29 октябрь – Устоз шоир Омон Матжон (1943-2020) хотираси куни
Роса икки йил аввал 2020 йилнинг 28 октябридан 29 октябрига ўтар кечаси Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этган эди. Davomini o'qish



Бундан ўттиз, ўттиз беш йил аввалги ўзбек адабиётшунослиги билан бугунги адабиётшунослик орасида мувофиқлаштириб бўлмас тафовут бор: адабиёт сингари адабиётшунослик ҳам сиёсий, мафкуравий таъқиб, партиявий назоратлардан халос бўлди. Бу эркинлик, айниқса, ўтмиш адабиёт тадқиқу таҳлилларида янада ёрқинроқ кўзга ташланади.
