Жамият, адабиёт, хусусан, ўзбек адабиёти, унинг таҳлиллари юзасидан қатор суҳбатлар уюштириб, ўқувчилар эътиборига ҳавола этиб келаётган Kun.uz’нинг навбатдаги суҳбатдоши ўзбек адабиётининг таниқли вакилларидан бири, адиб Мурод Муҳаммад Дўст бўлди. Davomini o'qish
Xurshid Davronga bag’ishlangan ko’rsatuv TRT AVAZ telekanalida (turk tilida)
Ўзбекистон Мустақиллиги куни арафасида (31 август ва 1 сентябрь кунлари) Туркиянинг TRT AVAZ телеканалидаги «Kültür Sanat Avaz» дастури Хуршид Даврон ҳаёти ва ижодига бағишланди. 30 дақиқалик ўрсатувда Овроосиё Ёзарлар бирлиги бошқони Ёқуб Умарўғли Хуршид Даврон ижодининг тадқиқотчиси доктор Жансу Далибалта билан суҳбатлашди. Ёқуб Умарўғли кўрсатувда «Хуршид Даврон кутубхонаси» ҳақида гапираркан, уни телетомошабинларга тавсия этди. Davomini o'qish
Tilshunos olim: Bunday ona tili ta’limi o’zimizni aldashdan boshqa narsa emas!
Она тили предмети тўла-тўкис тилшунослик фанига айланиб бўлди. Ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам она тили таълими деганда тилшунослик қоидаларини ёдлаш ва уларга доир машқ ва топшириқларни бажаришдан бошқа нарсани тасаввур қила олмайдиган бўлиб қолди. Биринчи планда туриши керак бўлган оғзаки ва ёзма нутқ бўйича саводхонлик, нутқ ва мулоқот маданияти, бой сўз захираси, нотиқлик энг охирги ўринларга тушиб кетди. Davomini o'qish
Yo’ldosh Eshbek. She’rlar & Abduhamid Pardayev. Tongni uyg’otgan shoir
1 сентябрь — Шоир Йўлдош Эшбек туғилган кун
Олдингиздан икки йўл чиқди, дейлик. Ўнгга дегани – илҳом бўлди. Бу – оддий одамларга узатилган ички илҳом. Ижодкор илҳомида эса ҳол ва маъно бирлашади. Ижодкорнинг ички олами фаоллашади, тезлашади, хуш туйғулар лаззати тиғизлашади, фикр ва маънолар қуйилади, ижодкор тоқат қилиб бўлмас гўзал ҳолга кириб қолади. Ва анормал ҳолда нормал ва ҳатто комил бир ишни адо этади. Бу ҳолатни сўфийнинг жазба ҳолига ўхшатиш мумкин. Илҳом, ишқ, жазба жўш уриб инсон кўнглида кучайганда, оромбахш азоблар ёки азоббахш оромлар орқали чўққига кўтарилади (Йўлдош Эшбекнинг «Илҳом нима?» саволига берган жавоби). Davomini o'qish
Alber Kamyu. Bodom guli
Биз — инсонлармиз. Озод юракларнинг адоқсиз соғинчини қондириш бизнинг бурчимиздир. Нимаики тилка-пора қилинган бўлса, уни қайтадан бутлаш, бўлакларга ажралган бўлса, бирлаштириш, очиқдан-очиқ адолатсиз дунёда баҳоли қудрат адолат мезонини ўрнатиш, аср хасталиги билан заҳарланган халқларда бахт-саодат рўёбига ишонч уйғотишимиз лозим… Davomini o'qish
Rafiq O’zturk. Yangi she’rlar
Шу пайтгача сайтимизда Рафиқ Сайдулло номи билан шеърлари эълон қилинган истеъдодли шоир укам ўзига Ўзтурк тахаллусини маъқул кўрибди. Бу билан у бўйнига жуда оғир масъулиятни олганини англашини истаб, Рафиққа омад ва янги ижодий юксакликлар тилаб қоламан. Унинг янги шеърлари орасидан менга «Ётоқхона» шеъри жуда ёқди… Davomini o'qish
«Uyg’onmoq dunyo bilan barobar yashamoqdir». Xurshid Davron bilan suhbat.
