Faxriyor. She’rlar & Shoir bilan ijodiy uchrashuv & Qozoqboy Yo’ldosh. Noziklashuv jarayoni

003    Фахриёрнинг шеърларини ўқиш ҳам, уқиш ҳам, таъсирланиш ҳам осон эмас. Лекин унинг битганлари миллий шеъриятимиз тараққиётининг шундай даражасидирки, уни билмаслик эстетик ва маънавий қиёфанинг кемтиклигига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам бугунги ойдин ўзбек Фахриёр асарларини ўқиши, ўрганиши, таҳлил қилишга эҳтиёж сезиши керак. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo’ldosh. Modernizm: ildiz, mohiyat va belgilar & «Ko’zoynak» TVdasturida modernizm haqida gurung

034     Модернизм – фалсафа, санъат ва адабиёт со­ҳа­сидаги ноклассик қарашлар тизимини умумлаштирувчи атама. Кунботиш мамлакатларида 19 асрнинг сўнгги чорагида юзага келган ва французча “энг янги”, “замонавий” маъноларини англатувчи модернизм ўзини ўша замон ҳамда келажакдаги ягона ҳақиқий эстетик ва фалсафий йўналиш ҳисоблаб, оламни фалсафий ҳамда бадиий идрок этиш, изоҳлаш ва тасвирлаш борасида мавжуд бўлган анъанавий ёндашувларни инкор қилиши билан ажралиб туради. Davomini o'qish

Qurbon Muhammadrizo. Mushtarak tuyg’ular jilosi & Yangiboy Qo’chqorov. Yetti gujumning biri

00120 июль — Шоир ва ёзувчи Қурбон Муҳаммадризо туғилган куннинг 80 йиллиги

Умрим китоб ва китобот ишлари ичида кечмоқда. Мен бундан нолимайман. Яратганнинг бу неъмати учун ҳар қанча шук­рона этсам оз. Кўнглимда ҳали яна бир талай ижодий режаларим, орзуларим бор. Бу эзгу ишларни амалга оширишимда Ўзидан мадад сўраб қоламан. Davomini o'qish

Komiljon Otaniyozov kuylaydi. Musiqiy film va CD albom & Umid Bekmuhammad. Oxunlardan qolgan meros

Ashampoo_Snap_2017.06.10_18h21m55s_002_.png20 июль — Комилжон Отаниёзов таваллуд топган кун

Хоразм лазгиси, мақом, суворалари, достон ва халқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси Комилжон Отаниёзов ўзбек миллий мумтоз қўшиқчилик санъатида ўзига хос ижрочилик мактабини яратди. Унинг санъати Хоразм мусиқаси ва маданиятини, умуман олганда, ўзбек санъатининг энг яхши анъаналарини ўзида тўла намоён этган улуғвор меросдир.
Davomini o'qish

Herman Vamberi. Buxoro yoxud Movarounnahr tarixi & Umid Bekmuhammad. Vamberining yashrin sayohati

08    Вамберининг венгер тилининг келиб чиқишини ўрганишга қизиқиши уни Истамбулга етаклади.20 ёшида Усмонлилар салтанатига келгач, обрўйли турк хонадонлари болаларига ғарб тилларидан таълим беради.Вамбери Истамбулдалик пайтида турк, ўзбек, араб ва форс тилларини ҳам чуқур ўзлаштириб олади.Ислом дини қонун қоидаларини чуқур эгаллайди.Шунингдек, у тилшунослик борасида катта иш қилиб, 1858 йилда 14 минг сўздан иборат «Немисча-туркча», 1860 йилда 40 минг сўзни ўз ичига олган «Ўзбекча-немисча» луғатни Истамбулда нашр этдиради. Davomini o'qish

Usmon Qo’chqor. Akssiz sadolar & Uyqudagi minora & Laylo Sharipova. Samimiyatga yo‘g‘rilgan she’riyat

12215 июл — Шоир Усмон Қўчқор таваллудининг 65 йиллиги

   Усмон Қўчқор ўз шеърларида тарихдан тимсоллар ахтаради”. Шоир ижодига хос жиҳатлардан яна бири айнан шу: тарихга мурожаат қилиш орқали халқ дардларини ифода эта олиш, бу дардлардан маърифий сабоқ чиқара билиш. Унинг “Бухоро триптихи”, “Амударё”, “Бухоронинг акс¬сиз садолари”, “Тарих” каби шеърлари фикримизни далиллайди… Davomini o'qish

Erkin A’zam. Hulo’l & Erkin A’zam “Ikki eshik orasi” teleloyihasida & “Ertak bilan xayrlashuv” hikoyasi asosida film

08  Бола ҳулўл теришга одатда Рашид жўраси билан бирга келарди. Рашид бугун йўқ – шаҳардаги аммасиникига кетган. У кечаёқ “пилони”ни тўлдириб қўйган эди-да. Шунинг учун бугун ўғил боладан бир ўзи, қизларга дугона бўлиб ҳулўл териб юрибди… Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. Yangi she’rlar

007    Рафиқ Сайдулло тажрибани, ижодий изланишларни ижод иқлимининг табиий жараёни деб билади. Тажрибалар, энг аввало, шеърга, сатрга, оҳангга табиийлик бағишлайди. Бу унинг бизга йўллаган янги шеърларида ҳам кўриниб туради… Davomini o'qish