
ХХ аср тимсолларидан бири, Жанубий Африка Республикасининг биринчи қора танли президенти, Нобель мукофоти соҳиби, қуллик ва ирқчиликка қарши бош кўтаргани, африкаликларнинг озодлиги учун курашгани учун 27 йил давомида қамоқда сақланган Нельсон Мандела вафот этди. Жанубий Африка Республикаси Президенти Жейкоб Зума Манделанинг дафн маросимигача мамлакатдаги барча байроқлар туширилиши ва Нелсон Мандела халқ отаси сифатида дафн этилишини билдирди. Буюк инсон хотираси олдида бош эгаман. Ундан бўлажак наслларга мангу ибрат қолди. Мана шу ибрат асоратда яшаётган юртлар ва инсонлар учун умид ва ишонч тимсоли бўлиб қолажак. Davomini o'qish
Bo'lim: YANGILIKLAR
Saytimiz yangiliklari
Alberto Moravia.Chaqaloq.

Алберто Моравиa адабий тахаллуси билан замонавий италян адабиётида ном қозонган ёзувчи Алберто Пинкерле 1907 йилнинг 28 ноябрида Римда таваллуд топди. Унинг 1929 йил ёзган «Иштиёқсиз» асари орадан бир неча йил ўтиб адибга шуҳрат келтирди. Моравиa асарларида замонавий шаҳар – севимли жойлар тасвири беқарор табиатли, ҳаётини инстинктлар: шаҳвоний нафс, очкўзлик, иззатталаблик бошқарадиган шаҳарликлар типидаги персонажлар ёрдамида тасвирланади. Davomini o'qish
Ariadna Efron. Blok kechasi

Олд эшикка кириб борганимизда, ёқимли ва жарангдор овоз «Блок!»га деб чорламоқда.Бинафшаранг бахмал залга кирдик.Ҳамма жойлар банд. У эса ҳамон йўқ.Антокольский бизга бир неча ўриндиқлар олиб келди.Эндигина ўтирувдик ҳамки,шивир-шивир бошланди: «Блок! Блок! — Қаерда? Блок! -Столга яқинлашди,ўтирди! — Настарин…». Ҳамманинг юзида севинч порлади. Davomini o'qish
27 noyabr — Shoir Asqar Mahkam tavalludiga 55 yil to’ldi.
Асқар Маҳкам ўзбек адабиётини Аҳмад Югнакийдан Абдулла Орифга қадар, тожик адабиётини Рўдакийдан Лоиққа қадар ўрганиб чиққан, Қуръон тафсири ва ҳадис илмини пухта ўзлаштирган ижодкор сифатида улкан Ҳақиқатни англаб етган одам эди.
Asqar Mahkam 55 yoshda.
Асқар атайлаб ёр-дўстларини уйига чақириб туғилган кунини нишонлаганини шахсан мен эслай олмайман. Эҳтимол, тор доирада (оила аъзолари даврасида) таваллуд куни нишонлагандир… Davomini o'qish
Odil Ikrom. «So’zlashaman yomg’irlar bilan…»

Айни пайтда, юзлаб таниш-билишларим бўлатуриб, бирор бир дўстнинг «эшигини тепиб», остонасидан кириб боришга ҳаддим сиғмаганда, шайтонлар адабдан, каззоблар ҳакикатдан, қўрқоқлар мардликдан, нопоклар покликдан лоф уриб, адабиёт мулкида қурбақаларнинг тинимсиз қичкириғи «аҳён-аҳён сайраётган Ҳаккушлар» овозини босиб кетганда, юрагимни ваҳм босади. Аммо, беихтиёр ўзимга ўзим таскин бериш учун сабаб ахтараман: Ахир, бу бечоралар, меҳр-оқибатсизлар, қўрқоқлар, ғаламислар, талантсизлар нима ҳам қилсин?!..
Ismoil Bekjon. Muhabbat falsafasi.

Алишер Навоий “олам биноси бўлгандан бери туганмаган ғариб бир қисса эрмиш” ишқни ғазаллари ва достонларида тараннум этаркан, маъшуқа сабаб вужудга келувчи нозни ўз севган қаҳрамонлари — “Лайли-ю Ширин зулму кини” деб атайди. Улар ишқида не-не кўйларга тушган “Мажнун била Фарҳод ишқни мендин ўрганмаги керак”, дейди. Инсоннинг азалий одати гўзалликни ёқтириб, уни қўлга киритишга интилишидир. Davomini o'qish
Ivan Bunin. Uch hikoya.

