Қисқа умри даврида бетакрор шеърлар ёзиб қолдирган Жўрабек Рамазонга нима бўлган эди? Унинг ҳаёти қандай кечган? Ёш шоирни нималар қийнаган? Жўрабекдан қайси асарлар мерос бўлиб қолди? Марҳум шоирнинг рафиқаси Нодира Жўрақулова билан суҳбатимиз шу ҳақда бўлди. Davomini o'qish
Abu Ali ibn Sino. Qush hikoyati (Tayr qissasi)
16 август — улуғ ватандошимиз Абу Али Ибн Сино таваллуд топган кун
Шарқ мумтоз адабиётида ўзлари учун адолатли ва комил Подшоҳни излаб машаққатли йўлга чиққан қушлар мотиви мавжуд. Абу Али ибн Синонинг “Тайр қиссаси”, Ғаззолийнинг “Рисолат ут-тайр”, Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” ва Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонлари бунинг ёрқин мисолидир. Ибн Синонинг “Тайр қиссаси”да қушлар саккизинчи тоғдан ошиб ўтиб “Буюк Подшоҳ” ҳузурига етиб борадилар: “Парда кўтарилиб, подшоҳ жамолига кўзимиз тушгач, унга кўнглимиз тушиб, ҳаммамиз ҳушимиздан кетиб, шикоят қилишга ҳам қодир бўлмай қолдик”, – дея ҳикоя қилади қушларнинг бири. Davomini o'qish
Mirkarim Osim. Saylanma & O’tror. Radioqissa. 2-qism & Mahmud Sattor. Mirkarim Osimning «isi».
14 август — Устоз адиб Миркарим Осим туғилган кун
Болаликда энг севган китобим Миркарим Осимнинг “Ўтрор” қиссаси бўлган. Қайта-қайта ўқирдиму сира тўймасдим. Кейинчалик адибнинг бошқа асарларини мароқ билан ўқидим, аммо “Ўтрор” севимли бўлиб қолаверди. Тарихга бўлган муҳаббатим, шеърларимдаги мозий нафаси, бир неча тарихий ҳикоялару қиссаларим Самарқандд ва “Ўтрор” боис рўёбга чиққан, деб ўйлайман. Ҳозиргача Самарқанд руҳияти юрагимни тарк этган эмас, ҳозиргача улкан ижодкор ва инсон Миркарим Осим хотираси олдида бош эгиб яшайман. Бу зотга бағишлаб шеърлар ёзганман, аммо Самарқанд ва устоз адибдан олган қарзимни узолган эмасман ( Хуршид Давроннинг «Китоб дунёси» газетаси саволларига берган жавобларидан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин).
Usmon Azim. She’rlar & Jimlik (Nazm, nasr, dramaturgiya)
13 август — Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллуд топган кун
Шеърият шу қадар нозик ва ўзгача туйғулар мантиғига асосланадики, унинг моҳиятини тушунтирмоқ ҳалигача удда этилмаган. Не-не нуктадон олимлар шеърни санъатнинг тушунтириб бўлмайдиган соҳаси эканлигини айтиб ўтишади. Шеъриятнинг, сиз айтанингиз, қалб тарбиясидаги ўрни эса беқиёсдир. У руҳи юксак ва қалби озода зотларни тарбиялайди. Davomini o'qish
Mirkarim Osim. Temurmalik & O’tror. Radioqissa. 1-qism & Ibrohim G’afurov. O’tror bog’larida
14 август — Устоз адиб Миркарим Осимнинг туғилган куни
«Бу йил куз чинакам олтин куз бўлди. Кеч куз тушди. Лекин офтобнинг илиғи пасаймади. Ноябрнинг оёқларигача кўкда булут кўринмади. Офтобнинг нафаси шу қадар ёқимли эдики, одам уйга киргиси келмасди. Миркарим Осим билан сайр қилиб юрардим. Davomini o'qish
Ravshanjon Abdullayev. O’tovda yashashni afzal bilgan malika
“Фарғона хонлари тарихи” асарида ҳам Ёрқинойнинг Шерали билан турмуши ҳақида маълумотлар келтирилади: “Тўхтаназар додхоҳни бир қизи бўлиб, исми Малика (Ёрқинойим исми асарда турлича келтирилган) эди. Сулувлиги Бибизулайҳодай, нозиклиги Бибисора билан Бибиёрдай, юзи очилган қизил гулдай эди. Бу қизга подшолардан тортиб, оддий одамларгача ошиқ бўлганди. Шу қизга шаҳзода Шералини муносиб кўрдилар. Катта тўй-томоша билан қизни шаҳзодага узатдилар”… Davomini o'qish
Erkin A’zam. Anoyining jaydari olmasi & Audiohikoya
10 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам туғилган кун
У ҳар йили худди бир пайтда — ердан қор кетиб, тентак шамоллар эса бошлаган кўклам кунларида келарди; шамолларга қўшилиб, шамолдек тўполон билан кириб келарди. Тўсатдан. Елкасида — ҳа, қўлида эмас, елкасида — икки тарафига ҳам «Барнаул» деб ёзилган пачоқ чамадон, чап кўзини қисинқираганча қаршингизда беўхшов тиржайи-иб туради.
