Менинг ҳаётим бошқаларникига қараганда кўпроқ ёлғизлик ва саргардонлик ичида ўтган. Нега шундай бўлди – буни айтиш қийин, аммо шундай бўлди – тамом вассалом. Ўн беш ёшимдан бери, орадаги бир муддатлик танаффусни ҳисобга олмаса, мен ёлғиз яшаб келмоқдаман. Менимча, бу ҳозирги замон кишиси учун унчалик ноодатий ҳол эмас. Таркидунёчиликда кечаётган ҳаётимнинг ҳисоби йўқ – бу зоҳидоналикнинг дақиқалари, кунлари ва ойлари чексиз, чегарасиздир. Davomini o'qish
Shohrux Najot. She’rlar
Шоҳрух Нажот 1993 Хоразм вилоятида туғилган. Унинг шеърларида, деярли барча ёш шоирларга хос оҳангу қофияда, фикр тиниқлигида ҳали тажрибасизлик аломатлари кўринса-да, шунга баробар янги сўз айтишга интилиш яққол намоён бўлмоқда. Айни шу интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида шеърларини сизга тақдим этишни маъқул кўрдик. Davomini o'qish
Bobo Ravshan (G‘oziddinov). Suv
У ўттиз беш йиллик умри кечган Бештутга ҳасад ва надомат аралаш боқар экан, ота ҳовлиси у ёқда қолиб, ўртанча акасининг ўрнига – Яккатепадаги уйга куни қолганидан ўкинар эди… Davomini o'qish
Xurshid Davron bilan suhbat: TVdagi taqiq, Rauf Parfi va she’riyatdagi sekinlashuv
Умрининг катта қисмини ўзбек адабиёти ва шеърияти ривожи учун бағишлаган қалби ёниқ ижодкорлар билан қатор учрашувларни ташкил этиб келаётган Kun.uzʼнинг бу галги суҳбатдоши Ўзбекистон халқ шоири, бир нечта халқаро мукофотлар совриндори Хуршид Даврон бўлди. Davomini o'qish
Yangi kitob: Umid Bekmuhammad. Xorazmda yashagan nemislar

“Хоразм” нашриёти яқинда тарихчи ва публицист Умид Бекмуҳаммаднинг “Хоразмда яшаган немислар” номли китобини нашр қилди. Китобда 1883 йилдан 1937 йилгача воҳада яшаган меннонит немисларининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Китобга филология фанлари доктори, профессор Сапарбой Рўзимбоев сўзбоши ёзган.Қуйида ана шу сўзбошини ва “Хоразмда яшаган немислар” китобини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Davomini o'qish
Efeslik Buqrot (Geraklit). Hikmatlar.
Милоддан аввалги V асрнинг иккинчи ярмида яшаб ўтган юнон файласуфи Кратил шундай деганди: «Буқрот айтганидек, оқаётган сувга икки марта эмас, ҳатто бир марта ҳам шўнғиб бўлмайди. Чунки нима ҳақда гапирмайлик, биз тугал фикр айтиб улгурмасимиздан узлуксиз ўткинчилик қонунига бўйсунувчи ҳар қандай воқеликнинг моҳияти ўзгариб кетади». Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. Ena bo‘ri. Qissa
Бола ўтов эшиги ташқарисида, кўзлари тўла уйқу, оёғи билан ерни пайпаслаганча, кавушини қидирарди. Онасининг андаккина зарда аралаш эркалаб койинишлари адоқлаб улгурмай, аввал бир, сўнг тўнкарилиб ётган иккинчи пойини топиб, оёғига иларкан, сўл тарафда қалашиб ётган қоятошлар томон зинғиллашдан бурун ўтовнинг ўнг ёнида, тутаётган ўчоқ бошида ўзига орқа ўгириб турган онаси Сарагулга шунчаки бир назар ташлаб қўяркан, шунда ўтовдан, чамаси, ўттиз одимча наридан, кунчиқишдаги арчазор қиялик сари ошиқмай бир маромда йўртиб бораётган, ҳайбати ўртачадан зиёдроқ, кулранг тусдаги ғоятда кўркам итга кўзи тушди… Davomini o'qish
Mehrinoz Abbosova. Bir qo’shiq bor qalbimda…She’rlar
Бу «кўҳна дунёга ўзини овутгани, юрагини совутгани келмаган» Меҳринознинг шеърлари ёшлик айёмининг покиза туйғуларидан, миллий шеъриятимиз тажрибаларига ҳамнафасликдан туғилган. Бугунги саҳифамизда унинг шеърларини тақдим этаётганимиздан бениҳоя мамнунмиз. Davomini o'qish
Muhayyo Rustam qizi. Yangi she’rlar
«Хуршид Даврон кутубхонаси» ўз фаолиятини илк кунларидан ўзбек адабиёти майдонига кириб келаётган ёш ижодкорларга катта эътибор бериб келаётгани сир эмас. Бугунги соҳифамиздаям шеъриятнинг машаққатли йўлидан дадил ва зийрак қадам ташлаётган ва бундан аввал ҳам саҳифаларимизда шеърий туркумлари эълон қилинган Муҳайё Рустам қизининг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Qamchibek Kenja. Baliq ovi & Ikki kitob va radiohikoya
Мен биринчи синфга қатнардим. Акам еттида ўқирди. Отам хўжалик мудири эди. Уйимизга тез-тез меҳмон келиб турарди. Ҳар сафар ҳар хил кишилар: ориқ, семиз, новча, пакана, мўйловли, мўйловсиз…. Davomini o'qish
O’rolboy Qobil. Ikki maqola
Муаллим, маърифат, маънавият, мутолаа… Бу сўзлар мудом уйғунликда жаранглайди. Қуйида ўқитувчиларга эҳтиромнинг бадииятдаги талқини хусусида озроқ сўз юритишга жазм этдик… Davomini o'qish
Nikolay Gumilyov. Uch novella.
Дилхун изтироб туйғулари Данте Алигьери юрагидаги нозик илҳом париси Беатриче — машҳур Фолько Портинарининг қизига бўлган муҳаббатини Флоренцияга ўзгача сийратда кўрсатди. Бу ишқнинг қувонч ва қайғулари олис совуқ самовий кенгликларда эмас, балки шу ерда — Италиянинг гуллаб-яшнаётган қучоғида кечди.Кимгаки, Яратганнинг назари тушиб, шундай муҳаббатнинг гувоҳи бўлган, кўрган бўлса, бахтлидир. Инчунун, мен ҳам олийжаноб Гвидо Кавалькантининг қадди шамшод Примаверага бўлган муҳаббатидан сўйламоқчиман… Davomini o'qish
