Ahmad A’zam. Nima qilib qo’ygan ekanman

09     Бугун эрталаб бетимни юваётиб бирдан ишга боргим келмай қолди, ўзи ҳар куни шундай бўламан, кеч ётаман-да, кейин эрталаб туришим қийин, эй, худо, яна шу ишга боришим керак, а, деб жойимдан қўзғалгим келмайди ишёқмасликдан эмас, ҳар куни бориб, ҳар куни бир хил иш қилишдан кўнглим қолган, лекин, бари бир, тураман, чой-пойимни ичиб, отланаман, шунга, яъни ишга боргим келмаслигига, лекин, бари бир, ишга боришга ўрганиб кетганман. Davomini o'qish

“O’zbek adabiyoti” kitobi Ozarbayjonda nashr etildi

001      Ўзбек адабиётининг озарбайжонлик толмас тадқиқотчиларидан бири филология фанлари доктори, профессор Алмас Улви (Биннатова)дан яна бир хушхабар олдик. Профессорнинг ўзбек адабиёти, озарбайжон-ўзбек адабий алоқаларига доир тадқиқотлари жамланган “Ўзбек адабиёти” китобининг Озарбайжонда нашр этилиши бизни қувонтирди. Бу ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари йўлидаги олиманинг кўп йиллик изланишлари, тинимсиз меҳнати самараси, қолаверса, ўзбек адабиётига бўлган улкан эҳтироми, десак адашмаган бўламиз. Davomini o'qish

Anju Kotvani. Yaratganning yerdagi farishtasi

007      Ишдан қайтаётгандим. Бир пайт кўча четида турганча қўлидаги найини сотишга уринаётган бир болакайга кўзим тушди. У ўтган кетганларга ялинганча, буюмини харид қилишларини сўрар, аммо шошқалоқ одамлар унга эътибор ҳам бермасдилар. Болакай йиғларди… Раҳмим келиб, унга бироз пул тутқаздим. Davomini o'qish

Nabi Jaloliddin. Ikki hikoya

6789   Намоздан сўнг тин олди. Вужуди енгиллашиб, боши ойдин бир ҳолатга тушди. Бу ҳаловатли онларни қизғандими ёхуд бутун борлиғидаги нурли жимирлашдан сархуш бўлдими, ҳадеганда ўрнидан туравермади. Бошини қуйи эгиб, зикрга берилди. Бу ҳолат анча узоққа чўзилди. Ахийри “Ассалому алайкум” дея саждадан турди… Davomini o'qish

Mark Tven. Ikki hikoya: G’aroyib o’g’irlik & O’xshatish

021

  Қишнинг изғиринли туни. Дўкондор дўкон деразасининг ташқи панжараларини туширар экан, тўсатдан ойнадан дўкон ичидаги кимсага кўзи тушди. Дўконда ҳали одам борлигини пайқамаган ҳам экан. У нотаниш кишининг дўкон пештахтасида турган бир неча бўлак сариёғни чаққонлик билан шляпаси ичига яширганини кўриб қолди… Davomini o'qish

Go’zal Ro’ziyeva. Yangi she’rlar

045     Гўзалнинг шеърларини дастлаб мухтасар сўзим билан (мана бу саҳифада) тақдим этган эдим. Кейинчалик унинг «Ёшлик» журналида эълон қилинган «Сукунатга чўкаётган қичқириқман» туркуми билан (мана бу саҳифада) ҳам таништирдик. Орадан анча вақт ўтиб, бугун унинг бир неча янги шеърларини мамнуният билан эълон қилмоқдамиз. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Kuyovim bir mashina o’tin o’g’irladi

0725 июль — атоқли рус адиби Василий Шукшин таваллуд топган кун.

   Атиги ўн олти йилгина қалам тебратган адиб баъзи ижодкорлар эллик йилда ҳам уддалай олмаган сермаҳсул ижод хирмонини яратиб кетди. Ярим мингдан зиёд ҳикоя яратишнинг ўзи бўладими? “Эрк бергали келдим қошингга” ҳамда “Любавинлар” романлари ва яна учта қиссаси ҳам бор. “Хўроз уч қичқиргунча”ни эса қайта-қайта ўқигинг келаверади (Жовли Хушбоқнинг «Ахлоқ — бу ҳақиқатдир: Василий Шукшин ҳаётидан лавҳалар» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 71-84 (Yakunlovchi) boblar. Emin Usmon tarjimasi

33     Қадимий туркча адабиётнинг ўлмас асари «Қутадғу билик»нинг якуний бобларини тақдим этар эканмиз, муборак Рамазон ойида ўқилажак дуоларимизда донишманд бобомиз Юсуф Хос Ҳлжиб Болосоғунлини ва бу шонли асарни замонавий тилимизга ўгирган таниқли адиб, покиза инсон Эмин Усмонни меҳрибон Парвардигор раҳмат айлаб, улуғ фазлу мағфиратига олишини сўраймиз. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Rasyomon darvozasi & Xurshid Do’stmuhammad. Hikoyaning yangi tarjimasi haqida

004   Бу воқеа бир куни кечга яқин содир бўлди. Бир хизматкор Росёмон дарвозаси тагида ёмғир тинишини кутарди. Кенг дарвоза олдида ундан бўлак ҳеч ким йўқ эди. Фақатгина ҳар-ҳар ерида қизил бўёқлари кўчган йўғон, юмалоқ устунда чигиртка турарди… Davomini o'qish