Davomini o'qish
Hermann Hesse. Shoir
Ҳикоя қилишларича, хитойлик шоир Ҳан Фукнинг болалигида бир ҳодиса рўй бериб, бутун ҳаётини ўзгартириб, кўп нарсани билиши ва шоирлик санъатини мукаммал ўрганишига сабаб бўлган экан. Бу воқеа унинг юртида, Сариқ дарё бўйидаги шаҳарда содир бўлган экан. У бой-зодагон оиладан бўлиб, хонадоннинг арзандаси эди. Davomini o'qish
Murod Muhammad Do‘st: «Saviyani savlat bilan belgilash zamoni o‘tdi»
Шу кунларда ярим бетлик очиқ ва аччиқ мулоҳазалари сабаб тепадагиларга ёқиш истагидаги кимсалар томонидан, айтган гапидан кўз юмиб, шахсиятига қарата тош отиш бошланган таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг «Кино санъати» журналида эълон қилинган суҳбатидан иқтибослар тақдим этмоқдамиз. Суҳбатда ёзувчи кино соҳаси ҳақида гапириб, бугунги ижтимоий воқеликка ҳам муносабатини билдириб ўтган. Davomini o'qish
Zuhriddin Isomiddinov. Sarkash savollar & Zuhriddin Isomiddinov «Men bilgan haqiqatlar» teledasturida
Ҳаётнинг маъноси не? Яшашдан мақсад нима ўзи? Адашмасам, бундан роса қирқ йил илгари бир ўқувчи қиз “Гулхан” журналига хат ёзиб, ана шу саволларни ўртага қўйган эди. Саволнинг залворини ҳис этган таҳрир ҳайъати унга жавоб ҳам жўялироқ бўлсин деган ниятда хатни Мирзакалон Исмоилийга такдим этган экан — навбатдаги сонда қизнинг мактуби ва адибнинг жавоби ёнма-ён саҳифада босилиб чиққан эди. Davomini o'qish
Tetsuo Miura. O’n besh yoshligim
Бир вақтлар мен ўлим олдидан видолашув мактубини ёзган эдим. Аслида, жонимга қасд қилиш нияти йўқ эди. Фақат мени ўлдиришлари мумкин, деган фикр тинчлик бермасди. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Xorazm tarixidan lavhalar

Ҳарбий кийимдаги чўққисоқол киши ўзини Дзержинский деб таништиргач, тергов қилинаётган ўрта осиёликларни янада қаттиқ қўрқув эгаллади. Чунки “Қаттиққўл Феликс” лақабли бу инсоннинг қилган ишларини ҳамма эшитган эди. Лубянка хўжайини қаршисида турганлар ҳам шунчаки кўчадан тутиб келтирилган инсонлар эмас, балки Хива хони, унинг яқин кишилари ва амалдорлари эди… Davomini o'qish