Иван Алексеевич Бунин (10 (22) октябрь 1870, Воронеж — 8 ноябрь 1953, Париж) — буюк рус адиби. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби(1933). Ҳам шеъриятда,ҳам насрда тенгсиз асарлар яратган Бунин жаҳон адабиётининг энг ёрқин намояндаларидан бири. Унинг шеърлари шахсан мени ҳамиша ҳаяжонга солган,олис мозий рангу оҳанглари мужассам бўлган балладанамо шеърлари менинг ижодимга кучли таъсир кўрсатган.
Бир ойча аввал биз сизга Буниннинг уч ҳикояси таржимасини тақдим этган эдик,бугун ҳам адибнинг уч ҳикояси таржимасини саҳифамизга қўймоқдамиз. Таржималарини кутубхонамизга тақдим этгани учун Олима Набизодага самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз ва ундан янги таржималар кутиб қоламиз. Davomini o'qish
Shakespeare nasıl Şeyh Zubeyr oldu? / Как Шекспир стал шейхом Зубейром.

Muammer Kaddafi, Libya’nın devrik diktatörü, 1989 yılında Shakespeare’in aslında Şeyh Zubeyr isimli bir Arap olduğunu açıkladı. Bu iddiaya göre Shakespeare (yani Şeyh Zubeyr) köken olarak Basra körfezinden olan ve İngiltere’de yaşayan bir Araptı.
Муаммар Каддафи, свергнутый диктатор Ливии, в 1989 году заявил о том, что Шекспир на самом деле является арабом по имени шейх Зубейр. В соответствии с этой мыслью, происхождение араба Шекспира (то есть шейха Зубейра), который жил в Англии, связывается с регионом Персидского залива. Davomini o'qish
Bahodir Karimov. A’zam shoirning o’ktam ovozi.

Аъзам Ўктам (Аъзам Худойбердиев) 1960 йил 4 октябрда Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини битирган (1985). «Кузда кулган чечаклар» (1989), «Кузатиш» (1990), «Зиёрат» (1992), «Тараддуд» (1993), «Икки дунё саодати» (1998), «Қирқинчи баҳор» (2000) шеърий тўпламлари нашр этилган. «Бола дунёни тебратар» (1988), «Хабар» (1995) каби насрий асарлар муаллифи. Рабиндранат Тагор ва Николай Рубцовнинг туркум шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. 2002 йили Тошкент шаҳрида вафот этган. Davomini o'qish
Qurbon hayiti muborak bo’lsin!

Aзиз юртдошлар, Сизларни Қурбон ҳайити муносабати билан саҳифамиз ўқувчилари номидан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз. Ушбу қутлуғ байрамнинг файзу баракоти қалбларимиз ва хонадонларимизни мунаввар ва хушнуд айласин. Бу кунларга соғ-омон етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиб, ўзаро меҳр-оқибатли, ҳусни муомалада бўлайлик, гина-кудуратни унутиб, ҳайит шарофати туфайли бир-биримизга қучоқ очайлик.Қурбон ҳайити барчамиз учун шодлик ва ҳуррамлик айёмига айлансин! Davomini o'qish
Mirzakalon Ismoiliy. Odamiylik qissasi — Tohir Malik. Hanuz armondaman…

15 октябрда Мирзакалон Исмоилий таваллудига 105 йил тўлади.
Таниқли адиб ва моҳир таржимон Мирзакалон Исмоилий 1908 йил 15 октябрда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида дунёга келди. У дастлаб қишлоқ мактабида ўқиди, кейин шаҳар мактаб- интернатида тарбия олди. Тошкентга келиб, ўзбек эрлар билим юртида таълим олди. 1928 – 1930 йилларда Ўрта Осиё Давлат университетининг Шарқ факультетида ўқиди, ўқитувчилик қилди.
Мирзакалон Исмоилийнинг дастлабки ижоди “Саккизинчи март хотин-қизлар озодлиги” номли кичик пьесадан бошланган. Ушбу пьеса 1927 йилда нашр этилди. У Ўзбекистон Давлат нашриётида (1932 – 1937), Тошкент киностудиясида (1937 – 1938), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида (1939), “Қизил Ўзбекистон” газетасида (1948 –1949) ва “Шарқ юлдузи” журналида (1949 – 1950) ишлади. Davomini o'qish
