Xurshid Davronga bag’ishlangan ko’rsatuv TRT AVAZ telekanalida (turk tilida)

02   Ўзбекистон Мустақиллиги куни арафасида (31 август ва 1 сентябрь кунлари) Туркиянинг TRT AVAZ телеканалидаги «Kültür Sanat Avaz» дастури Хуршид Даврон ҳаёти ва ижодига бағишланди. 30 дақиқалик ўрсатувда Овроосиё Ёзарлар бирлиги бошқони Ёқуб Умарўғли Хуршид Даврон ижодининг тадқиқотчиси доктор Жансу Далибалта билан суҳбатлашди. Ёқуб Умарўғли кўрсатувда «Хуршид Даврон кутубхонаси» ҳақида гапираркан, уни телетомошабинларга тавсия этди. Davomini o'qish

«Uyg’onmoq dunyo bilan barobar yashamoqdir». Xurshid Davron bilan suhbat.

Ashampoo_Snap_2016.11.30_22h27m16s_005_.png    Биз адабиётга кириб келган йилларда адабий жараён юксак тоғдан шарқираб оқаётган сойга ўхшарди. Олаётган нафасимиз ҳам шеър билан, ижод билан тўйинган, янги чиққан китобгина эмас, газетада босилган ҳикоя, ҳатто биттагина шеър юз минглаб юракларни ҳаяжонга солганини кўриб, билиб, ҳис қилиб турардик. Бу руҳ бизни тинимсиз изланишга даъват этарди. Бирон бир яхши шеър ёки ҳикоя назардан қолмасди. Бугун Тошкентда, қайсидир ўқув юрти ётоқхонасида жаранглаган шеър эртагаёқ Қўқон чойхонасида, Хивадаги мактабда, Чироқчидаги шийпонда акс садо берарди. Адабий ҳаёт дарёдай ҳайқириб оқарди. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Shoirlik — havas, shoirlik — qismat & Abduhamid Parda «E’zoz» teledasturida

04    Шоирлик ҳавас дейишади. Шоирлик – қисмат, дейишади. Шоирликни дард пайдо қилади, дейишади. Назаримда, Абдуҳамид Парда деб танилган ижодкорнинг қўлига қалам олишига дастлаб ҳавас сабаб бўлган бўлса, кейин унинг баридан дард тутди. Дард йўлбошчилик қилди. Davomini o'qish

Iste’dodli shoir Jo’rabek Ramazon haqida suhbat & Shoir xotirasiga bag’ishlangan videofilm & Ikki she’riy to’plam

64    Қисқа умри даврида бетакрор шеърлар ёзиб қолдирган Жўрабек Рамазонга нима бўлган эди? Унинг ҳаёти қандай кечган? Ёш шоирни нималар қийнаган? Жўрабекдан қайси асарлар мерос бўлиб қолди? Марҳум шоирнинг рафиқаси Нодира Жўрақулова билан суҳбатимиз шу ҳақда бўлди. Davomini o'qish

Abu Ali ibn Sino. Qush hikoyati (Tayr qissasi)

16 август — улуғ ватандошимиз Абу Али Ибн Сино таваллуд топган кун

   Шарқ мумтоз адабиётида ўзлари учун адолатли ва комил Подшоҳни излаб машаққатли йўлга чиққан қушлар мотиви мавжуд. Абу Али ибн Синонинг “Тайр қиссаси”, Ғаззолийнинг “Рисолат ут-тайр”, Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” ва Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонлари бунинг ёрқин мисолидир.   Ибн Синонинг “Тайр қиссаси”да қушлар саккизинчи тоғдан ошиб ўтиб “Буюк Подшоҳ” ҳузурига етиб борадилар: “Парда кўтарилиб, подшоҳ жамолига кўзимиз тушгач, унга кўнглимиз тушиб, ҳаммамиз ҳушимиздан кетиб, шикоят қилишга ҳам қодир бўлмай қолдик”, – дея ҳикоя қилади қушларнинг бири. Davomini o'qish

Mirkarim Osim. Saylanma & O’tror. Radioqissa. 2-qism & Mahmud Sattor. Mirkarim Osimning «isi».

Ashampoo_Snap_2017.02.02_23h09m41s_007_.png14 август — Устоз  адиб Миркарим Осим  туғилган кун

     Болаликда энг севган китобим Миркарим Осимнинг “Ўтрор” қиссаси бўлган. Қайта-қайта ўқирдиму сира тўймасдим. Кейинчалик адибнинг бошқа асарларини мароқ билан ўқидим, аммо “Ўтрор” севимли бўлиб қолаверди. Тарихга бўлган муҳаббатим, шеърларимдаги мозий нафаси, бир неча тарихий ҳикоялару қиссаларим  Самарқандд  ва “Ўтрор” боис рўёбга чиққан, деб ўйлайман.  Ҳозиргача  Самарқанд руҳияти юрагимни тарк этган эмас, ҳозиргача улкан ижодкор ва инсон Миркарим Осим хотираси олдида бош эгиб яшайман. Бу зотга бағишлаб шеърлар ёзганман, аммо Самарқанд ва устоз адибдан олган қарзимни узолган  эмасман ( Хуршид Давроннинг «Китоб дунёси» газетаси саволларига берган жавобларидан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).

