Бугун (2 декабрь) беғубор инсон, шоир, олим ва таржимон, узоқ йиллик қўшним бўлган Носир Муҳаммаднинг туғилган куни
1993 йили Туркиянинг қадимий пойтахти Бурса шаҳрида ўтказилган Туркчанинг халқаро Биринчи шеър анжуманида иштирок этганман. Ўзбекистондан Устоз Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Азим Суюн ва мен бу илк анжуманга даъват этилган эдик. Туркияга боришдан кўзлаган асосий мақсадим Мавлоно Жалолиддин Румий турбаларини зиёрат қилиш эди. Davomini o'qish


1786 йил қиш оқшомларининг бирида Вена шаҳри чеккасидаги мўъжазгина ёғоч уйда графиня Туннинг собиқ ошпази – кўзи ожиз қари чол жон бермоқда эди. Сирасини айтганда, бу кулбани уй деб бўлмас, балки боғ адоғидаги шалвираган қоровулхона эди. Боғ эса қуриган ва чириган шох-шаббага тўла, ҳар бир қадамдан сўнг улар қасир-қусур қилар, шунда занжирбанд кўппак ўз инида ғингший бошларди. У ҳам хўжайинига ўхшаб қариган, шу боис вовуллашга-да мадори йўқ эди. 
Жаҳон шеъриятининг ёрқин юлдузи, ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) қолдирган бой адабий меросида унинг фарзандларига ёзган мактублари алоҳида эътиборга молик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган мактуб аслида 1937-38 йиллар, май ойларида ёзилган бўлиб, 1969 йилда «Новый мир» журналининг 4-сонида босилган (Таржимондан). 

2023 йилда Туркияда бўлиб ўтган машъум зилзилага бағишлаб Озарбайжон ёзарлар бирлиги,Турк маданияти ва мероси фонди томонидан нашр этилган ва 18 давлат ижодкорлари асарлари жамланган шеърий антологияга Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг «Қизалоғим, сенинг суратинг…» шеъри киритилди. 
