Ёса Бусон улуғ Басё ўлимидан кейин шеър ёзиш санъати таназзулга учраган бир пайтда яшаб, ижод қилди. У Басёнинг шеърий руҳини жонлантиришга киришди ва бу йўлда катта муваффақиятларга эришди. Шоирнинг мероси «Етти шеър китоби» номи билан машҳур. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Xurshid Do’stmuhammad. Ikki hikoya va ikki roman & Yozuvchi bilan suhbat
Кўнгилнинг аллақаерида йилт этиб туғилган ғоя учқуни баъзан шиддат билан, баъзан эса ойлар-йиллар мобайнида пишиб етила боради. Кўпроқ шакл излайман, синовлардан ўтган ва тайёр шакллардан мумкин қадар фойдаланмайман. Қўшиқнинг муваффақиятини сўз, оҳанг ва ижро уйғунлиги таъминлагани сингари насрий асарда ғоя, баён йўсини ва сюжет шакли уйғунлиги зарур деб ўйлайман. Шулар топилса, ер юзида янги қитъа кашф этган одамдек дўппини осмонга ирғитасиз, сиздан шодон одам бўлмайди дунёда! Davomini o'qish
Abdulhamid Qurbonov. Tasavvufiy ma’nolar olami
Сўфиёна фалсафага кўра, Оллоҳнинг оламда ўзини намоён қилиши Унинг лутфи бўлса, ўзини олам пардаси ортига яшириши Унинг қаҳридир. Тасаввуф фалсафасида Оллоҳ лутфининг жилваси жамолий тажаллий, қаҳрининг намоён бўлиши эса жалолий тажаллий номланган. Davomini o'qish
G’afur G’ulom. Tarjimalar.
Ғафур Ғулом ўзбек тилининг имкониятларига чексиз ишонган, бу тилда ифодалаб бўлмайдиган фикр ва туйғу йўқ, деб ҳисоблаган. Атоқли шарқшунос олим, улкан мутаржим Шоислом Шомуҳамедовнинг хотирлашича, у киши Саъдийнинг “Гулистон” асарини ўгираётганида ҳар бир нақл охирида келган, Саъдийга хос қуйма мисралар, афоризмларни таржима қилишда қийналган ва “мана буни таржимада бериб бўлмаса керак”, дея Ғафур Ғуломга маслаҳат солганида, устоз адиб Шоислом акага қараб, “Ўзбекмисан?” деб сўрар экан… Davomini o'qish
Ramazon Ashurov. Mening o’g’lim tirik..
Энанинг кўнглида «у тирик» деган сўз ҳар дақиқада жаранглаб турарди. Йиллар ўтди. Бир куни қишлоқдагилар урушдан қайтмаган Бектемир учун унга марака ўтказишга келишиб, энадан рухсат сўрашди. Эна «дод» солиб йиғлади. «Менинг ўғлим тирик, у ҳали келади», деди.. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Ay, Shuhrat akam-a
Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг шонли 72 йиллиги, Хотира ва қадрлаш куни нишонланаётган кунда жанг майдонларида қон тўккан, ўзбек адабиёти майдонида ҳам фидойи ижодкорлар сифатида ном қолдирган Шуҳрат, Одил Ёқубов, Матёқуб Қўшжонов, Қодир Мирмуҳаммедов каби инсонларни эслашни қарз деб биламан, уларнинг хотираси олдида бош эгаман Урушда офицер сифатида иштирок этган Шуҳрат домла адабиётимизнинг бурчига содиқ асл зобити эди. Davomini o'qish
Marina Svetayeva. She’rlar. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Онам иш пайтида ҳар қандай ҳолатни руҳига бўйсундирарди, таъкидлайман: ҳар қандай! Меҳнатсеварлик қобилияти ва ички туйғуларнинг уйғунлиги унинг шоирлик истеъдоди билан баробар эди. Ишлаб бўлгач, дафтарини ёпиб, деразасини очарди – олддаги куннинг барча ташвишлари ва заҳматларига бағрини тутгандай… (Шоиранинг қизи Ариадна Эфроннинг «Онам қандай ишларди?» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
Baxtiyor Temur. She’rlar
Бахтиёр Темур катта шоирликни даъво қилмай, сўзга, адабиётга, шеърга бўлган иштиёқини қўлидан келган қадар бажо этиб, ижод қилаётган шоирлардан бири. Унинг хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жангчи боболарини эслаб ёзган шеърларини ҳам бир оддий фарзанднинг боболари олдидаги қарзини ҳис этиб ёзилган сатрлар сифатида қабул қилинг. Davomini o'qish
Rabindranat Tagor. Nur borki, soya bor
7 май — Буюк ҳинд адиби Рабиндранат Тагор таваллуд топган кун
Узоқ ҳинд қишлоқларида гарчи муаллифнинг кимлигини билишмасада, шоир шеърларини қўшиқ қилиб куйлашарди, бор овозда ўқишарди, паромдагилар, пода боқувчилар, қишлоқ хўжалигида ишловчилар уни кўп асрлик маданий бойликнинг бир қисми бўлган шоирона совға сифатида қабул қилишарди… Davomini o'qish
Habib Sa’dulla. She’rlar
Саҳифа Ўзбекистон халқ шоири Ҳабиб Саъдулла таваллудининг 75 йиллигига бағишланади
Ўзбекистон халқ шоири, давлат мукофоти совриндори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, давлат ва жамоат арбоби Ҳабиб Саъдулла ҳаёт бўлганида 75 ёшни қарши олар эди. Гарчи бугун шоир орамизда бўлмаса-да, у яратган шеъру қўшиқлар ҳамон инсонларни эзгуликка чорламоқда… Davomini o'qish
«Qulagan devorni suvash» — «Oltin qalam» mukofoti kimlarga nima uchun berilmoqda?
Куни-кеча «Туркистон» саройида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси таъсис этган «Олтин қалам» XII Миллий мукофотини топшириш маросими билан танишиб, ғолибларни аниқлаган ҳайъатда бугунги кундан узилган, мутлақо масъулиятсиз одамлар тўпланибди, деган ўйга бордим. Davomini o'qish
Safar Barnoyev. Arvohlar & Chehralar
6 май — Ёзувчи Сафар Барноев таваллуд топган кун
Сафар Барноев ҳикояларида ўзи мансуб авлод болалари тақдирида ўчмас из қолдирган уруш даҳшатлари, бутун бир авлоднинг — уруш тугаган паллаларда вояга етган, оқ-қорани тушуна бошлаган, кўнгли бир умр ярим бўлиб қолган болалар авлодининг қиёфаси акс этган. Бу авлод кейинчалик ўсиб-улғайди, эл-юрт хизматига камарбаста бўлди. Улар орасидан олимлар-у шоирлар, косманавт-у давлат арбоблари етишиб чиқди. Ота дийдорига тўймаган бу авлоднинг бир вакили сифатида Сафар Барноев ижодида ўша давр болаларининг армонларини тасвирлаган (Бахтиёр Назаровнинг «Қалби орзуларидек кенг эди» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг).
