Бозирганнинг назарида, атрофидагиларга бир бало бўлган. Худди у сағир қолгандек, ачиниб қарашади. Юпатиш учун нималарнидир ўйлаб топади. Ўғли ишдан кеч қайтса ҳам, унинг олдига киради, уёқ-буёқдан гапирган бўлади. Ҳеч гап топмаса: “Экология ёмон, иқлим ўзгариб кетди, ҳозирги келинлар нозик”, деб дийдиё бошлайди. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
So’fi Ollohyor. O’gitlar
Машҳур ўзбек шоири, тасаввуф адабиётининг йирик намояндаси Сўфи Оллоҳёр адабий мероси ўзбек мумтоз адабиёти, тасаввуф ва ўзбек маърифатчилиги тарихида алоҳида аҳамиятга эга. У ўз ижодида комил инсонни тарбиялашни бош мақсад деб билади. Davomini o'qish
Imant Ziyedonis. Epifaniyalar & Bedor tosh
3 май – Имант Зиедонис таваллудининг 85 йиллиги
Латвия халқ шоири Имант Зиедонис ижодида эпифания жанри салмоқли ўрин эгаллайди. Ҳатто латиш адабиётшуносларидан бири «Эпифания, бу Зиедонис» деб ёзганини эслаш кифоя. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. Judolig’ dashti & Bobomning ketmoni va boshqa xotiralar
Олачалпоқ қор ҳам эриб, шудгордан ҳамал тафти таралаверса, раҳматли бобомнинг кенг-мўл ховлимиздаги дов-дарахтлар ичида куймаланиб юриши кўз олдимга келаверади. Айниқса, полиз экинлари учун эгат олганда, ҳаракатларини завқланиб кузатардим. Тупроққа шеър ёзяпти, бобом, деб ўйлардим… Davomini o'qish
Mustafo Cho‘qay o‘g‘li. Istiqlol jallodlari & Ozod Sharafiddinov. Mustafo Cho’qayev.
Мустафо Чўқай фақат туркистонлик муҳожирлар ўртасидагина эмас, балки Ғарбдаги, айниқса, Олмония ва Туркиядаги шарқшунос олимлар дунёсида катта обрў қозонган, юксак нуфузга эга бўлган бир зотдир. Аллома бу эътиборга бир вақтлар Туркистон мухториятининг бошида тургани учунгина эмас, иккинчи жаҳон уруши чоғларида туркистонлик юртдошларидан анча-мунча одамни ўлим чангалидан тортиб олиб, асраб қолгани учунгина эмас, балки Туркистон мустақиллиги йўлидаги фидокорона фаолияти туфайли, кўпгина теран ва холисона илмий асарлари туфайли эришган. Чет элларда уни «туркларнинг буюк миллиётчиси ва юртсеварларидан бири» деб эъзозлайдилар. Davomini o'qish
Ivo Andrich. Chalabiy Hofiz qissasi
Оғир хасталик туфайли кўпдан бери тўшакка михланиб қолган бўлишига қарамасдан, Петар ҳазрат мабодо бирон-бир шинаванда топилгудек бўлса, ўз саргузаштларини бажонидил сўзлашга тушарди. Ҳазратнинг ҳикоялари қайси жиҳати билан тингловчини ўзига ром этарди — буни тушунтириш қийин. Davomini o'qish
Shams Tabriziy hikmatlari

Олим эдинг, ориф бўлдинг. Энди ошиқ бўлишга мажолинг борми?
Ҳаммаси қалбингга боғлиқ: қалбингни ўзгартир, дунёинг ҳам ўзгарсин.
Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Ma’naviy masnaviy. 1-jild, 1-kitob & Najmiddin Komilov. Rumiyni anglash ishtiyoqi & Hz Mevlana’nın Hayatı. Çizgi Film
Жалолиддин Румий ўзининг барча қарашларида ислом фалсафаси, Қуръон ғояларига таянади. Пайғамбаримиз ҳадисларидан кўплаб мисоллар келтиради. Умуман олганда, чуқур ўйлаган одам Румий таълимоти исломнинг ўзагидан келиб чиқишини яхши англаб етади. Нега? Чунки ислом дини нисбатан янги дин бўлганлиги сабабли олдинги динларнинг ирфоний жиҳатини мустаҳкамлади, зотан, ислом бутпарастликка қарши курашиб шаклланган дин. Davomini o'qish
Oydinniso. Serenada
Истеъдодли шоира ва таржимон Ойдиннисони туғилган куни билан сайтимиз номидан чин юракдан қутлаймиз. Шоирага янги ижодий ютуқлар тилаб тақдим этилаётган туркумдагидай ҳаяжонли шеърлар кутиб қоламиз. Davomini o'qish
Alber Kamyu. Kaligula. Nabi Jaloliddin tarjimasi
Нобель мукофоти соҳиби Албер Камю «Бегона», «Вабо», «Бахтли ўлим», «Инқироз», «Калигула», «Қамал ҳолати», «Англашилмовчилик», «Сизиф ҳақида асотир», «Астар ва қиёфа», «Немис дўстимга мактуб», «Исён қилаётган одам», «Никоҳ», «Ёз», «Ижод ва эркинлик», «Қувғинлик ва салтанат» каби адабий ва фалсафий асарлари билан жаҳон адабиёти тарихидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv (7)
“Зонтик” голландча сўз бўлиб, “қуёшдан ҳимояланиш воситаси” деган маънони англатади. Хўш, “зонтик” сўзининг соф туркийчаси борми? “Соябон” дейсизми? Йўқ, “соябон” форсча сўз. Davomini o'qish
Yusuf Rasul. Uch hikoya: Begona & Sinov & Xudodan uzoqlarda
Бу воқеанинг шу қадар кескин тус олишига ўзим сабабчи бўлдим. Европадаги ўзбеклар дуч келган оддий уй можароси… Буни катта муаммо қилиб кўтариб юришнинг кераги ҳам йўқ эди аслида. Лекин вазият жиддийлашган, бунинг устига бу зиддиятнинг иштирокчисига айланиб қолгандим. Қолаверса, инсон ҳақлари қўпол тарзда бузилаётганини ҳис қилиб турардим… Davomini o'qish
