Shuhrat Shokir. Munglig’ musofirman… She’rlar

003    Бундан бир неча йил аввал сайтимизда тожикистонлик ёш ўзбек шоири Шуҳрат Шокир шеърлари билан (мана бу саҳифада),кейинчалик у таржима қилган япон адиби Акутагава Рюноскенинг «Расёмон дарвозаси» ҳикояси билан (ҳикоя ва Хуршид Дўстмуҳаммаднинг таржима ҳақидаги фикрлари мана бу саҳифада)  таништирган эдик. Унинг янги шеърлари ҳам сизни бефарқ қолдирмаслигига ишонаман. Davomini o'qish

Xayriddin Saloh. She’rlar

045    Мактабда ўқиб юрган пайтларидаёқ бадиий сўзга бўлган қизиқиш Хайриддинни шоир Ғайратий раҳбарлик қилган адабиёт тўгарагига бошлаб келди. Тўгаракда шоир Эркин Воҳидов, Юсуф Шомансур, Сайёр каби тенгдошлари билан ижод сирларини ўрганади.Ёш шоирнинг илк шеъри 1950- йилда босилиб чиқади ва кўпчиликнинг эътиборини тортади. Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Lobar, Lobar, Lobarim mening…

002    У фариштали, оппоққина қиз. Бу оқликка қастланган қош-кўзлар зулмат сувига мангу чўккандек, қопқора. Чеҳрасида файз, силлиқ юзларида нафис кулгичи бор. На-да яноқлар, қавоқлар ҳам табассум қилади, бунга шайдо киприклари ҳам унга қўшилиб бирдек тўлқилланади. Жигарранг кўзлар туби чексизликка туташгандай сирли, тароватли, оҳангли ва яна алламбало… Davomini o'qish

Ne’mat Aminov. Hikoyalar & Abdulla Qahhor bilan ko’risholmagan yozuvchi

09917  июль — атоқли адиб Неъмат Аминов таваллуд топган кун

Неъмат аканинг кулгиси ўта табиий ва жонли эди. У киши даврадан, даврада ўтирган турфа одамлардан, уларнинг гап-сўзлари, хатти-ҳаракатларидан кулги изларди ва излаганини албатта топарди. Шу боис ёзувчи одамлар билан мулоқотда бўлишни яхши кўрарди. Ҳар қандай суҳбат ва суҳбатдошга дарҳол эш бўлиб кетарди. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Amir Alisherning dardi.

0216 июл – Ёзувчи, шоир ва драматург Омон Мухтор таваллудининг 75 йиллиги.

    Менинг дарвешона йўлим бир кишилик! Сени севдим. Ёндим. Ўртандим. Аммо менинг тўфонли уммонимда сенинг ғарқ бўлишингни истамадим. Инсон бир неча вазифани бўйнига ололмайди, бир вазифани бажаради! Менга бировга зулм қилмоқдин ёлғизлик ва бекаслик афзал туюлди. Бу мен ишқдан воз кечганимдан эмас! Бир инсондек яшадим. Davomini o'qish

Amirqul Po’lkan. Uch xalq dostoni haqida qaydlar.

003     1927 йилда фольклоршунос олим Ҳоди Зарифов «Ҳалқ шоири Муҳаммадқул Жомурод ўғли Пўлкан » номланган мақоласида достончининг ҳаёт йўли, устозлари ва бахши репертуари ҳақидаги қимматли маълумотларни билдиради. Пўлкан шоир ижодини яқиндан ўрганган унинг набираси истеъдодли шоир Амирқул Пўлкан ҳам бобоси репертуарида мавжуд айрим достонлар борасида мухтасар қайдлар ёзиб қолдирган. Davomini o'qish

Shahodat Ulug’. Qayta tug’ilish

041    Ёзувчи зоти баъзан кутилмаганда ўзининг дастлабки машқларини излаб-топиб, аллақандай соғинч билан кўздан кечира бошлайди, ўша олис йиллар юрагини нималар ҳаяжонга солганини билишга уринади. Истеъдодли адиба Шаҳодат Улуғ ўзининг ёшлик дафтаридан олинган кичик новеллани сизга тақдим этар экан, излагани сизнинг юрагингиздаям борлигига ишонади. Davomini o'qish

Oybek Ostonov: Yaxshi asar quyosh nuri kabidir & Hayns Erhardt. She’rlar

001

Яхши асар, ижод маҳсули замон ва маконни тан олмайди, у узоқ, ҳатто абадий яшашга лойиқ. Яхши асар қуёш нури кабидир, у инсонларни эзгуликка, яхшиликка даъат қилади, дунёни анг­лашга ёрдам беради. Истеъдодли таржимон бу қуёшнинг янада ёрқинроқ порлашига ҳисса қўшади. Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Uch maqola & Hujjatli film.

00312 июль – атоқли маърифатпарвар адиб  ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний таваллуд топган кун

Маърифатпарвар адиб, драматург, педагог, ношир ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний янги давр ўзбек маданияти, адабиётининг асосчиларидан бири, болалар адабиёти, ўзбек миллий театри, драматургияси, матбуоти, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган, xалкимизнинг асл фарзандидир. Абдулла Авлоний 20-йилларда ўзбек халқи маорифи ва маданияти тараққиётида иштирок этибгина қолмай, қўшни афғон халқининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муайян роль ўйнаган. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Ikki hikoya & O’lmasxon Hoshimova. Yozuvchi nega yig’laydi?

033Атоқли адиб Ўткир Ҳошимов таваллудининг 75 йиллиги олдидан

…“Дунёнинг ишлари”ининг “Илтижо” бобини кўзда ёш билан ёддан ўқиб берган кўплаб талаба ва ўқувчиларни кўрдим. Дарвоқе, “Икки эшик ораси” романининг “Зилзила”, “Тушда кечган умрлар” романинг “Оппоқ-оппоқ қорлар ёғди” бобини ларзага тушиб, ёдаки ўқиган китобхонлар ҳам оз эмас. Балки муаллифнинг ўзи уларни росмана йиғлаб ёзгани учун ҳам шундайдир. Davomini o'qish

Fazliy. G’azallar

445

  Фазлий Намангоний  шеърий истеъдоди туфайли Умархоннинг марҳаматига сазовор бўлиб, «малик уш-шуаро» номини олган.  Фазлий тузган «Мажмуаи шоирон» («Шоирлар мажмуаси», 1821) тазкираси  ўзбек адабиётшунослиги тарихида илк марта шеърий йўл билан яратилган. Тазкирада 19-аср бошлари Қўқон адабий муҳитининг 100 дан ортиқ вакиллари ҳақидаги қимматли маълумотлар ва асарларидан намуналар мавжуд. Davomini o'qish

Olim Oltinbek. Rauf Parfining «Qirim xayollari» turkumi

045     Мақола шоир Рауф Парфининг бугунга қадар тўлиқ босилмаган ва бир сарлавҳа остида жамланмаган “Қирим хаёллари” туркуми хусусида. Туркум 1964–65 йилларда яратилган. Ундаги шеърлар она Ватанидан оммавий сургун қилинган ва ўзга юртларда яшашга маҳкум этилган қиримтатар халқининг аянчли тақдири ва юртга қайтиш ҳаракатлари ҳақида. Мақолада “Қирим хаёллари” туркумидаги шеърлар атрофлича таҳлил этилган. Davomini o'qish