Jo’ra Xudoyberdiev. «Devonu lug’otut turk» qachon topilgan?

03

Китобни олиб уйга келдим. Еб-ичишни ҳам унутиб, бир неча соат унинг мутолааси билан машғул бўлдим. Дўстлар, сизга билдираяпман, бу китоб эмас, Туркистон ўлкасидур! Туркистон эмас, жумлаи жаҳондур! Турклик, турк тили бу китоб соясида чинакам равнақ топади! Араб тили учун Сеййибуйиҳнинг китоби қанчалик муҳим бўлса, бу ҳам турк тили учун шунчалик аҳамиятлидир. Davomini o'qish

Janni Rodari. Rim ertaklari

0923 октябрь — Таниқли итальян болалар ёзувчиси Жанни Родари таваллуд топган кун

    “Римлик сеҳргар” номи билан дунёга танилган машҳур ёзувчи Жанни Родари эртакларида ўзликни англаш ҳақидаги қарашларини болаларга хос содда, самимий тилда ифодалайди. Бундай эртаклар болаларни ухлатиш учун эмас, уйғотиш учун айтилади. Davomini o'qish

Marina Svetayeva. She’rlar

08
Қизалоқ тўрт ёшга тўлганда онаси: “Муся сўзларни тинмай қофиялаяпти. Балки, шоира бўлар?” – деб қайд қилиб қўяди кундаликларида. Бўлажак шоира шеър ёзишни 6 ёшидан, – биратўла рус, немис, француз тилларида бошлади. Марина илк шеърий тўплами – “Оқшом альбоми”ни 1910 йилда ўзи йиққан пули эвазига нашр эттирди. Davomini o'qish

Ivan Bunin. Yoshlik va keksalik.

012

22 октябрь — Таниқли рус адиби Иван Бунин таваллуд топган кун.

Кема Трапезундда талай вақт туриб қолди. Мен қирғоққа чиққандим, кема зинасида уймаланаётган бир тўда жулдур қурдларга дуч келдим — сал нарироқда эгнига кулранг черкес кийиб, энсиз камарни маҳкам сиқиб олган чол диққатимни тортди. Курдлар биз билан битта кемада сузиб, бир палубада ётиб туриб, жойларини тоза сақлашарди. Davomini o'qish

Sharifjon Ahmedov. Ayniy siymolar muvoziyligi ( Borxesning «Xaroba doiralari»ga bog’lama)

Ashampoo_Snap_2016.11.03_22h42m59s_007_.png     Борхеснинг ушбу ҳикояси манзарасида хусусий хотиралардан сўзланадиган бўлса, хаёлларда дастлаб олис толиблик йиллари собит бўлади. Толиблик йилларидан олиб чиқилган ёрқин хотира эса, адабиётга кўникилмаган ва бошқача назар билан ҳам қараш мумкинлигини, эҳтимол кўпларга илк бор, уқдирган закий инсон қиёфаси билан боғлиқ. Мен жаҳон адабиёти ва фалсафасининг тенгсиз билимдони, нафақат билимдони, балки бутун борлиғидан бадиийлик ёғилиб турган марҳум устоз Талъат Солиҳовни назарда тутаётирман. Davomini o'qish

Muhammad Ali Jamolzoda. Nasihatgo’y

0231
Унинг одоб-ахлоқ борасидаги маърузаларини тинглаган кишилар унга “Насиҳатгўй” деган тахаллусни беришган. Жаноб Насиҳатгўй мамлакатдаги энг нуфузли эркаклардан бири бўлиб, уни ҳамма бирдек ҳурмат қилар ва ҳукумат доирасидаги киши деб биларди. Унга яхшигина мерос қолган ва у бу меросни тезда кўпайтириб олган (қандай кўпайтирганини фақат Оллоҳ билади, холос). Davomini o'qish

Jyul Vern. Samarqand — Jannatning bir bo’lagi

05
8 феврал — Машҳур адиб Жюль Верн таваллуд топган кун

Биз Самарқанднинг катта бозорига яқинлашиб қолдик. Аравамиз эски шаҳарнинг қинғир-қийшиқ кўчаларидан, бир қаватли оддий бинолар орасидан ўтиб, бир улкан доира шаклида қурилган иморат ёнида тўхтади. Мана, бозор. Тўрт тарафда жун матолар, жундан тўқилган гиламлар, гулдор шол рўмоллар тахлаб ташланган. Харидорлар талашиб-тортишиб савдолашмоқда. Матолар орасида бир хил шойи жуда харидоргир экан. Менимча, бу газлама самарқандлик сатанг аёлларнинг кўзини ўйнатса керак. Davomini o'qish