Davomini o'qish

Usmon Azim. She’rlar & Jimlik (Nazm, nasr, dramaturgiya)

0__orig.png13 август — Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллуд топган кун

   Шеърият шу қадар нозик ва ўзгача туйғулар мантиғига асосланадики, унинг моҳиятини тушунтирмоқ ҳалигача удда этилмаган. Не-не нуктадон олимлар шеърни санъатнинг тушунтириб бўлмайдиган соҳаси эканлигини айтиб ўтишади. Шеъриятнинг, сиз айтанингиз, қалб тарбиясидаги ўрни эса беқиёсдир. У руҳи юксак ва қалби озода зотларни тарбиялайди. Davomini o'qish

Mirkarim Osim. Temurmalik & O’tror. Radioqissa. 1-qism & Ibrohim G’afurov. O’tror bog’larida

Ashampoo_Snap_2017.02.02_23h02m00s_006_.png14 август — Устоз  адиб Миркарим Осимнинг туғилган куни 

     «Бу йил куз чинакам олтин куз бўлди. Кеч куз тушди. Лекин офтобнинг илиғи пасаймади. Ноябр­нинг оёқларигача кўкда булут кўринмади. Офтобнинг нафаси шу қадар ёқимли эдики, одам уйга киргиси келмасди. Миркарим Осим билан сайр қилиб юрардим. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do‘st: «Saviyani savlat bilan belgilash zamoni o‘tdi»

044   Шу кунларда ярим бетлик очиқ ва аччиқ мулоҳазалари сабаб тепадагиларга ёқиш истагидаги кимсалар томонидан, айтган гапидан кўз юмиб, шахсиятига қарата тош отиш бошланган таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг  «Кино санъати» журналида эълон қилинган суҳбатидан иқтибослар тақдим этмоқдамиз. Суҳбатда ёзувчи кино соҳаси ҳақида гапириб, бугунги ижтимоий воқеликка ҳам муносабатини билдириб ўтган. Davomini o'qish

Zuhriddin Isomiddinov. Sarkash savollar & Zuhriddin Isomiddinov «Men bilgan haqiqatlar» teledasturida

064   Ҳаётнинг маъноси не? Яшашдан мақсад нима ўзи? Адашмасам, бундан роса қирқ йил илгари бир ўқувчи қиз “Гулхан” журналига хат ёзиб, ана шу саволларни ўртага қўйган эди. Саволнинг залворини ҳис этган таҳрир ҳайъати унга жавоб ҳам жўялироқ бўлсин деган ниятда хатни Мирзакалон Исмоилийга такдим этган экан — навбатдаги сонда қизнинг мактуби ва адибнинг жавоби ёнма-ён саҳифада босилиб чиққан эди. Davomini o'qish

Imom al-Buxoriy. Al-adab al-Mufrad & Shayx Abdulaziz Mansur Imom al-Buxoriy va «Al-Adab al-Mufrad» haqida & Ubaydulla Uvatov. Muhaddislar sultoni & Ikki videofilm

9920-21 июль — Имом ал-Бухорий куни

   Имом ал-Бухорийнинг исми Муҳаммад, куняси Абу Абдуллоҳ, лақаби баъзан имом ал-муҳаддисийн (муҳаддисларнинг имоми, пешвоси), баъзан амир ул-мўъминийн фи-л-ҳадис (ҳадис илмининг амири, султони) ва насаби Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғийра ибн Бардазбеҳ ибн Базазбеҳдир. Мутафаккир Абдураҳмон Жомий машҳур муҳаддиснинг илмий-ижодий салоҳиятига юксак баҳо бериб, «Батха (Макка) ва Ясриб (Мадина)да ясалган танганинг сайқали Бухорода камолига етди», — деб ёзган эди. Davomini o'qish

Ogahiy. Devon & Matnazar Abdulhakim. Mangulik jamoli. Tarjimon talqinlari

Ashampoo_Snap_2017.03.17_08h56m03s_005_.png    Саҳифада Муҳаммад Ризо Огаҳий умрининг охирги йилларида тузган лирик куллиёти — «Таъвиз ул-ошиқин» («Ошиқлар тумори», 1872)  девони билан ва Матназар Абдулҳакимнинг «Мангулик жамоли. Таржимон талқинлари» рисоласи билан танишасиз.  Рисолада асосан, Муҳаммад Ризо Огаҳий ва унинг салаф ҳамда ворислари томонидан форсий тилда битилган шеърлари таҳлил қилинади. Шунингдек, китобдан Огаҳий меросига оид мақолалар ўрин олган. Davomini o'qish