Алихонтўра Соғуний: Башарти, ўзбеклар, бошқа ишларда ҳам, ҳеч бўлмаса, наҳор ошига тўпланган каби тўпланиб, бирикса борми, дунёда бу миллатдан-да қудратлироқ миллат топилмай қолади. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Erkin Usmonov. Ikki hikoya & Ozod Mo’min Xo’ja. Tushimdagi va o’ngimdagi Erkin Usmonov
Саҳифа Эркин Усмонов таваллудининг 65 йиллигига бағишланади
Янги йил киргандан сўнг, бир неча кун ўтгач, эрта тонг туш кўрдим: Ёзувчилар Уюшмаси аъзолари Дўрмон боғига ўхшаган бир масканга йиғилаётган эканлар. Сал вақтлироқ бориб, дарахтлар тагига, бир нечта ижодкорлар йиғилиб турган жойга борсам, у ерда оқ куйлак ва оқ шим кийиб турган Эркин Усмоновга кўзим тушибди. Davomini o'qish
Bahodir Bahrom. She’rlar
Баҳодир Баҳром Қашқадарё вилояти Китоб тумани Палангдара қишлоғида туғилган. 2006-2010 йилларда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида таҳсил олган. “Қашқадарё”, “Маърифат”, “Маҳалла” газеталарида фаолият юритган. “Энг сулув армон”, “Ўттизинчи февраль” номли шеърий китоблари чоп этилган. Davomini o'qish
Anvar Obidjon. Erkin Vohidov mutoyibalari & Jabbor Razzoqov. Qish kunlarining birida
Суюкли устозимиз, атоқли адибимиз Эркин Воҳидов ўзининг чуқур фалсафаларга бой шеърлари, мутафаккирона хусусиятлари билангина эмас, ўта самимий, ўта топқирона мутойибалари билан ҳам мухлислар қалбини забт этиб келган. Шуларни эслар эканмиз, Эркин ака, доимо ёдимиздасиз, ёнимиздасиз, дегимиз келаверади… Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Oraliq. Epifaniya
Эрта тонг олтиндай товланаётга қуёш менга нигоҳини қадаб, тушларимдан тушларимга кўчиб юрган жиловсиз ўйларимга ёруғлик олиб киради. Тўрт девор оралиғида сиқилган миллионлаб ҳаёлларим сарҳадларидан ошиб чеки кўринмас томонларга ёйилиб мени тарк этади. Ва мен энди ўйсиз, фикрисиз, тушсиз қолдим. Кўзим ўнгида қиличдай ўткир нурлари ила қалбимга кириб олган офтоб кучидан мен ҳеч нарса, ҳеч ким ҳақида ўйламайдиган бўлдим. Davomini o'qish
Muslimbek Musallam. Yangi she’rlar
Муслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман. Шунингдек, адабиёт мулкида унинг “ўйчан сурати” билан бирга тирик сатрлари ҳам қолишига ишонаман (Одил Икромнинг сўзидан). Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Ildizlarga tumor taqib qo’yinglar & Mahmud Rajab. She’rlarida o’zi bor
Матназар ака ҳақида гапириб беринг, дейишларидан қочаман. Чунки, у ҳақда гапиришга менинг ожизлигимдан ташқари устознинг улуғлиги ҳам имкон бермайди. Матназар акадай самимий шахс ҳақида унга мос самимий сўзларни топиш ниҳоятда мушкул. Устозни унинг ўзидан бошқа ҳеч ким аниқ таърифлай олмаса керак. Davomini o'qish
Rauf Parfi haqida yetti xotira & Rauf Parfi. Sakina
Яхши одамдан яхши хотира қолади. Яхши шоирдан яхши шеър қолади. Яхши шоир ва яхши устоздан шеър ва меҳр қолади. Рауф Парфи ана шундай, ёшларнинг шеъру шуури, ижодкорлар ғурури, дарвишлар пири, хуллас, ҳаммабоп улуғ шоир эди. Ҳамма ижодкорлар гулга талпинган асаларидай унга талпинишарди, сабаби, Рауф ака уларнинг ёши катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳаммага бир хил, самимий муносабатда бўларди… Davomini o'qish
Usmon Azim. Rauf Parfi. Esse & Rauf Parfi. Karvon yo’li (onlayn)
Рўзи Чориев, Шукур Холмирзаев, Рауф Парфи… Улар негадир ўлмагандай. Ўзлари ҳам ажиб бир мардоналикда – ўнгу чапга қарамасдан – ўлмайдигандай умр кечирдилар. Кўнгил айтиб турганидай яшаш жуда мушкул. Аммо бу жўмард инсонлар кўнгилнинг кўйидан чиқмадилар. Чунки улар учун ўзга йўл хиёнатга тенг эди… Davomini o'qish
Rauf Parfi. 1963 yil she’rlari & Bahodir Sodiqov. Ko’zlardagi dunyo
28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси куни
Муҳаббат жасорати ўзининг ғамгину шўх, ожизу қудратли, беқарору сокин, ҳорғин сифатларига соҳиблик қилади. Кундалик маъно доирасида жасоратнинг ожизлигига , ғамгинлигига ва сокинлиги-ю ҳорғинлигига кўникиш қийиндай туюлади. Ахир, гўзаллик нимаси биландир янги бўлиши керак-ку. Янгилик гўзалликда доя ва эгизак ҳам, у гўзалликни туғдирар экан, қўшилиб ўзида туғилади. Шунга кўра, жасорат янгими, демак, у гўзал ҳамдир. Ана шу ҳолатни ўзбек шеъриятининг туйғулар рассоми Рауф Парфи ижодида кўрамиз ва ундаги овоз тасвирини тинглаймиз. Davomini o'qish
Sharif Yusupov. Xudoyorxon vafoti & Xufiya qatlamlar
Худоёрхон узоқ муддат хуфия тайёргарликдан сўнг 1877 йил ноябрида Турдиали исмли ҳарбий билан тил топишиб, унинг ёрдамида аввал Афғонистон, сўнг Эрон ҳудуди орқали ҳаж ниятида Маккага боради. Ҳаж зиёратидан сўнг Ироқ, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларда бўлади… Davomini o'qish
Yoqubjon Ahmadjonov. Odamga evrilgan qush. Apofegmalar.
Шоир Ёқубжон Аҳмаджонов таваллудининг 70 йиллигига
Таниқли шоир Ёқубжон Аҳмаджонов (1947 -2015) бутун ҳаёти ва ижодида халқимизнинг ўзига хос донишмандона фикрати ва миллий қадриятларга бўлган ихлоси ёрқин намоён бўлади. Шоир мумтоз адабиётимиз анъаналарини давом эттирган ҳолда инсонни эзгулик, ёруғлик ва маърифатга даъват этиб ижод қилди. Davomini o'qish