Биз адабиётга кириб келган йилларда адабий жараён юксак тоғдан шарқираб оқаётган сойга ўхшарди. Олаётган нафасимиз ҳам шеър билан, ижод билан тўйинган, янги чиққан китобгина эмас, газетада босилган ҳикоя, ҳатто биттагина шеър юз минглаб юракларни ҳаяжонга солганини кўриб, билиб, ҳис қилиб турардик. Бу руҳ бизни тинимсиз изланишга даъват этарди. Бирон бир яхши шеър ёки ҳикоя назардан қолмасди. Бугун Тошкентда, қайсидир ўқув юрти ётоқхонасида жаранглаган шеър эртагаёқ Қўқон чойхонасида, Хивадаги мактабда, Чироқчидаги шийпонда акс садо берарди. Адабий ҳаёт дарёдай ҳайқириб оқарди. Davomini o'qish
Rahimjon Qudratov. Shirin yolg’on
Мирзоҳид Музаффарнинг тавсияси билан бугунги саҳифамизда адабиётимиз майдонига кириб келаётган янги авлод вакилларидан бири — 1999 йил Навоий вилотининг Нурота туманида туғилган, айни пайтда Навоий Давлат Педагогика Университетининг Чет тиллари факультети талабаси бўлган Раҳимжон Қудратовнинг ҳикоясини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. Shoirlik — havas, shoirlik — qismat & Abduhamid Parda «E’zoz» teledasturida
Шоирлик ҳавас дейишади. Шоирлик – қисмат, дейишади. Шоирликни дард пайдо қилади, дейишади. Назаримда, Абдуҳамид Парда деб танилган ижодкорнинг қўлига қалам олишига дастлаб ҳавас сабаб бўлган бўлса, кейин унинг баридан дард тутди. Дард йўлбошчилик қилди. Davomini o'qish
Abdurahmon Vodiliy: Dunyoni izladim bormu deb imonga yo’l… & Rauf Parfi. Vodiliy haqida

Аллоҳсиз умр – умр эмас. Бу аён ҳақиқат, аммо ерда ўтаётган ҳаётимизни санъатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Санъатсиз умр – сувсиз қақраган саҳродир. Ҳатто сувсизликдан қувраб ётган саҳро ҳам санъат ҳаёти билан боғланган чоғда кўз ўнгимизда чексиз гўзаллик очади, ёлғизлик ҳиссини, билгисиз изтироблар ўрнини юксак шуур қамраб олади ( Абдураҳмон Водилийнинг фарзандларига ёзган ўгитларидан).
Budda hikmatlari
Шогирдларим! Айтинг-чи, сиз атрофдагиларга қандай наф келтирдингиз. Зеро, кавакдаги бойқуш ҳам вақтини сиздан кўра фойдалироқ нарсаларга сарфлайди! Сиз ё тер тўкиб, ерда меҳнат қилмоғингиз ёхуд ёлғизликда ердан юксакликка кўтарилишга ўзингизда руҳий қувват топмоғингиз даркор... Davomini o'qish
Hermann Hesse. Nobel mukofoti qo’mitasiga maktub
Немис адабиётининг улуғ намояндаларидан бири, Нобел мукофоти соҳиби Ҳерманн Ҳессе энг кўп мутолаа қилинадиган олмон адибларидан биридир.Унинг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари, сиёсий, адабий-танқидий руҳдаги асарлари чоп этилган. Улар орасида, айниқса, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «ўилдираклар остида», «Демиан» каби асарлари алоҳида довруғ қозонган.Адиб, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишда ҳам кўплаб асарлар ёзган. Юқорида тилга олинган «Ғилдираклар остида» романи, шунингдек, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси ва бошқа кўпгина асарлар шулар жумласидандир. Davomini o'qish
