
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг шеърлари сўнгги 3 йил ичида Хитойда уйғур тилида нашр этиладиган «Мойбулоқ», «Торим», «Қизилсу», «Кушан маданияти», «Оқсув адабиёти» ва бошқа бир қатор адабий нашрларда эълон қилинди. Бу йил ҳам унинг шеърлари бир неча адабий нашрлар ва тўпламларда эълон қилинди. Бугун Хуршид Давроннинг «Тангритоғ» журналида (2014 йил, 4-сони) босилган шеърларини сизга тақдим этамоқмиз. Шеърларни истеъдодли шоир Ёлқин Азизий уйғурчага таржима қилган. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Alber Kamyu publitsistikasida inson omili

Альбер Камю эссечилиги теран фалсафа ва жозибадор сўз санъатини ўзида мужассамлаштирган. Унинг эсселарида ҳаёт машаққатлари, бу азобу қийноқлар гирдобига ташланган инсон ҳақидаги фикрлари тобора чуқурлашганини, ана шу теран ўйлар силсиласида ижодкор ўз шахсиятини, борлиғини ҳам фош этганини кўрамиз. Камю эсселарида шахсий туйғулар, ҳасратлар, миллат тақдиридан ҳам устун турувчи умуминсоний масалалар ўртага ташланади. Davomini o'qish
Alber Kamyu. Ikki falsafiy esse
7 ноябрь — Жаҳон адабиётининг ёрқин вакили Альбер Камю таваллуд топган кун
Биз — инсонлармиз. Озод юракларнинг адоқсиз соғинчини қондириш бизнинг бурчимиздир. Нимаики тилка-пора қилинган бўлса, уни қайтадан бутлаш, бўлакларга ажралган бўлса, бирлаштириш, очиқдан-очиқ адолатсиз дунёда баҳоли қудрат адолат мезонини ўрнатиш, аср хасталиги билан заҳарланган халқларда бахт-саодат рўёбига ишонч уйғотишимиз лозим. Албатта, бу фавқулодда, киши қўлидан келмайдиган иш. Аммо шуни ҳам унутмайликки, узоқ йиллар зўр бериладиган саъй- ҳаракатни талаб қилувчи мақсадларни ҳам ҳамиша киши қўлидан келмайдиган ишлар деб ҳисоблашган. Davomini o'qish
Gi de Mopassan. Maktublaridan namunalar

Камина сизни икки маротаба Париждаги ўз уйингизда кўрмоққа ҳаракат қилган эдим, ноилож, энди хат ёзишга мажбур бўлдим. Фавқулодда қувонч билан шуни айтишим жоизки, мен сизнинг “Баҳор еллари” романингиздан нақадар чуқур, қанчалар чек-чегараси йўқ таассуротлар олганимни таърифлашга сўз топа олмайман. Бу мен мутолаа қилган барча улуғ китоблар ичидаги энг ажойибидир. Ва у ўзининг ботиний дунёси, одамлар ва предметлардаги теран фалсафаси билан, мазмун-моҳияти билан мени ларзага солди (Мопассаннинг Иван Тургеневга ёзган мактубидан). Davomini o'qish
Jabbor Eshonqul. Eposdan romanga. Birinchi maqola

Сўнгги пайтларда роман ҳақида яна баҳс-мунозарлар авжига чиқа бошлади. Бу табиий, албатта. Чунки, кейинги ўн йил ичида шунчалик кўп роман чоп этилдики, бу китобхонларни ҳам, адабиётшуносларни ҳам бир оз шошириб қўйди. Шу пайтгача энг «мураккаб» деб ҳисобланиб келинган бу жанрда ёзувчиларнинг бунчалик самарали ижод қилиши, албатта, ноодатий ҳодисадир. Энг ачинарлиси, сохта кечинма, майда-маиший масалаларни юмалоқ ёстиқ қилиб, атайлаб шишириб, уч-тўрт юз бетга келтирилган ёки кичик бир ҳикояга ҳам арзимайдиган кечинмалар тасвирланган қораламани ҳам «роман», «мини роман» деб эълон қилаётганлар ҳам учрамоқда. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Sharq she’riyatidan tarjimalar