Leonid Andreev. Himoya. Bir kun tarixi

09
Уйқудаги йиртқич жониворлар шундай ҳимояланади, бошини ёнбошига ташлаган, тишлари кўтарилган қўлларга ғазабдан ташлангудек бўлиб ваҳима қилади, аммо мана шу ясама, ёлғондакам ғазабда чинакам ўкиргандагидан ортиқроқ даҳшат ва ўлим важоҳати намоён бўлади. Davomini o'qish

Toshio Udo. Qirmizi binafsha

012
Жаноб У. қоғоз халтага, яна бир неча қават газетага ўралган бинафшали тувакни кўтариб, ваъдалашган кун уйимга кириб келди. Босиққина бу одам эскича мулозамат билан саломлашди-да, бинафшани қандай парваришлаш ҳақида узундан-узоқ маъруза қила кетди. Мен гуллар ишқибози эмасдим, лекин озодликка чиқиб эркин нафас ола бошлаган ажабтовур бинафшани кўрдиму унинг шўхчан, тиниқ рангига маҳлиё бўлиб қолдим. Қалин барглари чиндан-да ҳайратомуз бу бинафша бўлиқ ва бақувват эди. Уни япроқли ўсимликлар қаторига қўшса бўлармикин дея ўйлаб қолдим. Davomini o'qish

Mixail Lermontov. Dengiz to’lqini. She’rlar.

02
15 октябрь — улуғ рус шоири Михаил Лермонтов таваллуд топганига 200 йил тўлди

Таржима жараёнида шу нарсага яна бир бор амин бўлдимки, Лермонтовда шоирликнинг асл моҳияти мужассам. Ҳар бир шоир учун муштарак мезон бўлгулик руҳий қиёфа, маҳорат ва санъат, шоирнинг бурчи, вазифаси ва мақсади мужассам. Лермонтов шеърияти ҳақиқий ҳақпарварлик, ҳақиқий ватанпарварлик, ҳақиқий қаҳрамонлик туйғулари акс этган шеъриятдир. Бу шеърият олижаноб севги, инсоний эзгу ниятлар, гўзал фазилатлар, кучли ҳиссиёт, ўткир ақл, қизғин эҳтирос, тафаккур туғёни, қалб самимияти, башарий фалсафа ва озод шоирона руҳ билан нурланиб туради. Бу шеърият зулм, зўравонлик, адолатсизлик, разолатдан, ёвузликдан, кибру ҳаво, ғийбат, туҳмат, риё каби барча иллатлардан нафратланади. Davomini o'qish

Yoshiko Shibaki. Van Gogning qabri

022

     Набуо менга ўгирилди-да: “Бунча қайғули расм бўлмаса,” деди. Бу сўзларни эшитдим-у, ичимда ғалаён кўтарилгандек бўлди. Нима бўлганда ҳам жигаримдан бундай гапни кутмагандим. “Кўзингни каттароқ оч-да, диққат билан яхшилаб қара, ана ўшанда, ундаги гўзаллик сени мафтун этганига ўзинг ҳам амин бўласан!” – дедим мен ва худди кутганимдай бўлиб чиқди. Унга эртаси куни қуёш ёруғида қарагандим, қора ва кулранг туслар жилва қилмоқда эди. Ўшандан бери ҳар куни қараганим сари у менга яқинроқ бўлиб бораверди, гўёки мен билан гаплашиш учун тилга киргандек. Расм билан бўлган бу суҳбат менга Худонинг инояти эди. Ябуки бунчалик ибратомуз даражада ўзгарар деб ҳеч ўйламовдим. Davomini o'qish

Telmij Pauell. Yagona guvoh

012
Крюгер йўлни тезлик билан кесиб ўтди ва оёғи тагини ёритиб пастга туша бошлади. Мана буни омад деса бўлади, дея завқ билан пичирлади у. Тақдир унга рақибидан қутулиш ва ҳаммаси учун ўч олиш имкониятини берди. Бундай имконият ҳаётда бир марта келади. У нафақат бизнесини, балки қизини ҳам қайтариши мумкин. Davomini o'qish