Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон «Маданият ва маърифат» телеканалининг «Кафтдаги чизиқлар» (муаллиф Зебо Мирзо) дастурида ўз ҳаёт йўли, ижодий фаолияти, шеър ва мутолаа ҳақидаги саволлларга жавоб беради ва ўз шеърларини тақдим этади.
Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
A’zam O’ktam. She’rlar & Vafo Fayzulloh. Elning ko’nglin ko’tarar shoir (A’zam O’ktam she’riyati)
4 октябр — шоир Аъзам Ўктам таваллуд топган кун
Аъзамнинг армонли, булбул чаҳ-чаҳидай ғами кўтаринки, тонготарда мўйсафиднинг ҳикматидай зиё улашадиган талай шеърлари борки, уларни ўқиган ўқувчи шоир яшаган даврнигина эмас, Қиёмат қадар давом этар инсоният ҳаётининг маъсум, ёниқ, масъул чоғларини хотирлайди… Davomini o'qish
Muazzam Ibrohimova. Kecha aytilmagan gaplar
Муаззамхоннинг мухтасаргина бадиаси куни-кеча ўз байрамларини нишонлаган маориф аҳлига қаратилган. Мухтасар бўлса-да катта мазмунга эга бадиа мени беҳад ҳаяжонлантирди. Davomini o'qish
Varlam Shalamov. Shoirning o‘limi
Саҳифа ёзувчи таваллудининг 110 йиллигига бағишланади
Шоир ўлим ёқасида эди. Очликдан шишиб кетган, катта, қонсиз оқиш бармоқлари, ўсиб кетган кир тирноқлари совуқдан тош қотган ҳолда кўкраги устида ётарди. Авваллари у қўлларини орқасига, яланғоч танасига тиқарди, лекин ҳозир у ерда ҳам иссиқнинг таъсири йўқ эди… Davomini o'qish
Vasiliy Shukshin. Ikki maktub
Туйқус уйғониб кетди. Қишлоғини эслади… Ўн йилча бўлди-ёв бормаганига, балки кўпроқдир… Бўзарган уйлар, тупроқ кўча, четан деворлар тагида ўсиб ётадиган қичитқи ўт, донлаб юрган товуқлар, қийшиқ сўри ёдига тушди… Davomini o'qish
Jeyms Joys. Eveline. Bir hikoyaning ikki tarjimasi
Таниқли адиб Жеймс Жойснинг «Дублинликлар» туркумига кирган «Eveline» ҳикоясини Алишер Отабоев ва Мунира Норова таржимасида тақдим этмоқдамиз. Ҳар икки мутаржим аслиятдан фойдаланган. Солиштиринг, хулоса қилинг. Davomini o'qish
Saodat Toji. She’rlar & O’rolboy Qobil. Boladek beg’ubor edi
Ўтган асрнинг етмишинчи, саксонинчи йилларда ҳатто пойтахт адабий давраларида Қашқа воҳсидан энг кўп тилга олинган ижодкор шубҳасиз Саодат Тожи эди. Ўша йилларда айниқса, чекка туманларда ижод қиладиганларнинг марказий газета ва журналларда шеър ёки ҳикояси чоп қилинса катта воқеа ҳисобланар, китоб нашр эттириш эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермасди. Davomini o'qish
Nurulloh Muhammad Raufxon. Bir sotqin va uning chaquvlarida jo’mardlarning ta’riflari
Буюк турк ўғлони Исмоил Ғаспиралининг шогирди ва собит издоши, негадир узоқроқ ухлаб қолган Туркистон бобони асрий уйқудан уйғотишга, занжирбанд шерни занжирдан халос этишга қатъий бел боғлаб чиққан жадидлардан бири ва ўнгдори, эллик бир ёшли Мунавварҳон Қори Абдурашидхон ўғли 1929 йил нўябирининг 5-куни махфий сиёсий политсайчилар томонидан ҳибсга олиниб, терговга тортилади. Davomini o'qish
Rauf Parfi. She’riyat huquqi. Abdulhamid Sulaymon Cho’lpon she’riyati xususida.
Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига
Шеърият Аллоҳ одамни ер учун яратгани каби қадимийдир. Ёруғ дунёга келган инсон бор экан, инсон бўлиб туғилган экан — Инсон ҳақлари, инсон ҳуқуқи бордир. Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Шеърият чексизликдир — аммо, шеъриятнинг осмонига боқиб чексизликнинг ҳам чеки бор, деб ўйлайсиз… Davomini o'qish
Bayram Ali. Ikki hikoya
Куни-кеча «Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифаларида эълон қилинган ҳикоялари билан сизга яхши таниш бўлган ёш ёзувчи Байрам Алининг “Куз ёмғирлари” китоби нашрдан чиқди. Ижодкор укамизни табриклаб, унга янги асарлар тилаб, мазкур китобдан олинган кки ҳикояни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Gennadiy Aygi. She’rlar
Айги шеърларидаги мазмунни илғаб олиш дафъатан қийин. Бу шеърларга калитни сокинлик бағридан топишингиз мумкин. Зеро, бу ажиб поэзия қалбингизга сукунат фазоларидан бокиралик инган дамларда мусаффо хаёлларингиз ва нур янглиғ туйғуларингиз жилвасини ўзида мужассам қилади. Davomini o'qish
Voqif Sultonli. O’n uchinchi palata
Хотинининг ўлими унинг тинч ҳаётини остин-устун қилиб юборди. Бугунгача ҳаёт, тақдир, дунёнинг бошию охири ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганди. Фақат бу ўлим зулматни тилиб ўтган чақмоқ сингари уни сергак торттирди… Davomini o'qish