Устоз Эркин Воҳидов нафақат оташин шоир ва драматург, шу билан бирга жонкуяр публицист ва адабиётшунос сифатида ҳам самарали ижод қилиб келмоқда.Унинг таржима соҳасидаги фаолияти эса ўзбек таржимачилик мактабида алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг таржима соҳасидаги маҳорати буюк немис шоири Ҳётенинг «Фауст» асари таржимасида (1974) юқори чўққига кўтарилди. У етук таржимон сифатида рус, гуржи, тожик ва авар шеъриятининг ёрқин шоирлари шеърларини ўз она тилида сўзлата олди. Бугун сизга Эркин Воҳидовнинг Шарқ шеъриятининг тенгсиз намояндалари Ҳофиз, Мирзо Бедил, Мирзо Ғолиб, Муҳаммад Иқбол, Улфат ижодидан қилган таржималарини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Mullanafas. She’rlar

XIX асрда яшаб ўтган туркман шоирлари орасида энг машҳурларидан бири, туркман мумтоз адабиётида “ишқ мулкининг султони” деб ном олган ажойиб шоир Мулланафас Қодирберди ўғли (1810-1862) ижодида Шарқ шеърияти анъаналарига хос панд-насиҳатлар, халқона қадриятлар, муҳаббат, ватанпарварлик ва бошқа олий инсоний фазилатлар юксак илҳом, шоирона эҳтирос ила куйланган. Davomini o'qish
Volfgang Borhert. Oshxona soati

Одамлар унинг ўзларига томон яқинлашиб келаётганини пайқашди, чунки унда диққатни тортадиган нимадир бор эди. Унинг юзи қаримсиқ кўринса-да, бироқ юришидан унга йигирма ёш берса бўларди. Қаримсиқ юзли кимса одамлар ёнига, скамейкага ўтирди. Кейин уларга қўлидаги нарсани кўрсатди. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Xiva xonligi tarixidan lavhalar

“Қарғишга қолмайин десанг, уйимни бузма”, дея дадил гапирди хонга бева аёл.Бу гапдан сўнг хон бева аёл озор кўрмасин, қарғишга қолмайин, деб унинг уйини буздирмади.Шу тариқа қаъла девори айнан шу жойдан ўз йўналишини ўзгартириб давом этган… Davomini o'qish
Halima Ahmedova. Dil ustiga ko’prik qurib & Abdulla Ulug’ov. Hur gulsan,hayot

Инсоннинг ҳаёти қувончу ташвишлардан иборат. Буни қалбдан ҳис қилган истеъдодли шоира Ҳалима Аҳмедова ўз шеърларида инсоннинг кўнгил кечинмаларига мурожаат этади.Шоиранинг аксарият шеърлари ўзининг маънодорлиги, оҳангдорлиги, равонлиги ва бадиий хусусиятлари жиҳатидан мукаммал. Шу боисдан улар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Davomini o'qish
Akrom Malik. Uka
Ўшанда ўн бешинчи август эди. Бундан роппа-роса тўрт йил илгари. У пайтларда имтиҳон натижаларини интернетдан ёки қўл телефон орқали билиш имконсиз. Албатта, пойтахтга келиш, ўз кўзингиз билан жавоблар эълон қилинган жадвалларни кўришингиз лозим эди. Эҳтимол, мана шу имкониятлар бўлмагани учун ҳам, мен ғофил кўп нарсадан бехабар қолганман. Ким билсин, балки хабардор бўлганимдан ҳам, худбинлигим сабабли укам тутган йўлга эътироз билдирмасмидим. Davomini o'qish
Epikur. Minokevsga maktub

Қаноат эса хотиржамлик ва бахтиёрликнинг калитидир. Хоҳишларимизнинг баъзилари табиий. Баъзилари эса асоссиз. Табиий хоҳишларимизнинг ҳам маълум қисмигина зарур. Қолганларига эҳтиёж йўқ. Бунинг фаҳмига етиб, уларни ажрата оладиган киши улардан танасини соғлом тутиш ва тафаккурини бойитишда фойдаланади. Бу аснони ҳаётнинг мазмуни ва умрнинг хайрли давоми деб билади. Биз доимо кўнглимиз ва танамизнинг эҳтиёжини босадиган нарсаларни қидирамиз. Азобланганимиздагина, ҳузур-ҳаловатни истаймиз. Davomini o'qish
