
Ўзбек зиёлиси учун Алишер Навоий билан Мирзо Бобур қанчалик азиз ва фахрли номлар бўлса, хитойлик учун Ли Бай ва Ду Фу шундай қимматли ва суюкли номлардир. Ли Бай шеърияти Хитой мумтоз шеъриятининг сардафтари ҳисобланади. Биз авваллари ҳамма нарсани рус тилидан айнан олишга ўрганганимиз учун шоирнинг номи ўзбек тилидаям Ли Бо тарзида ифодаланиб келинган. Аслида талаффуз этилишидан келиб чиқиб бу ном Ли Бай тарзида қўлланиши лозим эди. Davomini o'qish



Скрипкасоз уста Амедео Торти ва унинг хотини қаҳва ичмоқда эдилар. Болалар аллақачон ухлаб қолган, эр-хотин одатдагидек жимгина ўлтиришарди. Бирданига хотини сўз бошлаб қолди:

