabiyoti, madaniyati
Turk xalqlari adabiyotidan namunalar
Abdulhamid Cho’lponning «Go’zal Turkiston» she’rini hayajon bilan kuylashdi
Қашқадарёлик олима синглим, муаллима синглим Хуршида Атоуллоҳ ўқувчилари билан Абдулҳамид Чўлпоннинг «Гўзал Туркистон» шеърини куйлашди. «Гўзал Туркистон санга на бўлди?» Бу нидо нафақат ўша олис йилларда, бугун ҳам бизга берилган саволдир. Davomini o'qish
Voqif Samado’g’li. She’rlar
Турк оламининг буюк шоири Воқиф Самадўғлининг шеърларини ўзбек тилига илк маротиба Рауф Парфи таржима қилган эди. Ўша олис йиллардан бошлаб Воқиф муаллимнинг шеъриятига ихлос қўйганман, Рауф акадан ибрат олиб жуда кўп шеърларини таржима қилганман. Бугун беназир шоир шеърларини таржима қилиш навбати ёшларга етди. Диққатингизга истеъдодли ёш ижодкор Рафиқ Сайдуллонинг таржималарини мамнуният билан тақдим этаман. Davomini o'qish
Voqif Samado’g’li. She’rlar & Vaqif Səmədoğlu. Sandıq şeirləri
Кўплаб халқаро адабий мукофотларнинг соҳиби Воқиф Самадўғлининг шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган.
Nozim Hikmat. She’rlar & Inson manzaralari
15 январь — Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун
ХХ аср шеъриятида Нозим Ҳикматчалик ўзбек шеърияти тараққиётига, ўзбек шоирлари изланишларига кучли таъсир кўрсатган бошқа бирон бир шоирни топиш амримаҳол бўлса керак. Davomini o'qish
Xurshid Davronning Turkchaning 15 Uluslararosi She’r bayrami (13-16 oktabr, 2022) ochilishidagi so’zi
Мазкур йилнинг 13-16 октябр кунлари Туркиянинг Бурса ва Кўниё шаҳарларида 1992 йилдан эътиборан 15 марта ўтказилаётган Туркча Шеър байрамининг 30 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Сизга тақдим этилаётган саҳифада анжуман очилишида Туркия Ёзарлар бирлигининг фахрий бошқони доктор Меҳмет Доған ва Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон сўзи акс этган видеолар билан танишасиз. Davomini o'qish
Chingiz Aytmatov. Nayman ona va manqurt qissasi & «Manqurt» badiiy filmi
12 декабрь — буюк адиб, Турк дунёсининг фахри Чингиз Айтматов туғилган кун
Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романидан ўрин олган ушбу ривоят-қисса асар нашр этилиши билан довруқ қозонган, романнинг ўзидан кўра кўпроқ таҳлил этилган эди. Жаҳон адабиётида, айниқса, собиқ шўро империяси ичидаги миллий адабиётларда, энг аввало, шеъриятда Манқурт мавзуси билан боғлиқ йўналиш пайдо бўлган эди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Chingiz Aytmatov.
12 декабрь — Чингиз Айтматов таваллуд топган кун
Мен ҳам турк дунёсининг буюк инсони, атоқли адиб Чингиз Айтматов билан учрашган,суҳбатлашган бахтли одамлардан бириман. Ўшанда (1991 йил бўлса керак) Чингиз Айтматов Туркистон халқлари ассамблеяси раиси сифатида Тошкентга келган, ўша йиллар Шелковичная деб аталган кўчада жойлашган (мустақилликкача ЎзКомФирқанинг, бугунги кунда Ўзбекистон Президенти девони ҳузуридаги) меҳмонхонада жойлашган эди. Чингиз Айтматов билан мени атоқли адибимиз Одил Ёқубов таништирган,таништирганда ҳам осмонга кўтариб, мақтаб, таништирган эди. Davomini o'qish
Oshiq Umar. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
Ҳаёти афсоналарга айланган Ошиқ Умар 1621 йилда Қримнинг Кўзлaви шаҳрида дунёга келган.Шоир бир шеърида шундай дейди: «Ўзим Кўзлавили,Умардир исмим…» Ошиқ Умар Кўзлевидаги мадрасада ўша даврнинг етук шоири Шарифийдан таълим олади, Саъдий ва Ҳофиз асарларини ўрганади. Кейинчалик машҳур шоирлар Аҳмад Пошшо, Фузулий ва Атойилар ғазалларига мухаммаслар боғлагани ҳам унинг мумтоз шеъриятдан яхши хабардор бўлганини кўрсатади. Davomini o'qish
Pavel Falyov. Turkiy xalqlarning so‘z san’ati
Туркшунос олим Павел Александрович Фалёвнинг яна бир жиддий тадқиқотини тақдим этар эканмиз, шу пайтгача олимнинг исмида ноаниқликка йўл қўйилганини айтиб ўтмоқчимиз. “Жаҳон адабиёти” журналида эълон қилинган олимнинг икки асарида ҳам: «Қримтатар зиёлилари мафкурасига доир» (2010 йил, 11-сон), «Туркий халқларнинг сўз санъати» (2008 йил, 9-сон) ва улардан кўчирма олган интернет саҳифаларида муаллифнинг исми Пётр шаклида берилган; ҳолбуки Davomini o'qish
Attila Ilxan. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari
Нозим Ҳикмат бир нутқида: «Бизнинг адабиётимиз ҳеч қачон бу қадар гўзал, бу қадар чуқур, бу қадар ватанпарвар, бу қадар халқчил ва юксак даражага кўтарилган эмас. Бизда жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўладиган шоирлар,ёзувчилар бор деб ўйлайман», деган эди. Нозим Ҳикмат бу фикрини ХХ аср турк адабиётининг ёрқин вакиллари бўлмиш Ўрхон Вали, Мелих Жавдат Ондай, Ўқтой Рифат, Фозил Ҳусни Доғларжа, Рифат Илгаз, Невзат Устюн каби шоирлар ва Камол Тоҳир, Саид Фоиқ, Сабоҳиддин Али, Яшар Камол, Ўрхон Камол, Азиз Несин, Ўқтой Оқбол, Фақир Бойқурт сингари носирлар ижодини кўзда тутган ҳолда айтган эди. Бу сафда Нозим Ҳикматнинг ғоявий издоши бўлган Аттила Илханнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Davomini o'qish
O’ljas Sulaymonov. «Aylanayin» kitobidan she’rlar
style=»text-align: center;»> Ўлжас Сулаймонов иккита улкан маданият: туркий ва рус маданияти ўртасида туриб,икковидан ҳам тенг озиқ олаётган шоир. Кенгроқ айтганда, у рус тилида ёзадиган қозоқ шоири, шахс сифатида эса Шарқ зиёлисидир. Рус шеърий санъатига ўзига хос дунёқараши билан кирган бу ижодкор дунё адабиётининг энг илғор намояндаларига қаторида турибди. Davomini o'qish