20 октябрь — Устоз Одил Ёқубов таваллуд топган куннинг 94 йиллиги
Атоқли адибнинг таваллуд кунида унинг этюдларидан намуналар тақдим этмоқдамиз. Французча «этюд» атамаси машқ, ўрганиш деган маъноларни англатади. Шу нуқтаи назардан қараганда, сизга тақдим этилаётган этюдлар маҳоратли адибнинг ижодий устахонасига теран назар ташлаш имконини беради. Хусусан, бугун бирдан ҳикоя ёза бошлаган ёш ижодкорларга ижод пиллапоясининг биринчи пилласи ҳам борлигини, бу пилла «этюд» деб аталашини эслатишни ҳам ўйладик. Davomini o'qish


Бугун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, фольклоршунос олим, филология фанлари доктори, профессор Тўра Мирзаев вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин. 
Узоқ вақт Ибодат Ражабовадан бирон бир хабар келмаганини энди билдим: оғир бетоб экан. Аллоҳи Каримнинг шафоати билан шифо топганини эшитиб, Яратган Парвардигорга ҳамду санолар айтдим ва бугун мамнуният билан ўзига хос шеърий услуб эгаси бўлмиш шоиранинг янги шеърларини сизга тақдим этмоқдаман. 

Ўзбек адабиёти ва маданияти оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ шоири, атоқли адиб ва драматург Шукрулло Юсупов шу йил 19 июль куни 99 ёшида вафот этди.

