Саҳифаларимизда иқтидорли ёш шоир Рафиқ Сайдулло қаламига мансуб шеърлару таржималарни ўқигансиз. Яқин кунларда унинг таниқли шоир Иосиф Бродский ижодидан ўзбекчалаштирган туркум билан танишасиз, бугун эса Рафиқнинг олис Шимол кенгликларида ёзилган янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Bayram Ali. Musavvir
Норбой рассомни овулимиздан бўлак ерда ит танимаса ҳам, Чимсаройдаги ҳамма яхши биларди. Унинг фожиаси каттаю-кичигимизни ёқа ушлатиб қўйди. Чин, унга адоватим чўғдай ёниб, жигаримни жизиллатиб турган бўлса-да, мен ҳам ачиндим… Davomini o'qish
Balzak: Shon-shuhrat yaxshi mol emas (“Sag’ri teri tilsimi” romanidagi tagiga chizilgan satrlar)
20 май — Оноре де Бальзак таваллуд топган кун
Жаҳон мумтоз адабиётида француз ёзувчиси Оноре де Бальзак ижодининг ўрни алоҳида. Унинг фалсафий фикрлар асосида қурилган “Сағри тери тилсими” романи [рус тилидан Мирзиёд Мирзоидов ва Маҳкам Маҳмудов таржимаси] ижодкор хулоса қилганидек: “Бу асар (фалсафий эртак) ҳозирги асримиз, ҳаётимиз, худбинлигимизнинг формуласи бўлиб қолади”. Қуйида ана шу “формула”лардан бир қанчасини сараладик. Davomini o'qish
Hayotbaxsh so’z. Taniqli adabiyotshunos olim va tarjimon Ibrohim G’afurov bilan suhbat
Олам доимий ҳаракатда: ўсиб ўзгаришда, янгиланиш ва яшаришда, туғилиш ва қувонишда. Шарқ билан Ғарб ўртасига – буни асл халқимизнинг тилида кун ботиш ва кун чиқиш деб шоирона атаб келишган – заррача ҳам ғов қўйиб бўлмайди. Табиатнинг ўзида бундай ғов ва тўғоннинг ўзи йўқ. Лекин Қуёшнинг Шарқдан чиқиши ҳаммага маълум. Қуёш йўлига ҳеч қандай ғов бўлмаганидек, Ер юзида ҳам ўзаро фойдали ва эзгу борди-келдилар доим давом этиб келган, инсоният бир-бирини таниган-билган, бир-биридан ўрганган, бир-бирига қараб қадди-қоматини ростлаган. Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. G’animatim onam
Эмишки, ҳаж ниятида сафарга чиққан бир кишига бир оқшом тунаш учун жой берган Ҳожи унинг нима мақсадда йўлга чиққанини эшитиб, кутулмаганда “Онанг борми?“ деб сўрайди ва онасининг ҳаётлигини эшитгач, “Мен эллик марта ҳаж қилдим, ҳар сафар ялангоёқ, ялангбош, ёлғиз ҳаж қилдим. Эллик ҳажимнинг ҳам савобини сенга бераман, сен менга онангнинг кўзларидаги қувончни бер“, дейди… Davomini o'qish
Eliza Myuller. Daraxt
Бу улкан, кенг шохлари тарвақайлаб кетган дарахтни ким ва қачон ўтқазганини қишлоқ аҳлининг ҳеч бири айта олмасди. Лекин бу сокин кўчага биринчи бор келган одам беихтиёр шу ҳақда ўйлаб қоларди. Ушбу қурғоқчил ўлкада бундай турдаги дарахтлар жуда камёб нарса. Davomini o'qish
Zebuniso Husayn. Qardoshlarim.
Синфимизда татар миллатига мансуб Алсу деган дугонам бўларди. Билимдон, ақлли қиз эди. Момосини кўп гапирарди. Бирор марта кўрмаган бўлсам-да, момоси ҳақида хаёлимда маъюс чеҳрали, нуроний тимсол муҳрланиб қолган. У пайтлар қримтатар миллатининг тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасдим. Юртимизда ҳар турли миллат вакилларининг яшашини табиий ҳолат деб тушунардим. Аммо ҳалқ орасида иттиҳод душманлари томонидан атайин тўқиб чиқарилган “Татар бор жойда хатар бор”, деган каби мақолларни эътиборсиз қолдириб бўлмас эди. Ўша дугонамнинг самимийлигини кўриб, унда қандай хатар бўлиши мумкинлигини ҳеч ақлимга сиғдира олмаганман… Davomini o'qish
Safter Nagayev. Keldingmi,bolam?.. Esse & Nabijon Boqiy. «Keldingmi, bolam?» haqida
18 май — Қрим татарлари депортация қилинган куннинг 73 йиллиги
Бир неча ой аввал Сафтер Нагаевнинг «Келдингми,болам» эссесидан парча эълон қилган эдим. Бугун эса асарни ўзбек тилига ўгирган Зебунисо Ҳусайн тақдим этган эссенинг тўлиқ матнини сизга тақдим этмоқдаман.
Сафтер оға менинг хотирамда, энг аввало, самимий инсон сифатида муҳрланиб қолган. Кўринишидан жуда хотиржам бўлган Сафтер оғанинг юрагида она юрт соғинчи қайноқ лавадек отилиб туриши фақат унинг қалами битган асарларида ёрқин намоён бўларди. Davomini o'qish
O’Genri. Yigirma yildan so’ng
Маҳаллалардан бирининг ярмига етар-етмас полициячи бирдан одимини секинлатди. Қоронғиликда, темир буюмлар сотиладиган дўкон эшиги ёнида оғзида ёндирилмаган сигарета тишлаган бир одам турарди. Полициячи унга қараб юрган заҳоти у тез-тез гапира кетди. Davomini o'qish
Ezop. Tiriklarga vasiyat. Masallar.
Биров Эзопнинг ёнига келиб «Сен ҳақингда шундай ёмон гаплар айтишяптики…» — деди ва эшитган гапларини бир бошдан гапириб берди. У гапини тугатгач Эзоп деди: «Xанжар ясовчилар эмас, ўша ханжарни қўлига олиб одамлар жонига қасд қилаётганлар қотилдир; мен ҳақимда бўлмағур гапларни тўқиётганлар эмас, уларнинг иғволарини бошқаларга айтиб юрган,сенга ўхшаган кимсалар, иғвогардир». Davomini o'qish
Herman Vamberi. Buxoro va Movarounnahr tarixi & Xayrulla Ismatullayev. Vamberi olimmi, josus?
1863 йил 29 май куни А. Вамбери қўшилиб олган карвон Хева хонлиги тупроғига қадам қўяди. 30 май куни Хева яқинидаги қишлоқда дам олишади. А. Вамбери: 30 май куни биз ўзбек қишлоғига кириб келдик. Бу қишлоқ аҳолиси мен кўрган биринчи ўзбеклар эди; «улар жуда ҳам ажойиб инсон эканлар», — деб ёзади дафтарига. Хевани кўрган Вамбери ҳайратда қолади. «Мен аввал Хеванинг шунчалик чиройлилигини саҳро билан қиёсдан бўлса керак, деб ўйлар эдим…». Davomini o'qish
Shervud Anderson. Keksalik
У мункиллаб қолган бир чол эди, Кентукки шаҳарчасидаги темирйўл зиналари устида эрта тонгдан то қош қорайгунча ўтираверарди. Шу ерга афтидан сайёҳ бўлиб келган, уст-бошлари башанг қандайдир бегона киши чолнинг рўпарасига келиб туриб қолди… Davomini o'qish
